toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2564-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сон «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 2564, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»да (рўйхат рақами 3544, 2024 йил 6 август) белгиланган талабларга мувофиқ равишда тузилган, суғурталовчи фаолиятининг якуний натижаларига ҳисобот йилида таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботни тузувчи суғурталовчи, уни Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин эълон қилади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
03-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)