1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.04.00 Сув транспорти;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Автомобиль ва дарё транспортини бошқаришни ташкил этиш даражасини ошириш ва бу фаолият устидан назоратни кучайтириш, автотранспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобатни ривожлантириш, ҳаракат хавфсизлиги ва экологик талабларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика «Ўзавтолицензия» бошқармаси базасида, уни «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси таркибидан ажратган ҳолда, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги:
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
ўз тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимларни олади.
4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолияти амалга оширилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 120-модда)
6. Белгилансинки, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида чиқарадиган норматив ҳужжатлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, автомобиль ва дарё транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги харажатлари:
автомобиль ва дарё транспортида фаолият турларини амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим.
(7-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқи амалга оширилишига лицензия берилганлиги учун давлат божи суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг харажатлар сметаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик бошлиғи томонидан тасдиқланади.
8. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 1-тор кўчадаги 6-уйга жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мазкур қарордан келиб чиқиб кириталадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А.Ахметов зиммасига юклансин.