Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 29 январдаги 19, 12 ва 02/ҚҚ-2-сон «Давлат профессионал таълим ташкилотларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2427, 2013 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 98-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қарорнинг
номи ва
1-бандидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
«3. Касбий таълим ташкилотлари томонидан Меъёрлар асосида зарурий хомашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш учун ҳар йили 1 июнга қадар келгуси молия йили учун талабнома ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) тақдим этилади. Бунда ҳар бир касбдаги ўқувчилар контингенти, мавжуд моддий-техник база (шароитлар) ҳамда ўтган молия йилида ишлатилмай қолган хомашё ва материаллар ҳисобга олинади.
4. Зарурий хомашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағлар бўйича талабномалар ҳудудий бошқармалар томонидан умумлаштирилади ва ҳар йили 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этилади. Агентлик томонидан ҳудудий бошқармалар талабномалари умумлаштирилиб, жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.»;
3)
5-банддаги «Вазирлик» деган сўз «Агентлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
4)
7,
14,
17 ва
18-бандлардаги «Профессионал» деган сўз «Касбий» деган сўз билан алмаштирилсин;
5)
19-банддаги «Вазирликка» деган сўз «Агентликка» деган сўз билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмларидаги «Профессионал» ва «канализация» деган сўзлар тегишли равишда «Касбий» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмларидаги «Профессионал» ва «канализация» деган сўзлар тегишли равишда «Касбий» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.