«ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА», «ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда деҳқон ва фермер хўжаликларининг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
1998 йил 1 октябргача барча туманларда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликларини уларнинг Ер кодексига, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини хатлаб чиқсинлар ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда ҳар бир туманда фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш билан шуғулланувчи комиссиялар тузсинлар.
Аттестация ўтказувчи комиссиялар фермер хўжаликлари бошлиқларининг юқори ҳосил олиш учун илғор агротехника усулларини қўллаш, уруғлик, ўғитлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чорва моллари ва паррандалар маҳсулдорлигини ошириш бўйича юксак билим ва малакага эга эканликларига эътиборни қаратсинлар.
2. Қуйидагилар:
фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш Тартиби 1-иловага мувофиқ;
фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш Тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон (фермер) хўжаликларини фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари тўғрисида 1998 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фермер хўжаликларини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра статистика ҳисоботига тегишли аниқликлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 15 июль,
300-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Ушбу Тартиб янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликларига татбиқ қилинмайди.
2. Туман ҳокимининг қарори билан туман ҳокимлиги ҳузурида деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда «Комиссия» деб аталади) тузилади.
Комиссия таркибига қуйидагилар киради:
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари — Комиссия раиси;
Ўзбекистон Республикаси деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги директори — Комиссия раисининг ўринбосари;
туман иқтисодиёт ва статистика бўлими бошлиғи;
туман солиқ инспекцияси бошлиғи;
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг масъул ходимлари;
қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар.
3. Комиссия фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестация ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, аттестация учун саволлар рўйхатини тайёрлайди, аттестация ўтказиладиган кунни белгилайди ва фаолият кўрсатиб турган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан икки ҳафта олдин бундан хабардор қилади.
4. Фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказишда:
фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаси тузилиши ва унинг бажарилишига;
фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарликка;
фермер хўжалиги тугатиш тартибига;
фермер хўжалиги уставини ўзгартириш тартибига алоҳида эътибор берилади.
5. Комиссиясининг фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарори туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
6. Комиссия ҳар бир деҳқон (фермер) хўжалигидан унинг уставини, хўжалик фаолияти йўналиши ҳақидаги маълумотларни, хўжалик аъзолари таркибини, ер бериш бўйича ҳужжатларни талаб қилиб олади.
Комиссия ҳар бир деҳқон хўжалиги бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва унинг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
7. Одатда, фақат «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ тузилган деҳқон (фермер) хўжаликларигина фермер хўжалиги сифатида қайта рўйхатдан ўтказилади.
Мустақил хўжаликлар, айрим бригадалар, чорвачилик фермерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошқа бўлимлари асосида ташкил этилган деҳқон (фермер) хўжаликлари қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)га ёки хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига бирлашишлари ва шунга мувофиқ қайта рўйхатдан ўтишлари мумкин.
8. Комиссия ҳар бир деҳқон хўжалиги бўйича ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн беш кунда, деҳқон хўжаликларини фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги ўз хулосасини туман ҳокимига тақдим қилади.
9. Туман ҳокими Комиссия тақдим қилган ҳужжатларни кўриб чиқиб ўн беш кун муддатда, қайси деҳқон (фермер) хўжаликлари фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатга олиниши ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳокимнинг қарори билан деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқларига ер бериш ҳақидаги олдин қабул қилинган қарор бекор қилинади. Бу қарорда фермер хўжаликлари сифатида рўйхатга олинаётган деҳқон (фермер) хўжаликларининг рўйхати келтирилади. Ҳокимнинг қарори билан ҳар бир фермер хўжалиги бошлиғига ер участкаси майдони ва ижара муддати кўрсатилган ер участкаси ижарага берилади.
Илгари деҳқон (фермер) хўжалиги юритиш учун берилган ер участкасининг ижара муддати хўжалик бошлиғининг хоҳиши билан кўрсатиб ўтилган хўжаликларни «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фермер хўжаликлари сифатида рўйхатга олишда ўзгартирилиши мумкин.
10. Туман ҳокимининг фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) хўжаликларини фермер хўжаликлари сифати қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин фермер хўжаликлари бошлиқлари ўзларининг уставларини қайта расмийлаштирадилар ва қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви билан янги ер ижараси шартномасини тузадилар ва у туман ҳокимлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Фермер хўжалиги сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган хўжаликнинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда фермер хўжалигининг Намунавий уставига мувофиқ бўлиши лозим.
11. Қайта рўйхатдан ўтган фермер хўжалиги ҳозир эгаллаб турган ер майдонидан кўпроқ миқдорда ер участкаси олиш хоҳишини билдирса, қўшимча берилган ер участкасини расмийлаштириш фермер хўжалиги юритиш учун ер ажратиб бериш бўйича белгиланган тартибга кўра амалга оширилади.
12. Қайта рўйхатдан ўтган фермер хўжалик собиқ деҳқон (фермер) хўжалигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг барча мажбуриятлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Комиссиянинг фаолияти устидан назоратни туман ҳокими амалга оширади.
14. Деҳқон (фермер) хўжаликлари бошлиқлари уларни аттестациядан ўтказиш ва ушбу хўжаликларни фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатга олиш бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Фермер хўжалигининг
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
______________________вилояти
______________________вилояти
_____________________ тумани
_____________________ туманидаги
ҳокимининг 199__ йил «__» _____________ даги ____-сон қарори билан
_____________________________ (номи)
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
фермер хўжалигининг 199__йил«____»_____ даги______-сон қарори билан
М. Ў.
ТАСДИҚЛАНГАН
I. Умумий қоидалар
1. Фермер хўжалиги ўзига узоқ муддат ижарага берилган ер участкасидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
2. Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига киришишга ҳақли.
3. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлар очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
4. Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
5. Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7._______________________фермер хўжалиги бошлиғи _________________паспорт серияси____________________________ рақамли, 19_____йилда_________вилояти__________________ тумани ички ишлар бўлими томонидан берилган.
8. Фермер хўжалигининг устави фермер хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан ўзгартирилиши мумкин ва у туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
II. Фермер хўжалигининг мақсади, вазифалари ва фаолияти соҳаси
9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш асосида даромад (фойда) олиш, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда ўз аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.
ажратилган ердан агротехника қоидалари асосида оқилона ва самарали фойдаланган ҳолда юқори ҳосил олинишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш ва реализация қилиш;
чорва молларини ветеринария қоидалари асосида етиштириш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш.
11. Фермер хўжалигининг фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ҳамда бозорларда сотиш, шу жумладан ўз савдо шахобчалари орқали реализация қилиш;
тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш;
аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.
III. Фермер хўжалиги ва унинг аъзоларининг мажбуриятлари
12. Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишдан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
13. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уставда назарда тутилган доирада ва қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;
етиштирилган маҳсулотни сотишга юридик шахслар билан хўжалик шартномалари тузиш, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хариди юзасидан хўжалик шартномалари тузиш;
етиштирилаётган маҳсулотга мустақил равишда нарх белгилаш;
ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шу жумладан уни ўз хоҳиши бўйича истеъмолчиларга сотиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ҳамда эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш, шу жумладан кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда фермер хўжаликларига бериладиган имтиёзли кредитдан фойдаланиш;
ижарага берувчининг рухсати билан ёки қонунда ёхуд ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасини ижарага бериш ҳуқуқини кредит олиш учун гаровга қўйиш;
ўрта ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш, бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш;
ихтиёрий равишда, шу жумладан улуш (пай) асосида кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
14. Фермер хўжалиги аъзолари:
хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига боғлиқ тарзда биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан (фойдадан) ўз улушини олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалиги аъзолари:
фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши;
белгиланган меҳнат тартибига бўйсуниши шарт.
Фермер хўжалиги уставида фермер хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларда самарали фойдаланилишини таъминлашга;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишга;
ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилишга;
ер участкасини, башарти ижара шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида ўзлаштиришга;
агротехника қоидаларига, белгиланган режимларга, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этишга;
фермер хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан тўлиқ жавоб беришга;
фермер хўжалигининг барча аъзолари ҳамда хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий бадаллар тўлашга;
фермер хўжалиги аъзоларининг ва хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритишга, улар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга мажбурдир.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
IV. Фермер хўжалигининг мол-мулки ва унинг манбалари
16. Фермер хўжалиги:
ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек бошқа мол-мулкнинг;
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотнинг;
олинган даромад (фойда)нинг;
қонунда тақиқланмаган асосларда олинган бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
Қуйидагилар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:
фермер хўжалиги аъзоларининг пул ва моддий маблағлари, товарларни сотишдан, ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромад (фойда);
қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;
кредитлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
V. Фермер хўжалигини бошқариш
17. Фермер хўжалигининг ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган муомалага лаёқатли аъзоларидан бири фермер хўжалигининг бошлиғи бўлиши мумкин. Фермер хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига ёки юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган бошқа ҳар қандай шахсга (шартнома асосида) беришга ҳақлидир.
18. Фермер хўжалигининг бошлиғи:
унинг бутун иш фаолиятини ташкил қилади;
юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;
ишончномалар беради, шартнома ва битимлар тузади, шунингдек шартнома асосида ходимларни ишга ёллайди;
фермер хўжалиги аъзолари ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахслар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;
фермер хўжалиги аъзолари ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахсларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш вақти муддатини, иш ҳақларини белгилайди, моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;
фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди.
VI. Фермер хўжалигида ердан ва сувдан фойдаланиш
19. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари эллик йилгача, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
20. Фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билангина ўзгартирилиши мумкин.
22. Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас. Фермер хўжалигига берилган ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.
24. Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ер участкасининг сифатига, жойлашган жойига ва сув билан таъминланганлик даражасига қараб, унинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ер солиғи ставкаси миқдорида туман бюджетига тўланадиган ҳар йилги ижара ҳақи тариқасида ундирилади.
25. Фермер хўжалиги учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
26. Фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
VII. Фермер хўжалигида меҳнат
27. Фермер хўжалигининг фаолияти асосан хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Фермер хўжалигидаги ишларни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида жалб этилиши мумкин.
28. Фермер хўжалигида иш тартибини хўжалик бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди. Фермер хўжалиги бошлиғи хўжалик аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритади.
29. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, томонларнинг келишувига биноан ҳам пул тарзида, ҳам натура тариқасида тўланади.
30. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахс фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан хўжалик мол-мулкига пул ёки бошқа хил улуш қўшишга ҳамда қўшган улушига мутаносиб равишда хўжалик даромади (фойдаси) тақсимотида қатнашишга ҳақлидир.
Фермер хўжалиги аъзолари, шунингдек хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
31. Фермер хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида меҳнат стажига қўшилади.
Фермер хўжалигининг аъзолари ҳамда хўжаликда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларга ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
VIII. Фермер хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари
32. Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида счётлар очиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.
IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
33. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш ва бошқа фаолияти натижасида олинган даромад (фойда) солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлангандан кейин бутунлай фермер хўжалигининг ихтиёрига ўтади, у буни мустақил равишда тасарруф этади.
Фермер хўжалигига етказилган зарар унинг мол-мулки ва бошқа манбалар ҳисобидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланади.
X. Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
34. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улуш (пай) асосида маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
XI. Фермер хўжалиги фаолияти натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
35. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
XII. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш
36. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Қуйидаги ҳолатлар:
хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаслиги;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилиши;
ер участкасининг ижарага берилган муддати тугаши ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тиклашнинг имконияти йўқлиги;
ердан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланилмаслиги, олинган ҳосилдорлик норматив кадастр баҳосидан муттасил (уч йил мобайнида) паст бўлиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш
ТАРТИБИ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва янги тузиладиган фермер хўжаликлари учун фуқароларга узоқ муддатли ижарага (бундан кейин матнда «ижарага» — деб аталади) ер участкаси бериш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Тартиб илгари ташкил этилган деҳқон (фермер) хўжаликларини фермер хўжаликларига ўзгартириш ҳолларига татбиқ этилмайди.
2. Фуқароларга фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
3. Фермер хўжаликлари, қоидага кўра, оилавий асосда ёки қариндошлари ва меҳнатга лаёқатли бошқа шахслар билан биргаликда тузилади.
II. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш
4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари ижарага:
5. Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
6. Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўзининг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари асосида тузилади. Бунда шартли равишда ҳар бир бош молга ўтадиган қуйидаги коэффициентдан фойдаланилади: қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун — 1,0, ёш қорамоллар учун — 0,6, қўй ва эчкилар учун — 0,1, чўчқалар учун — 0,3 хамда паррандалар учун — 0,025.
Фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:
Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда — камида 0,30 гектар;
суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса — камида 2 гектарни ташкил этади.
7. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами:
пахтачилик ва ғаллачилик учун — камида 10 гектар;
боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун — камида 1 гектардан иборатдир.
8. Ер участкасининг аниқ ўлчами қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси), туман ҳокими томонидан, аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, мавжуд ер ресурслари, уларнинг сифати, фермер хўжалиги аъзоларининг сони, боқишга мўлжалланган ҳар бош чорва молининг сонига, фермер хўжалигининг ихтисослашувига қараб белгиланади.
Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича чегаралари суғориш каналлари, зовур ёки йўл тармоқлари бўйича белгиланувчи ягона мавзеда берилади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг ердан фойдаланиш учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги лозим.
Фермер хўжалигини юритиш учун ижарага ер участкалари олишда мазкур қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да яшовчи фуқаролар устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар.
9. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
10. Фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ижарага берилган ер участкаси бошқа шахсга иккиламчи ижарага берилмайди. Агар фермер хўжалигини унинг аъзолари томонидан юритиш имконияти бўлмаса, ер участкаси ёки унинг бир қисми фермер хўжалиги тузилган жойдаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)га қайтарилади.
11. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкалари унинг аъзолари ўртасида бўлиниши мумкин эмас. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага берилган ер участкаларининг ўлчами ва унинг чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
12. Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага ер участкаларини бериш бўйича материаллар ер тузиш хизмати органи томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади.
Аризада ариза берувчи ва тузиладиган фермер хўжалиги аъзоларининг исми-шарифлари, уларнинг яшаш жойлари, сўралаётган ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, мўлжалланаётган ихтисоси, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигини ташкил этишда — боқишга мўлжалланган ҳар бош чорва молининг турлари бўйича сони, ер участкасининг ижара муддати кўрсатилади. Аризага хўжаликнинг хўжалик-ишлаб чиқариш фаолияти режалаштирилган фермер хўжалиги фаолиятининг белгиланган шаклдаги бизнес-режаси илова қилинади.
Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги барча ҳужжатларининг тўлиқ расмийлаштирилиши учун ариза бериш, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган пайтда амалга оширилади.
14. Фуқароларнинг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги аризаси ўн кун муддатда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг бошқаруви томонидан хўжаликнинг етакчи мутахассислари иштирокида кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса тайёрланади. Хулосада ер участкасини бериш имконияти борлиги ҳақида таклиф берилади ёки ер участкасини бериш асосланган ҳолда рад этилади.
Фуқаронинг аризаси, хулоса билан бирга, кўриб чиқиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)га киритилади, унда фуқарога фермер хўжалигини юритиш учун ижарага ер участкаси бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш ҳақида ёки ер участкаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
15. Фермер хўжалигини тузиш ва ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорда фермер хўжалиги бошлиғининг исми-шарифи, ер участкасининг майдони, унинг жойлашган жойи, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ери харитаси (тархи)даги контурлар рақамлари, хўжалик фаолиятининг йўналиши кўрсатилади.
16. Фуқаронинг аризаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)нинг қарори ва фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади ва у материалларни беш кун муддатда ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига кўриб чиқиш учун тоширади.
Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ижарага ер участкаларини бериш масаласи комиссия мажлисида кўрилаётганда Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжалиги туман уюшмасининг вакили қатнашади.
Комиссия ўн беш кун муддатда материаллар билан танишиб чиқади, фермер хўжалиги бошлиғининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида у билан суҳбат ўтказади ва ижарага ер участкаси бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ёки ер участкаси беришни рад этиш ҳақида ўз хулосасини тайёрлайди.
17. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг хулосаси, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг умумий мажлиси (вакиллар мажлиси)нинг қарори ҳамда фермер хўжалиги бизнес-режаси билан бирга кўриб чиқиш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Туман ҳокими ўн беш кунлик муддатда тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиб фермер хўжалигини юритиш учун фуқарога ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Туман ҳокимининг қарорида ер участкаси бериладиган фермер хўжалиги бошлиғининг исми-шарифи, еридан ер участкаси бериладиган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, ер участкасининг майдони ва уни ижарага бериш муддати кўрсатилади.
18. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини ижарага беришни рад этиш тўғрисидаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ва туман ҳокимининг қарорлари устидан судга ёки бўйсунув тартибидаги юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилиши мумкин.
19. Туман ҳокимининг фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддатда белгиланган шаклдаги ер ижараси шартномаси тайёрланади (илова қилинади). Ер участкаси ижараси шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади.
20. Шартномага унинг ажралмас қисми сифатида фермер хўжалиги ер участкасининг харитаси (тархи) илова қилинади. Ер участкасининг харитаси (тархи) фермер хўжалиги ерларининг туташ (ёндош) ҳудудлари билан бирга қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ерлари харитаси (тархи)дан кўчирма нусха олиш йўли билан тайёрланади. Ер участкасининг харитаси (тархи)да қабул қилинган шартли белгиларга мувофиқ барча ҳолатлар (суғориш, коллектор-дренаж ва йўл тармоқлари, экинлар таркиби, контурлар рақамлари, фермер хўжалигининг чегаралари) тўлиқ кўрсатилади. Ер участкасининг харитаси (тархи) туман бош (катта) ер тузувчиси, фермер хўжалигининг бошлиғи ва фермер хўжалиги тузилган ердаги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг вакили томонидан имзоланади.
21. Ер ижараси шартномасида экинлар тури бўйича ер участкасининг майдони ва суғориладиган ерларнинг сифати акс эттирилади, ерни ижарага бериш муддати, ижара ҳақини тўлаш тартиби,томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади, ердан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни ҳал қилиш йўллари ҳамда шартномани бекор қилиш шартлари кўрсатилади. Шартноманинг «Шартноманинг алоҳида шартлари» деб номланган VIII бўлимида ер участкасини сақлаш мажбуриятлари, сервитутлар, суғориш шарт-шароитлари, суғориш сувларини ҳисобга олиш ва томонларнинг келишуви бўйича бошқа шартлар ёзилади.
Суғориладиган ерларнинг сифати тупроқ харитаси, тупроқ бонитети ва қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг бошқа материалларидаги мавжуд маълумотлар асосида ёзилади.
Ер участкаси ижара шартномаси туман ҳокимлигида, ер ресурслари туман хизматида рўйхатдан ўтказилади ва фермер хўжалигининг ер ижараси ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
(21-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 июндаги 235-сонли қарори таҳририда)
Фермер хўжалигига ижарага ер участкаси беришни расмийлаштириш бўйича ер тузиш ҳужжати икки нусхада тайёрланади, унинг бир нусхаси ер ресурслари туман хизматининг вакилида сақланади иккинчиси эса фермер хўжалигининг бошлиғига топширилади.
(23-банднинг охирги хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 июндаги 235-сонли қарори таҳририда)
III. Ер учун ижара ҳақи тўлаш
24. Ер учун ижара ҳақи тўлови, солиқ тўловчининг жойлашган жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман бюджетига ҳар йилнинг 15 декабрига қадар ер солиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун тасдиқланган ставкалари бўйича тўланади.
25. Янги тузилган фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб икки йил мобайнида ер учун ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади.
26. Ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
бундан кейин матнда «Ижарага олувчи» деб аталади, иккинчи томондан, туман ҳокимининг 1998 йил «___» ___________ даги ______-сон қарорига асосан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани туздилар:
I. Шартноманинг предмети
1. Ижарага берувчи 1998 йилнинг «___»__________________дан ________ йил муддатга_______________________________________тумани
_________________________________________________________ да жойлашган
7. Ижара ҳақи ер солиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун тасдиқланган ставкалари бўйича ҳар йилнинг 15 декабрига қадар туман бюджетига тўланади.
8. Ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
III. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мазкур Шартнома шартлари Ижарачи томонидан бузилган тақдирда белгиланган тартибда Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишни талаб қилиш;
ер участкасини давлат ва жамият заруратлари учун қонунда белгиланган ҳолатларда ва тартибда харажатларни (бунга бой берилган фойда ҳам қўшилади) тўлиқ тўлаш, етказилган зарарни қоплаш шарти билан олиб қўйиш;
ер участкасини сақлаш мажбуриятини ва сервитутларини белгилаш.
10. Ижарага берувчи:
ушбу Шартномада белгиланган муддатда ижарага берилган ер участкасини натурада (жойида) берилишини таъминлаши;
қишлоқ хўжалиги экинларини ва дарахтзорларни ажратилган лимитга мувофиқ суғориш учун сув билан таъминлаши;
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда ферма хўжалиги уставига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари ҳамда дов-дарахтларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уни сотишдан олинган даромад (фойда)га бўлган мулк ҳуқуқи;
ер участкасидаги мавжуд кенг тарқалган фойдали қазилмалар ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиорация ишларини ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дов-дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш ва участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта қуриш ва бузиб ташлаш. Ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бу ишларни ер эгалари билан келишиб амалга оширишга ҳақли;
ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг (шу жумладан, бой берилган фойданинг) қопланишини ёки ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечилганда сарфланган харажатларнинг тўланишини талаб қилиш;
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
12. Ижарага олувчи қуйидагиларни бажариши шарт:
ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;
ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга ошириш;
ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш;
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ўзга қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
14. Ушбу Шартноманинг шартларини томонлардан бири бажармаган ёки қонун ҳужжатларини мунтазам бузган ҳолларда, бошқа томон ушбу Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
15. Ҳар қандай ҳуқуқ бузилиши, агар уни бартараф қилиш мумкин бўлса, Шартномани бекор қилинишига олиб келмайди.
16. Шартномани бекор қилиш нияти ҳақида бир томони иккинчи томонни ёзма равишда, шартномани бекор қилиш сабабларини асослаган ҳолда, уч ой олдин хабардор қилади.
VII. Низоларни ҳал этиш
17. Мазкур Шартноманинг ижроси жараёнида вужудга келадиган низолар қонунга биноан ҳал этилади.
18. Мазкур Шартнома Ижарага берувчи томонидан муддатидан илгари бекор қилинганда, Ижарага олувчи Ижарага берувчига бу қарордан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарорига 4-ИЛОВА
Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш механизмини белгилайди.
2. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликлар хўжалик бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иш берувчиси (маъмурияти)га ҳамда туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан юридик шахс ташкил этган ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ушбу хўжаликлар аъзоларининг қарори билан ихтиёрийлик асосида деҳқон хўжаликларига ўзгартирилади. Аризада сўралаётган ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, деҳқон хўжалигининг таркиби ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг йўналишлари кўрсатилади.
3. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамасига киритади, умумий мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул қилади. Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарор шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг юқори бошқарув органи, иш берувчиси (маъмурияти) томонидан қабул қилинади.
4. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти юқори бошқарув органининг, иш берувчиси (маъмурияти)нинг қарори асосида туман ҳокими фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
5. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш учун туман ҳокимининг қарори билан ҳокимлиги ҳузурида фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия ташкил этилади.
Комиссия таркибига туман ҳокимлиги, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш Комиссияси, Ўзбекистон Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги, туман иқтисодиёт ва статистика бўлими, солиқ хизмати, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари кирадилар.
6. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш бўйича комиссия беш кун муддатда шахсий ёрдамчи хўжалик эгасининг мурожаатини кўриб чиқади. Бунда Комиссия:
ер участкасидан унумли фойдаланилишига;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мулк солиғи тўланиши ҳолатига;
деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этилишига эътибор беради.
7. Комиссия фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжаликни деҳқон хўжалигига ўзгартириш тўғрисидаги тегишли таклифни ҳокимга тақдим этади.
8. Туман ҳокимининг фаолият кўрсатиб турган шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига ўзгартириш тўғрисидаги қарори туман молия, банк, солиқ ва бошқа тузилмалари учун мажбурий ҳужжат ҳисобланади.
9. Фаолият кўрсатаётган шахсий ёрдамчи хўжалик аъзолари қонунда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалигининг манфаатларини ифода этувчи хўжалик бошлиғини сайлайдилар. Хўжалик бошлиғи ёки хўжаликнинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бирининг номига ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.