1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан
1999 йил 12 август,
ЭГ/04-02-05/1690-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитаси томонидан
1999 йил 12 август
99-96-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ СУММАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИНИ
тушунтириш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 сентябрда 817-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси унинг импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олиш тартибини тушунтирадилар.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига биноан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 74 ва 75-моддалари ўзгартирилиши муносабати билан 1999 йилнинг 17 январидан бошлаб бюджетга бадал сифатида киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиққа тортиладиган оборотлар асосида ҳисобланган ҚҚС суммаси билан ҳисобот даври мобайнида ҳақиқатда келиб тушган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ноль ставкаси бўйича оборот билан биргаликда солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган, импорт қилинган товарлар, (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ кўринишида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Адлия вазирлигида 1997 йил 27 декабрда 383-сон билан рўйхатга олинган «Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномасига мувофиқ импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади: