Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-илованинг IV боби 24-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар (бундан бир календарь йилда банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган жамоат фондлари мустасно) бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;».