1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш учун медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсида ўқитиш;
Медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Медиаторлар реестрига киритиш учун юбориладиган аризаларни кўриб чиқишнинг техник имкониятларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 17 октябрдаги 544-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 апрель,
140-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 апрелдаги 140-сон қарорига ИЛОВА
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш билан боғлиқ давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;
медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;
медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курси (кейинги ўринларда — махсус ўқув курси) — Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасида белгиланган муносабатларда медиацияни қўллаш бўйича медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилишда амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув курси;
Медиаторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) томонидан юритиладиган медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.
3. Жисмоний шахсларни Реестрга киритиш билан боғлиқ давлат хизмати Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) экстерриториаллик тамойили асосида исталган Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
5. Талабгор шахсан келиб мурожаат қилганда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, мустақил равишда Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномада белгиланган талабгор тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон алмашинув орқали олинади. Бунда ушбу маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ эканлиги учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари жавобгар ҳисобланади. Маълумотларни идоралараро электрон алмашинув орқали олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари сўров юбориш орқали олиши мумкин.
Талабгор сўровномани юбориш вақтида медиация тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва медиаторнинг касб этикаси қоидалари билан танишганини тасдиқлаши лозим.
6. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
7. Ушбу давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
8. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. Талабгор Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда тегишли ҳудудий адлия органига юборилади.
10. Сўровномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ҳудудий адлия органлари талабгорга беш иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш имкониятини беради.
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ҳудудий адлия органлари сўровномани қабул қилишни рад этади ва шу куни бу ҳақида талабгорни хабардор қилади.
11. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
талабгорнинг Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мос келмаслиги;
талабгор малака имтиҳонини топшира олмаган кундан эътиборан уч ой ўтмасдан мурожаат қилган бўлса;
талабгорнинг Реестрга киритиш бўйича малака имтиҳонидан муваффақиятли ўта олмагани, нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно;
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
12. Ҳудудий адлия органлари сўровнома келиб тушган кундан сўнг бир иш куни ичида талабгорнинг ҳужжатларини ҳудудий адлия органлари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссияларига (кейинги ўринларда — малака комиссиялари) тақдим қилади. Бунда Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахслар малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.
Малака комиссияси масъул котиби талабгорни малака имтиҳони тайинлангани ёки рад этилгани ҳақида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали ўн иш куни ичида хабардор қилади.
Малака имтиҳони тайинлангани ҳақидаги хабарномада малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой, агар малака имтиҳони видеоконференцалоқа ёрдамида ўтказиладиган бўлса, видеоконференцалоқа ҳаволаси қайд этилади.
13. Талабгорнинг малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтиши (нотариуслар ва адвокатлар бундан мустасно) уни Реестрга киритиш учун асос бўлади.
Малака комиссияси масъул котиби малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорни Реестрга киритилгани ҳақида малака имтиҳони ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
3-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби
14. Реестр Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
медиатор билан боғланиш учун унинг жойлашган жойи тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар;
медиаторнинг маълумоти (мутахассислиги);
медиатор ихтисослашган медиация соҳаси;
медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишга қодир бўлган тил ҳақидаги маълумотлар;
медиаторнинг фаолияти тўхтатиб турилгани, тиклангани ёки медиатор Реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар.
16. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, медиатор уч иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентнинг 2-бобида белгиланган тартибда хабарнома юбориши керак.
Ҳудудий адлия органи ушбу хабарнома асосида икки иш куни ичида Реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
давлат хизматига кирганда, педагогик, илмий, ижодий ва нотариал фаолият бундан мустасно;
медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилгани натижасида малака комиссияларининг ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссиясининг қарорига асосан.
18. Медиатор Реестрдан уни реестрга киритган ҳудудий адлия органи томонидан чиқарилади.
19. Медиаторни Реестрдан чиқаришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган (тугалланган) тақдирда, талабгор Регламентда белгиланган тартибда Реестрга киритиш юзасидан қайта мурожаат этиши мумкин.
Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
21. Талабгорлар Реестрга киритиш рад этилгани ёки ундан чиқарилганидан норози бўлса, белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
22. Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Махсус ўқув курсида ўқиган, малака имтиҳонини топширмоқчи бўлган ва Медиаторлар реестрига кириш истагини билдирган жисмоний шахс (кейинги ўринларда — Талабгор)
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади ва сўровномани электрон шаклда ҳудудий адлия органига юборади.
Реал вақт режимида
2-босқич
Ҳудудий адлия органлари
Талабгорга малака имтиҳони тайинлангани ёки рад этилгани ҳақида тегишли Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Талабгорни Медиаторлар реестрига киритади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки талабгорга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабарнома юборади.
Малака имтиҳони ўтказилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида
Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
СЎРОВНОМА
1. Ф.И.О.
2. Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилгани)