1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИНИ МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКИ БАЛАНСИГА БЕРИШ ЙЎЛИ БИЛАН ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИ АКЦИЯЛАРИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва давлат-акциядорлик машина-трактор паркларининг («МТП» ДАБ) ўзаро иқтисодий муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш, уларнинг самарали ишлашларида икки томонлама манфаатдорлик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига «МТП» ДАБ акцияларига ҳақ тўлаш ҳисобига қиймати уларга тенг миқдордаги қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор паркларига бериш йўли билан уларнинг акцияларини сотиб олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган акциялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдага 106-сон қарорига мувофиқ машина-трактор парклари томонидан кўрсатилган хизматлар учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қарзлари ва бюджетга тўловлар тўлангандан кейин сотиб олиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
2. Қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор парки балансига бериш йўли билан «МТП» ДАБ акцияларига ҳақ тўлаш тартиби тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 июль,
301-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 301-сон қарорига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор парки балансига бериш йўли билан «МТП» ДАБ акцияларига ҳақ тўлаш
ТАРТИБИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
1. Қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор парки балансига бериш йўли билан «МТП» ДАБ акцияларига ҳақ тўлашнинг мазкур Тартиби (кейинги ўринларда Тартиб деб аталади), Вазирлар Маҳкамасининг «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги 152-сон ва «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 10 мартдаги 106-сон қарорларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
2. Мазкур Тартибнинг бажарилишини ташкил этиш туман ҳокими қарори билан тузиладиган қуйидаги таркибдаги туман комиссиясига юкланади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари — комиссия раиси;
Қуйидагиларнинг вакилларидан иборат бўлган комиссия аъзолари:
туман молия бўлими;
туман солиқ инспекцияси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бухгалтерия балансидаги қолдиқ қиймат бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига тегашли тракторлар, комбайнлар, плугларнинг ва «МТП» ДАБ акциялари ўрнига бериладиган бошқа техниканинг техник ҳолатини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича корхона «МТП» ДАБга бериш учун таклиф этаётган техниканинг умумий қолдиқ қийматини аниқлаш;
«МТП» ДАБга бераладиган қишлоқ хўжалик техникаси қиймати ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарнинг машина-трактор парклари олдидаги ва бюджетга тўловлар бўйича ҳисобга олинадиган қарзлари орасидаги фарқни аниқлаш;
қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиш-топширишни ташкил этиш;
«МТП» ДАБга бериладиган техника учун «МТП» ДАБ акциялари билан ҳисоб-китоб қилишни ташкил этиш.
4. Туман комиссиялари бир томондан «МТП» ДАБга уларнинг акциялари ўрнига бериладиган қишлоқ хўжалиги техникасининг қийматини ва иккинчи томондан «МТП» ДАБ акцияларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотиш учун мўлжалланган 30 фоизлик пакети ва эркин сотиш учун мўлжалланган акцияларнинг 20 фоизлик пакети жойлаштирилмаган қисмининг қийматини аниқлайдилар.
Ушбу ҳисоб-китоблар асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси учун тўлов суммаси қуйидаги принциплардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
даставвал «МТП» ДАБ акцияларининг қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотиш учун мўлжалланган 30 фоизи жойлаштирилган бўлиши керак;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
агар «МТП» ДАБ акцияларнинг 30 фоизлик пакети қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида жойлаштирилгандан сўнг техниканинг бир қисми сотилмай қолса, унда туман комиссияси «МТП» ДАБ акцияларининг 20 фоизлик пакетини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
5. 4-бандга мувофиқ бажарилган ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда туман комиссияси ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасини у «МТП» ДАБ акциялари қанча миқдорда бўлиши, қайси пакетлардан (30 ва 20 фоизлик) харид қилиши мумкинлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, бир нусхаси «МТИ» ДАБга юборилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва «МТП» ДАБ олинган билдиришнома асосида акцияларга қишлоқ хўжалиги техникасига мулкий ҳуқуқ билан ҳақ тўлаш тўғрисида ўзаро икки томонлама шартномалар тузадилар ва уларни туман комиссиясига берадилар.
туман иқтисодиёт ва статистика бўлими вакилларидан иборат қабул қилиш-топшириш комиссияси тузилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.19.00 Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг ижтимоий ҳимояси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қабул қилиш-топшириш комиссиялари қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан «МТП» ДАБга техникани топширадилар ва қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштирадилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
8. Қабул қилиш-топшириш комиссиялари қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг нусхаларини қишлоқ хўжалиги корхоналари билан «МТП» ДАБ ўртасидаги акцияларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги шартномалар нусхалари билан биргаликда туман комиссиясига топширадилар.
9. Туман комиссияси:
қабул қилиш-топшириш далолатломаларини тасдиқлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
қишлоқ хўжалиги техникасига мулкий ҳуқуқ билан ҳақ тўланадиган «МТП» ДАБ акцияларини бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
кўрсатиб ўтилган қарорларни шартномалар ва қабул қилиш-топшириш далолатномалари нусхалари билан бирга Миллий депозитарий филиалига юборади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
10. Миллий депозитарий филиали олинган ҳужжатлар асосида «депо» счётларига ўтказиш учун «Вақт» Миллий депозитарийга сўров қоғозини йўллайди ва барча бажарилган шартномалар бўйича туман комиссиясига, «Вақт» Миллий депозитарийсига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳар ҳафталик ҳисоботлар тақдим этади.
11. Барча шартномалар бажарилгандан сўнг, туман комиссияси:
туман ҳокимига;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларига;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳисобот йўллайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
12. «Вақт» Миллий депозитарийси акцияларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги барча битишувларни рўйхатдан ўтказиш тугагандан сўнг ўз вилоят филиалини хабардор қилади, у туман комиссиясига билдиришнома нусхасини юборади.
13. Миллий депозитарий томонидан барча битишувлар рўйхатдан ўтказилганлиги тасдиқлангандан сўнг туман комиссияси ўз ишининг тугаганлиги тўғрисида эълон қилади.