Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, ижро тартиб-таомилларини рақамлаштириш ишларини янада кенгайтириш ҳамда соҳага сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнига сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш орқали ижро ишлари 30 фоизининг ижросини давлат ижрочисининг аралашувисиз таъминлаш;
(б) ижро иши юритувини рақамлаштиришни янада жадаллаштириш, соҳада инсон омилини бартараф этиш мумкин бўлган жараёнларни автоматлаштириш орқали тезкорлик даражасини кескин ошириш;
(в) фуқароларнинг Конституция билан белгиланган дахлсизлик ҳуқуқларини бузмаган ҳолда айрим мажбурий ижро ҳаракатларини ундирувчилар томонидан амалга ошириш;
(г) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимига илғор халқаро тажриба асосида янгича ёндашувларни жорий қилиш.
II. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишсамарадорлигини ошириш механизмлари
2. Белгилансинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(а) сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ахборот тизимларини такомиллаштириш орқали давлат ижрочилари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг камида 70 фоизи автоматлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
(б) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги иш юритув жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида электрон шаклда юритилади;
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
(в) ижро ҳаракатлари давомида ундирилган пул маблағларини тақсимлаш жараёнлари рақамлаштирилади.
3. Бош прокуратура ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
(а) 2026 йил 1 июлдан бошлаб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказилиши назарда тутилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкларни давлат ижрочисининг қарори асосида тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
(б) 2026 йил 1 сентябрга қадар тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги юридик шахсларнинг мажбуриятлари бўйича электрон маълумот алмашинувини таъминловчи платформани жорий этиш.
4. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Марказий банк ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ қарзи ва муаммоли кредитларни ундиришда қуйидагиларни назарда тутувчи янгича ёндашувни жорий этсин:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
(а) ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочисининг қарори билан электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш имконини яратиш;
(б) юридик шахсларнинг мол-мулкларини хатлаш, кўздан кечириш билан боғлиқ процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
(ii) гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочисининг топшириғига асосан тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Бунда давлат ижрочиларининг мол-мулкларни хатлаш ва кўздан кечириш билан боғлиқ ҳуқуқлари сақлаб қолинади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
(в) ижро ҳужжатлари бўйича савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни (гаров ҳужжатлари, хатлов, кўздан кечириш далолатномалари, аукцион савдо натижалари ҳамда ундирувчига топширилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар) электрон платформалар орқали юбориш;
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
(г) солиқ органининг мансабдор шахси ёки тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилган хатлаш ва кўздан кечириш далолатномаларига асосан реализация қилинган ёки таклиф этилган мол-мулкларни расмийлаштириш билан боғлиқ хатарларни расмийлаштирувчи идоралар зиммасида қолдириш.
5. Бош прокуратура ва Олий суднинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда унга нисбатан юритилган ижро ишларини давлат ижрочисининг қарори билан тугатиш амалиётини жорий қилиш;
(б) қонунда назарда тутилган айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий ижрога тақдим этилгунига қадар тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига топширишни ундирувчининг ҳуқуқи сифатида белгилаш ва ушбу ижро ҳужжатлари тоифасига ундирувни ундирувчи-юридик шахслар томонидан қарздор-жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини киритиш.
6. Бош прокуратура, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатасининг ижро ишлари доирасида қарздор юридик шахсларнинг хатланган ҳисоб рақамларига келиб тушаётган маблағлардан иш ҳақи ва коммунал тўловлар учун фойдаланишга рухсат бериш тизимини жорий қилиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
7. Бош прокуратура, Олий суд икки ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг 5ва 6-бандида назарда тутилган тартиб бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.01.00 Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари]
8. 2026 йил 1 майдан бошлаб алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.04.00.00 Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари / 04.04.01.00 Оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари]
Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) икки ой муддатда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибни тасдиқлаш ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширилиб амалга ошириладиган йирик битимлар, молия-кредит ва давлат хизматлари рўйхатини кенгайтиришга оид қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
9. Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар ижро ишлари доирасида фуқаролар томонидан амалга оширилган коммунал тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинувини «Рақамли ҳукумат» тизими орқали йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
10. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда фуқароларни ижро ҳужжатлари бўйича мавжуд мажбуриятлари ҳақида кенгроқ хабардор қилиш мақсадида ижро жараёнида фуқароларга нисбатан қўлланган чекловлар тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизими орқали тўлов ташкилотларининг рақамли платформаларига беғараз асосда, бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда тақдим этсин.
11. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) ва Марказий банкнинг (Т. Ишметов) муаммоли кредитларни ундиришни такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
(а) муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида вужудга келган мажбуриятларни ундириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишни ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юклаш;
(в) тижорат банклари томонидан маблағ ажратилгунга қадар уч ой давомида келгусидаги тушумлар ҳисобидан қоплаш шарти билан ихтисослаштирилган давлат ижрочиси штат бирликларини молиялаштиришни Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан амалга ошириш;
(г) ихтисослаштирилган давлат ижрочиси штат бирликларини қўшимча ажратиш ёки камайтириш Бош прокурор буйруғи билан амалга оширилишини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк икки ой муддатда келишилган ҳолда муаммоли кредитлар бўйича ижро ҳужжатлари асосида вужудга келган мажбуриятларни ундиришда амалга ошириладиган тўловларни ажратиш тартибини тасдиқласин.
Тўловлар Мажбурий ижро бюроси ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
12. Рақамлаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази қўшимча серверларни харид қилиш орқали модернизация қилинсин.
13. Бош прокуратура манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-388-сон қарорининг 23-банди «Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлар» сўзларидан кейин «ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ундириладиган ижро йиғими» сўзлари билан тўлдирилсин.
15. Мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 март,
ПФ-50-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 06/26/50/0296-сон)