1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Глобал иқлим ўзгариши, сув танқислиги шароитида мелиорация ва сув хўжалиги бўйича замонавий ёндашувларни ва уларнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар асосида илғор тадқиқотлар олиб бориш, «тармоқ-корхона-олийгоҳ» барқарор узлуксиз таълим тизимини яратиш орқали меҳнат бозорида рақобатбардош билимли ва салоҳиятли муҳандис кадрларни тайёрлаш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
(а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида (кейинги ўринларда — Университет) таълим кластерини (мактабгача ва мактаб таълими-лицей-техникум-олийгоҳ-тармоқ-малака ошириш) ташкил этиш ҳамда дуал таълим тизимини жорий этиш;
(б) Университетни 2030 йилга қадар дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва таълим экспортини 30 млн долларга етказиш;
(в) 2030 йилга қадар Университетнинг 12 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитациядан ўтказиш;
(г) Университет йиллик даромадини 2026 йилда 200 млрд сўмга (шундан 20 фоизи инвестиция, илмий тадқиқот ва тижоратлаштириш ҳисобидан), 2028 йилда 250 млрд сўмга (25 фоиз) ҳамда 2030 йилда 350 млрд сўмга (35 фоиз) етказиш;
(д) 2026 — 2028 йилларда Университетда «тармоқ-корхона-олийгоҳ» тамойили асосида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари бўйича ҳаво, сув ва тупроқ кўрсаткичларини аниқловчи комплекс илмий тадқиқотлар лабораторияларини ташкил этиш;
(ж) Университетда ҳар йили қишлоқ ва сув хўжалигида фойдаланиладиган учувчисиз учиш аппаратлари (кейинги ўринларда — дрон)дан фойдаланувчи 50 нафар мутахассис тайёрлаш.
II. Илмий тадқиқотларни амалиётга интеграция қилиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2. Талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва соҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб Университетда ўқиш қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
(а) дуал таълим асосида 6 ой муддатга назарий таълимдан ажралган ва жойига чиққан ҳолда ташкил этиладиган малакавий амалиёт. Бунда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
(ii) гидротехника иншоотлари қурилиши, гидроэнергетика ва электр энергетика соҳасида талабалар каналларни бетонлаштириш, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда иштирок этади ҳамда насос станциялари, кичик ГЭСлар қурилиши ва трансформаторлар эксплуатациясига кўмаклашади;
(iii) қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида талабалар қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш, кўрикдан ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва йиғиштириш жараёнида иштирок этади;
(б) қолган бакалавриат таълим йўналишларида йил давомида назарий таълим билан бирга тўлиқ уйғунлаштирган «4+2» шаклдаги амалиёт.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Университетда дуал таълим (малакавий амалиёт)ни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, транспорт ва кунлик харажатларга 2026 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллиард сўм ажратилсин.
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(а) Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ҳудудларга бириктирилади. Бунда етакчи профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича илмий маслаҳатчиси ҳисобланади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
(i) илмий маслаҳатчилар Университет ректори тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари томонидан ўриндошлик асосида ишга қабул қилинади;
(ii) илмий маслаҳатчиларни ҳамда ҳудудларга малакавий амалиётга юборилган Университет талабаларини яшаш жойи ва шароити билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
(iii) илмий маслаҳатчилар улар томонидан берилган илмий ва амалий ечимга қаратилган тавсияларнинг натижаларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан моддий рағбатлантирилади;
(б) талабаларнинг сайёр дарслари қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ташкилотлар ва ҳудудлардаги «Сувчилар мактаби» базасида ташкил этилади.
5. Илмий маслаҳатчиларнинг сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган тадбирларнинг илмий ечимига қаратилган «йўл харитаси» 2026 йил учун бир ҳафта муддатда, кейинги йиллар учун ҳар йили 15 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва Университет ректори томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраларини ҳудудларга бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
7. Ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган илмий фаолият натижаларини жорий этиш ва (ёки) янги ишланма сифатида тижоратлаштириш мақсадида Университетда юридик шахс мақомига эга бўлмаган Истиқболли лойиҳалар офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(а) илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳалар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан мақсадли равишда молиялаштириладиган Университетнинг қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларига оид фундаментал ва амалий тадқиқотлари Лойиҳа офиси томонидан мувофиқлаштирилади;
(б) Лойиҳа офиси илмий тадқиқотлар натижаларини Университет билан биргаликда амалиётга тизимли равишда жорий этиб боради;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
(в) профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар ҳудудлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларига оид илмий муаммолар реестрини шакллантиради ва унинг ечимларига қаратилган тадқиқотлар асосида таклифларни ишлаб чиқади.
8. Истиқболли лойиҳалар офисининг асосий фаолият йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
9. 2026 йил якунига қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ва Сув хўжалиги вазирлиги Университетда «тармоқ-корхона-олийгоҳ» тамойили асосида юқори аниқликдаги ҳаво, сув, тупроқ ва ўсимлик кўрсаткичларини таҳлил қилувчи «Тупроқ, сув ва ўсимлик» комплекс илмий тадқиқотлар лабораторияси ташкил этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Белгилансинки, мазкур лабораторияда қуйидаги йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
(а) шўрланган майдонларни босқичма-босқич бартараф этиш, шўр ювишда сувларни иқтисод қилиш ва коллектор-зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали ердан фойдаланиш коэффициентини ошириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
(б) геоахборот тизими технологиялари ёрдамида гидромодуль район ҳудудлари чегараларини янгилаш, суғориш тартиб ва меъёрларини мақбуллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
(в) деградацияга учраган ерларни тиклашда мелиорация, рекультивация ва ерларни муҳофаза қилишнинг комплекс тадбирлари бўйича илмий тавсияларни ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
(г) ҳудудларнинг тупроқ-мелиоратив шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экин турларига мос равишда сув тежовчи технологиялар ва суғориладиган ерлар учун мақбул бўлган мелиоратив режимнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
10. Университетда 2026 — 2030 йилларда илмий тадқиқотларни амалга ошириш жараёнида қуйидаги йўналишларга устуворлик берилсин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
(а) сув тежовчи технологияларни ҳудудларнинг тупроқ-мелиоратив шароитлари ва экин турига қараб жорий қилиш, ирригация ҳамда мелиорация тизимларини модернизациялаш, очиқ суғориш ва коллектор-зовур тармоқларини ёпиқ тизимга ўтказиш лойиҳаларининг илмий-техник, иқтисодий ва технологик асосларини тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.19.00 Бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, уларнинг унумдорлигини ва ерларнинг бошқа фойдали хоссаларини тиклаш. Тупроқнинг ҳосилдор қатламини ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан фойдаланиш ва сақлаш]
(б) деградацияга учраган ва техноген бузилган ландшафтларни тиклашда мелиорация ва рекультивация тадбирларининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
(в) гидроэнергетика объектлари ва гидротехника иншоотлари эксплуатацион ишончлилиги, конструктив мустаҳкамлиги ҳамда хавфсизлик даражасини баҳолаш ва башорат қилишнинг илмий-назарий услубларини такомиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
(г) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бўйича республикага киритилаётган янги технологиялар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказиш ҳамда илмий асосланган хулосаларни бериш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
(д) насос станциялари иш режимини тартибга солиш ҳамда электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш бўйича тавсиялар бериш.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар]
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42-сон қарори билан Университетга дронлардан фойдаланишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда Университетга:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар]
(а) қишлоқ хўжалиги ерлари ва сув хўжалиги объектларини мониторинг қилувчи (мультиспектрал, гиперспектрал, термал, лидар) камерали хорижда ишлаб чиқарилган кузатув дронлари, шунингдек, экинларга суспензия сепадиган (50 литр сиғимгача бўлган) хорижда ишлаб чиқарилган агроспрей дронларни харид қилиш, Ўзбекистонга олиб кириш, сақлаш ва фойдаланишга;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
(б) 2026 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг буюртмаларига асосан Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида, 2027 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларига дрон хизматларини кўрсатишга рухсат берилсин.
III. Кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
12. Университет ҳузурида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб маҳаллий ва хорижий талабалар учун академик фанлар бўйича (STEAM, тил билимлари, академик ёзиш ва миллий стратегик мезонлар) махсус тайёрлов курси (Foundation) ташкил этилсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
(а) махсус тайёрлов курсида ўқиш бир йил муддатга халқаро стандартларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
(б) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб махсус тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган шахслар (тайёрлов курсидаги ўқиш даври якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)» бўлган битирувчилар) Университетга имтиҳон асосида тўлов-контракт билан ўқишга қабул қилинади.
(в) Техникум ва Университет ўртасида 2+2 схемаси асосида ўзаро интеграциялашган ўрта махсус касбий ва бакалавриат таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунда:
(i) Техникумнинг икки йиллик ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади ва битирувчиларга давлат намунасидаги касбий таълим тўғрисида диплом берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
(ii) ўқишни кейинги босқичда давом эттириш хоҳишини билдирган битирувчилар Университетда белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, мос бакалавриат таълим йўналишларининг 3-босқичига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Университет билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ҳудудлардаги «Фермерлар мактаби» ва «Сувчилар мактаби» базасида Сув хўжалиги вазирлиги тизими ходимлари, агрокластер ва фермер хўжаликларининг тракторчи-машинистлари учун мутахассисларни тайёрлаш курсларини даврий ташкил этиб борсин. Бунда тайёрлаш курслари қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
(а) сув хўжалиги вазирлигининг ўрта ва қуйи бўғин ходимлари учун ҳар йили 1 февралга қадар;
(б) ғалла ўриш комбайни операторлари учун ҳар йили 1 июнга қадар, пахта териш машинаси операторлари учун ҳар йили 1 сентябрга қадар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Белгилансинки, қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
IV. Университетнинг халқаро даражадаги нуфузини ошириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
15. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва халқаро нуфузини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
16. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг Университетдаги «Сув дипломатияси» магистратура мутахассислигини «Халқаро сув дипломатияси» мутахассислигига ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Белгилаб қуйилсинки:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
(б) Ўзбекистон ва қўшни давлатлар фуқароларига Халқаро сув дипломатияси мутахассислиги бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 50 тагача грант ўринлари ажратилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
(в) Университетнинг ўқув ва илмий тадқиқот ишларига ҳар йили камида 10 нафар h-индекси юқори бўлган хорижий профессор-ўқитувчилар ишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Республикасининг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси бошқарув кадрлари ва мутахассислари учун Университет базасида «Аграр ва сув хўжалиги соҳасида барқарор бошқарув ва самарадорлик» (AgroWater Management) махсус халқаро ўқув-амалий танишув дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки:
(а) Дастур 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий Осиё давлатларидан бошқарув кадрлари ва мутахассислар таклиф этилган ҳолда ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
(б) Дастурнинг мунтазамлигини таъминлаш мақсадида ҳамда Марказий Осиёда сув ресурслари стратегик аҳамиятга эга эканини инобатга олган ҳолда Университет базасида Сув дипломатияси ва трансчегаравий сув сиёсати халқаро маркази ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
18. Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг талабномаларига мувофиқ, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинадиган талабаларга бир йиллик муддатга кириш визалари берилиши ва яшаш манзили бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилиши бепул (консуллик йиғимлари бундан мустасно) амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
19. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда ўқишга қабул қилинадиган талабаларга бир йиллик муддатга кириш визалари бериш ва яшаш манзили бўйича рўйхатга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
20. Университетда 2027-2028 йилларда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилсин:
(а) Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудида жойлашган талабалар ўқув ва амалиёт базасини қуриш учун маблағ ажратиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.12.00 Космик фаолият]
(б) хорижий космик тадқиқот компаниялари ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда сунъий йўлдош орқали космик суратларни тадқиқ қилувчи Ерусти космик станциясини қуриш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
Бунда мазкур объектларни қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йилда маблағ ажратилади.
21. Университет сунъий йўлдошдан олинган космик маълумотлар асосида сув ва ер ресурсларини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва бошқариш орқали ҳосил бўлган фазовий маълумотларни тижоратлаштириш бўйича зарур чораларни кўрсин.
V. Университетнинг бошқарув самарадорлигини ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
22. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги 2026 йил 1 июлдан бошлаб Университет ректори ва проректорлари фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага асосланган бошқарув тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
(а) уларнинг фаолияти энг муҳим самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган стратегик мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(б) KPI кўрсаткичларига эришиш натижаси ҳар чорак ва йил якуни бўйича «samaradorlik.gov.uz» электрон платформасида баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
23. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Университет ректори ва проректорлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда Университетда жорий этилган натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синовдан ўтказилгандан сўнг 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча олий таълим муассасаларига татбиқ этиш чораларини кўрсин.
25. Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши Университет олий кенгаши сифатида қайта ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
26. 2026 йил 1 ноябрга қадар Университет фаолиятини реал вақт режимида кузатиш, муаммоли нуқталарни аниқлаш ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконини берадиган барча жараёнларни қамраб олган ERP (Enterprise Resource Planning — ташкилот ресурсларини режалаштириш) ягона электрон таҳлилий платформаси тўлиқ ишга туширилсин.
27. Қуйидагилар:
(а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети олий кенгашининг вазифа ва ваколатлари 4-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
(б) 2030 йилга қадар «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети таълим стандартларини халқаро таълим стандартларига трансформация қилиш, «Рақамли университет» платформасини яратиш ва комплекс ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
(в) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида 2026 — 2028 йилларда амалга ошириладиган қурилиш ҳамда ўқув лабораториялари моддий-техника базасини модернизация қилиш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
28. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов, Университет ректори Б. Мирзаев — ўқув ва малакавий амалиётни тизимли ташкил этиш ҳамда Университетнинг халқаро нуфузини янада оширишга;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Университет ректори Б. Мирзаев — дуал таълим тизимини ривожлантириш ва илмий маслаҳатчилар иш фаолиятини ташкил этишга;
(в) иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари О. Фазилкаримов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари У. Саломов — молиялаштириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш ишларига.
29. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
30. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Т.Н. Бутунбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 апрель,
ПҚ-122-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраларини ҳудудларга
БИРИКТИРИШ ЖАДВАЛИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Бириктирилган кафедралар
Ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш натижасида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси
2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси
3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси
1. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган ва суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш.
2. Фойдаланишдан чиққан ер майдонларини босқичма-босқич фойдаланишга киритиш бўйича амалий тавсиялар бериш;
3. Оролбўйи ҳудудидаги экологик вазиятни бошқариш бўйича доимий экологик маълумотларини рақамлаштириш, Орол денгизининг ғарбий ҳудудлари учун уч ўлчамли экологик атласни яратиш ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган туби ва Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар олиб бориш.
2.
Андижонвилояти
1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси
2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
3. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси
1. Сел сув омборларини масофадан бошқариш тизимлари асосида аҳолининг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
2. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ишларини амалга ошириш ва суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланишини яхшилаш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
3.
Бухоро вилояти
1. Ирригация ва мелиорация кафедраси
2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси
3. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси
4. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси
1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларига мос равишда экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техник воситалар элементлари бўйича районлаштириш ҳамда самарали суғориш тартибларини ишлаб чиқиш.
2. Шўрланган ер майдонларини босқичма-босқич бартараф этиш ва шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини иқтисод қилишни таъминлайдиган суғориладиган ерларни мақбул мелиоратив режимининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш.
3. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
4.
Жиззах вилояти
1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси
3. Иқтисодиёт кафедраси
4. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси
5. Гидрология ва гидрогеология кафедраси
1. Суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов ҳудудларида тупроқ унумдорлигини ошириш, ер деградациясининг олдини олиш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи иқтисодий механизмлар, илмий мақбул ечимлар ҳамда амалиётга йўналтирилган илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилмаган қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
5.
Қашқадарё вилояти
1. Ирригация ва мелиорация кафедраси
2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси
3. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларини ҳисобга олган ҳолда экинлар учун сув тежамкор суғориш технологияларини районлаштириш ва мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш.
2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш, шунингдек чўл-дашт ҳудудларининг қумлоқ тупроқларига мос ўсимлик турлари бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
6.
Навоий вилояти
1. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси
2. Геодезия ва геоинформатика кафедраси
3. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари
1. Электр тармоқларини комплекс модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ва фойдаланилмаётган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қумли, чўл-дашт, тепалик, жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар ҳамда деградацияга учраган яйловларни тиклаш, иқлимга мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кенгайтириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
7.
Наманган вилояти
1. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси
2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси
3. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси
1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг иқлимига хос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқларни кўпайтириш, чўл-дашт майдонларининг қумлоқ тупроқлари учун мос келадиган ўсимликларни экиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Вилоятнинг сойлар ҳудудларида сел хавфини камайтиришга қаратилган сел сув омборларини барпо этиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқиш.
8.
Самарқанд вилояти
1. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси
2. Ер ресурсларини бошқариш ва Давлат кадастрлари кафедралари
3. Геодезия ва геоинформатика кафедраси
1. Чиқинди полигонларини қисқартириш ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқ бўлган ҳудудларда чиқинди полигонларини қайта ташкил этиш ҳамда ҳаво ифлосланишини минималлаштириш.
2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш.
3. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган илмий мақбул ечимлар ҳамда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
9.
Сирдарё вилояти
1. Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси
2. Гидрология ва гидрогеология кафедраси
3. Тупроқшунослик ва деҳқончилик кафедраси
4. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси
5. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси
1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан оқилона фойдаланиш, жумладан, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, иқлим шароитига мос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқлар майдонини ошириш ва қумлоқ тупроқларга мос ўсимлик турларини жорий этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Электр тармоқларини комплекс модернизация ва реконструкция қилиш, сув хўжалиги ҳамда ирригация тизимларида энергия самарадорлигини ошириш, насос станцияларида электр энергияси сарфини мақбуллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
10.
Сурхондарё вилояти
1. Ирригация ва мелиорация кафедраси
2. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
3. Ер ресурсларини бошқариш кафедраси
4. Гидравлика ва гидроинформатика кафедраси
1. Вилоятдаги суғориладиган ва лалми ерлар, тоғ ва тоғолди ҳамда чўл-яйлов майдонларида сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Вилоятнинг чекка ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари билан таъминланмаган аҳоли пунктларини зарур муҳандислик инфратузилмаси билан қамраб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
11.
Тошкент вилояти
1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси
1. Вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва ёпиқ қувурларга ўтказиш орқали суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Электр тармоқларини янгилаш ва қайта қуриш, сув хўжалиги ва ирригация тизимларидаги насос станцияларида электр энергияси сарфини камайтириш, кичик дарёлар, каналлар ва ирригация объектларида микро ГЭСларни ташкил этиш бўйича илмий асосланган ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
12.
Фарғона вилояти
1. Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
2. Насос станциялари ва гидроэлектрстанциялар кафедраси
1. Вилоятда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш ва суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Сув хўжалигида замонавий инновацион технологияларни қўллаган ҳолда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
13.
Хоразм вилояти
1. Ирригация ва мелиорация кафедраси
2. Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси
3. Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси
1. Вилоятнинг тупроқ-мелиоратив шароитларидан келиб чиқиб, экинларни сув тежамкор суғориш технологиялари ва техникаси элементларини районлаштириш ҳамда уларнинг мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш.
2. Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий қарорларни илмий асослаш мақсадида Амударё дельтасида комплекс экологик тадқиқотлар ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 2-ИЛОВА
Истиқболли лойиҳалар офисининг асосий фаолият йўналишлари
1. Республика ҳудудларида қишлоқ ва сув хўжалиги субъектлари, хусусан, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммоларни жойига чиққан ҳолда чуқур таҳлил қилиш ҳамда улар асосида доимий янгиланиб турувчи ва интеграциялашган «Илмий муаммолар реестри» электрон платформасини шакллантириш ва юритиш.
2. Илмий муаммолар реестрига киритилган устувор ва долзарб масалаларнинг инновацион ечимларини ишлаб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва эксперт гуруҳлари раҳбарлигидаги илмий-амалий лойиҳаларни молиялаштириш механизмини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга самарали имплементация қилишни таъминлаш.
3. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнида магистрлик ва докторлик (PhD, DSc) диссертациялари мавзуларини фақат Илмий муаммолар реестридаги муаммолар ечимига йўналтириш механизмини жорий этиш ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича буюртмачилар билан ҳамкорлик қилиш.
4. Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва хорижий илмий марказлар грантларини жалб этиш учун инвестициявий лойиҳа таклифларини тайёрлаш, консорциумлар шакллантириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини тизимли мувофиқлаштириш.
5. Истиқболли лойиҳалар офиси буюртмаси асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини баҳолаш учун Илмий-техник кенгаш хулосаларини шакллантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида объектларда сайёр илмий ишлар ҳимояларини ташкил этиш.
6. Иқтисодиёт тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари асосида илмий асосланган консалтинг ва экспертлик хизматларини кўрсатиш, шунингдек, университет илмий фаолияти натижаларини тижоратлаштириш кўламини кенгайтириш.
7. Интердисциплинар (фанлараро) тадқиқотлар олиб бориш.
8. Соҳа мутахассислари, фермерлар ва сув хўжалиги ходимлари учун замонавий билимлар, янги технологиялар ва бошқарув усуллари бўйича қисқа муддатли интенсив малака ошириш курслари ва тренинглар ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
9. Тадқиқотчилар ва талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, агростартап лойиҳаларини ривожлантириш учун бизнес-инкубатор ва акселератор дастурларини ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни бозор талабларига мослаштириш.
10. Талабаларнинг илмий лойиҳаларда иштирокини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетини дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ–300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш ва халқаро нуфузини ошириш бўйича
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р
Кўрсаткич номи
Ўлчов бирлиги
Амалдаги кўрсаткич
2026 й.
2027 й.
2028 й.
2029 й.
2030 й.
I. Университетни халқаро рейтингда топ–300 талик университетлар қаторига киритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
1.
«Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолаларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати
коэффициент
2,0
2,1
2,2
2,3
2,4
2,5
2.
«Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 квартал журналларда чоп этилган мақолалар улуши
фоизда
(жами мақолалар сонига нисбатан)
48
50
52
55
58
60
3.
«Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда чоп этилган мақолалар улуши
фоизда
(жами мақолалар сонига нисбатан)
20
25
28
32
35
40
4.
h-индекс бўйича кўрсаткичи 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши
фоизда
(жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан)
10
12
15
20
25
30
5.
Ўқув жараёнига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар
нафар
35
38
40
45
50
60
6.
Хорижий талабалар улуши
фоизда
(жами талабаларга нисбатан)
21
25
28
30
32
35
7.
Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки
нафар
50
70
100
150
200
250
8.
Халқаро лойиҳалар
лойиҳалар сони
22
23
25
27
30
35
II. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
9.
Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар сони
нафар
50
55
60
65
70
80
10.
Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши
фоизда
(жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)
20
22
25
28
32
35
11.
Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар улуши
фоизда
(жами мутахассислик фанлар сонига нисбатан)
18
20
25
30
32
35
III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш
12.
Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши
фоизда
(жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан)
73
74
75
76
78
80
13.
Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш кўрсаткичи (PhD, DSc)
ҳимоялар сони
30
32
35
38
40
45
14.
Илмий-тадқиқот дастурлари (шу жумладан, халқаро дастурлар) доирасида маблағларни жалб қилиш самарадорлиги
жалб қилинган маблағлар
(млрд сўм)
8,0
11,0
14,0
17,0
18,0
20,0
15.
Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлиги
жалб қилинган маблағлар
(млрд сўм)
4,0
5,0
6,0
8,0
9,0
10,0
16.
Илмий конференциялар ўтказиш (республика ва халқаро)
конференциялар сони
8
10
12
14
16
20
17.
Таълим ва тадқиқотда хорижий инвестицияларни кўпайтириш
жалб қилинган маблағлар
(млн АҚШ долл.)
4
5
6
7
8
10
18.
Таълим ва тадқиқотда хизмат кўрсатиш экспортини ошириш
жалб қилинган маблағлар
(млн АҚШ долл.)
4
5
7
9
10
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 4-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети олий кенгашининг вазифа ва ваколатлари
1. Университетда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ривожлантириш, илмий мактаблар, стартаплар, акселераторлар, технопарклар ва технологиялар трансфери механизмларини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш.
2. Университетда амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари, қурилиш ишлари ҳамда ўқув лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Таълим дастурлари, малака талаблари, ўқув режалари ва асосий илмий йўналишларни меҳнат бозори талабларига мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш.
4. Университет ректори ва соҳа проректорлари йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш ва баҳолаш.
6. Профессор-ўқитувчиларни Университетга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар нисбатини белгилаш.
7. Истиқболда иқтисодиётнинг реал сектори учун кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни ўрганиш ва қабул параметрларини белгилаш.
8. Таълим, илмий тадқиқот ва ишланмалар трансфери жараёнларини ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқот ва инновацион ишланмалар бўйича буюртмачилар билан манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш.
9. Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган янги лавозим ва таркибий бўлинмалар ҳамда қўшимча штат бирликларини жорий этиш ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш.
10. Университет маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш мезонларини тасдиқлаш.
11. Университетни ривожлантириш ва унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш.
12. Университет ва унинг ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбар ва барча ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ҳамда самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш.
13. Университетнинг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш тартибини мустақил белгилаш.
14. Иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш.
15. Ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш.
Изоҳ.
Университет олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-42-сон қарорида белгиланган университет бошқарув кенгашининг ваколатларига қўшимча равишда мазкур қарорда белгиланган ваколатларга эга бўлади.
Университет олий кенгаши ректор раислигида 11 кишидан кам бўлмаган таркибда шакллантирилади.
Университет олий кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 5-ИЛОВА
2030 йилга қадар «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг таълим стандартларини халқаро таълим стандартларига трансформация қилиш, «Рақамли университет» платформасини яратиш ва комплекс ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
Асосий вазифалар
Амалга ошириш механизми
Молиялаштириш манбаси
Ижро муддатлари
Масъуллар
I. Университет олий кенгаши ва бошқарув тизимини такомиллаштириш
1.
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети (кейинги ўринларда — Университет) Университет олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.
1. Университет бошқарув фаолиятини тартибга солувчи устав, низомлар ва ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
Маблағ талаб этилмайди
2026 йил май
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Университет олий кенгаши таркибига маҳаллий ва хорижий ҳамкор университет, компания, корпорация ва донор ташкилотлар аъзоларини киритиш ва таркибини тасдиқлаш.
2026 йил июнь
3. Университет олий кенгашининг иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил август
2.
Университет фаолиятини «Рақамли университет» фаолиятига трансформация қилиш.
1. Масофавий таълимни самарали ташкил этиш мақсадида яратилган LMS дастурини такомиллаштириш, ундаги функционал имкониятларни кенгайтириш ҳамда ўқув-методик ресурслар билан бойитиш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,
халқаро ҳамкор ташкилотлар маблағлари
2026 йил май
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Университет
2. Хорижий «Рақамли университет» платформалари билан тажриба алмашиш.
Хорижий профессор-ўқитувчиларни Университет ўқув жараёнига жалб қилиш.
1. Хорижий профессорларни ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича рўйхат шакллантириш.
Эл-юрт умиди жамғармаси билан келишув асосида
2026 йил июнь
«Эл юрт умиди» жамғармаси,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Эл-юрт умиди жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил июнь
3. Ҳар йили «Хирш» индекси (h-индекс) юқори бўлган 10 нафар олимни Университет ўқув ва илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш харажатларини (транспорт, яшаш ва иш ҳақи) қоплаб бериш.
Ҳар ўқув йили
11.
Университетда дуал таълим (малакавий амалиёт) тизимини ташкил этиш.
Университет Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар
2. Дуал таълим (малакавий амалиёт) дастурини маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар йили тасдиқлаш.
Ҳар ўқув сентябрь
12.
Университетда ёшлар ўртасида илмий-маданий ҳамкорликни йўлга қўйиш.
1. Ёзги мактаблар ва стартапларни ташкил қилиш дастурини тасдиқлаш.
2. Ёзги мактабларнинг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,
ҳамкор ташкилотлар маблағлари
2026 йил июль
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
3. Ёзги мактаблар фаолиятини республика миқёсида оммалаштириш.
Ҳар йили белгиланган муддатларда
III. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш
13.
Ер усти космик станциясини ташкил этиш.
1. Хорижий космик тадқиқот компаниялари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш.
Давлат бюджети маблағлари,
халқаро ҳамкор ташкилотлар,
Университет маблағлари
2026 йил декабрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Университет
2. Космик маълумотларни қабул қилувчи антеннани ўрнатиш.
2027 йил декабрь
3. Университет томонидан сунъий йўлдош (спутник)ни яратиш ва учириш.
2030 йил октябрь
14.
Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича илмий лабораторияни ташкил этиш.
1. Сунъий йўлдошлар механика ва тадқиқот ўқув лабораториясини ташкил этиш.
Рақамли технологиялар вазирлиги маблағлари
2027 йил ноябрь
Рақамли
технологиялар вазирлиги,
Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Лабораторияни замонавий воситалар билан жиҳозлаш.
2028 йил февраль
3. Космик тадқиқотлар учун сунъий интеллект бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.
Доимий
15.
Гидравлика ва қурилиш материаллари лабораториялари базасини модернизация қилиш.
1. Сув хўжалиги инновацион лаборатория биносини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчи ва бош пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда танлаб олиш.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари
2026 йил июнь
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.
2027 йил май
16.
Илмий маслаҳатчилар ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш.
1. Илмий маслаҳатчилар томонидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиб бориш.
Маблағ талаб этилмайди
Доимий
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Университет
2. Университет ректори илмий маслаҳатчиларнинг амалга оширган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш.
Ҳар ой якуни билан
17.
Истиқболли лойиҳалар офиси ишини ташкил этиш, фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш.
2. Университет ректори ва Лойиҳа офиси раҳбари — проректор томонидан қарор ижроси ва Университетда амалга оширилган ишлар юзасидан Администрацияда ҳар ой якуни билан тақдимот қилиб бориш.
Ҳар ой якуни билан
18.
Университет томонидан кўрсатиладиган инновацион хизматларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш.
2. Сув ресурсларини бошқариш ва гидротехника қурилиши йўналишлари бўйича шартномалар асосида хизмат кўрсатиш.
2027 йил февраль
3. Давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқиш.
2027 йил май
19.
Гидроиншоотлар жойлашган ҳудудларда кластер тамойили асосида Университет кафедра филиалларини ташкил этиш.
1. Тошкент вилоятида (Чорвоқ сув омбори ва Чорвоқ ГЭС каскади) гидроэнергетика, тўғонлар хавфсизлиги, рақамли гидромониторинг ва сув омборларини интеллектуал бошқариш ва энерготежаш йўналишларида ўқув курслари ташкил этилади ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.
Университет маблағлари,
ҳомийлик маблағлари
2026 йил август
Сув хўжалиги вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
ҳамкор ташкилотлар,
Университет
2. Сирдарё вилоятида (Фарҳод ГЭС ва Сирдарё ҳавзаси иншоотлари) насос станциялари самарадорлиги, ирригация тизимларини модернизация қилиш, энергоаудит ва сув тежовчи технологиялар бўйича амалий тажрибалар ўтказиш.
2026 йил декабрь
3. Навоий вилоятида (Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари) чўл ва ярим чўл ҳудудларида сув ресурсларини бошқариш, агроинженерия ва сув тақчиллиги шароитида инновацион ечимлар ишлаб чиқиш.
2027 йил май
4. Қашқадарё вилоятида (Талимаржон сув омбори) йирик сув омборларини эксплуатация қилиш, насос агрегатларини модернизация қилиш ва энергетик самарадорлик бўйича энергоаудит ўтказиш.
2027 йил декабрь
5. Сурхондарё вилоятида (Жанубий Сурхон сув омбори ва Тўпаланг ГЭС) трансчегаравий сув бошқаруви, тоғ дарёлари гидрологияси ва иқлим ўзгариши таъсирини таҳлил қилиш модели ишлаб чиқиш.
2028 йил декабрь
6. Андижон вилоятида (Андижон сув омбори) Фарғона водийси бўйича сув тақсимоти, интенсив қишлоқ хўжалиги учун ақлли ирригация технологиялари бўйича ўқув-амалий семинар ва тренинглар ташкил этиш.
2029 йил декабрь
IV. Халқаро ҳамкорлик ва рейтингларда иштирок этиш
20.
Университетни дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш.
1. Дунёнинг энг нуфузли рейтинг ташкилотларининг топ-300 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритилган университетларнинг тажрибасини ўрганиш ва Университет фаолиятида қўллаш.
Университет маблағлари,
ҳамкор ташкилотлар маблағлари
2026 — 2030 йиллар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Таълим ва илмий тадқиқот хизматлар экспортини ривожлантириш.
Доимий
21.
Хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш.
1. Хорижий университетлар билан ҳамкорликда 2+2, 3+1 масофавий шаклларидаги таълим дастурларни ишлаб чиқиш.
Университет ва хорижий университетлар маблағлари,
халқаро молия институтлари,
грантлари
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Интеграллашган ўқув режа ва дастурларни қўшма тасдиқлаш.
3. Хорижий профессор-ўқитувчиларни ўқув ва илмий жараёнларга жалб қилиш.
Белгиланган муддатларда
22.
Университетнинг бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш.
1. Халқаро аккредитация агентликларини танлаш ва ҳужжатларни тайёрлаш.
Университет маблағлари,
ҳамкор ташкилот маблағлари
2027 йил январь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Ўқув меъёрий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш.
2028 йил июнь
3. Босқичма-босқич аккредитациядан ўтказишни амалга ошириш.
2030 йил декабрь
23.
Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш бўйича рақамли технологияларга асосланган миллий платформа яратиш.
1. Иқлим ўзгаришига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш учун ягона рақамли платформани ишлаб чиқиш.
Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари
2028 йил ноябрь
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,
«Ўзбеккосмос» агентлиги,
Ўзгидромет агентлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Университет
2. Иқлим ўзгариши бўйича хорижий етакчи олимлар иштирокида интеграциялашган тадқиқот гуруҳини ташкил этиш, фундаментал ва амалий илмий изланишларни олиб бориш.
Доимий
3. Иқлим ўзгаришини сунъий интеллект технологиялари асосида башорат қилиш, таҳлил натижаларини визуализация (геовизуализация) қилиш ҳамда қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи аналитик модулларни жорий этиш.
2028 йил декабрь
24.
Аграр ва сув хўжалиги соҳаларида истиқболли бошқарув кадрларининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташини йўлга қўйиш.
1. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимида стажировка ўташ бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тартиб ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳомий ташкилотларнинг маблағлари,
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2027 йил январь
Бошқарув самарадорлиги агентлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
2. Танлов ўтказиш ва танлов ғолибларини БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) тизимига стажировкага юбориш.
Белгиланган муддатларда
V. Молиялаштириш, моддий-техник база ва инфратузилмани яхшилаш
25.
Лойиҳа офисини ташкил қилиш ва фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Лойиҳа офиснинг фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳомийлик маблағларини жалб қилиш. Бунда:
Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 3 млрд сўм;
«Ўзсувтаъминот» АЖдан 2 млрд сўм ҳомийлик маблағлари ажратилишини таъминлаш.
Ҳомийлик маблағлари
2026 йил май
Сув хўжалиги вазирлиги,
«Ўзсувтаъминот» АЖ,
Университет
26.
Университетнинг фойдаланишда бўлган ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқларини белгилаш.
1. Университетга тегишли бўлган ҳамда унинг баланс ва оператив бошқарувидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,
ҳамкор ташкилотлар маблағлари
2026 йил сентябрь
Кадастр агентлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги,
Университет
2. Хатлов натижасидан келиб чиқиб, ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларга бўлган эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 апрелдаги ПҚ-122-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетида 2026 — 2028 йилларда амалга ошириладиган қурилиш ҳамда ўқув-лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш