Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги
низомда:
b) 4-банднинг
бешинчи хатбошисидаги «суғурта пули (пуллари)» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
d) 22-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «суғурта пулидан» деган сўзлар «суғурта суммасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2058, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомнинг
14-банди ва 20-банди
олтинчи хатбошисидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 111-сон буйруғи (рўйхат рақами 2190, 2011 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги
низомда:
a) 8-банднинг
ўнинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
b)
9-банддаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма тўққизинчи хатбошидаги «суғурта пули» ва «суғурта пулининг» деган сўзлар тегишли равишда «суғурта суммаси» ва «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
e) 33-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «суғурта пулининг» ва «суғурта пули» деган сўзлар тегишли равишда «суғурта суммасининг» ва «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
f)
35-банддаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта тўловининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
h)
38-банддаги «суғурта пулининг» ва «суғурта пулига» деган сўзлар тегишли равишда «суғурта суммасининг» ва «суғурта суммасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.