1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (янги таҳрирда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 12 августда рўйхатидан ўтказилган, рўйхат рақами 1165]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 18/4, 38 ва 2020-32-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1165-10, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 21-моддаларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валютанинг муомаласини тартибга солиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2002 йил 28 июндаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, 10 кундан сўнг кучга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 27 июль, 222-В, 89, 2002-62-сон қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида
низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (янги таҳрирда) қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш пайтида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қуйидаги ҳолатларда қабул қилиш мумкин:
в) консуллик хизматлари;
в1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3451-сон «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда сотилган товарлар;
д) бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоблар билан, шунингдек халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар;
е) кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича чет эл валютасидаги фоизларни сўндириш;
2. Кўрсатилган тўловлар нақд хорижий валютада, шунингдек пластик тўлов ва кредит карточкалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
3. Мазкур Низом доирасида сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) тўлови учун қуйидаги хорижий валюталар қабул қилиниши мумкин:
АҚШ доллари;
инглиз фунт стерлинги;
ЕВРО;
швейцария франки;
япон иенаси ва тижорат банкининг ихтиёрига кўра бошқа хорижий валюталар.
II. Банк муассасалари кассаларига нақд валютани қабул қилиш тартиби
4. Мазкур Низом 1-бандининг «в1» , «е» , «ж» , «з» , «и» , «к» , «к1» , «н» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда нақд чет эл валютасини қабул қилиш тижорат банкларининг кассаларида Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) мувофиқ амалга оширилади.
III. Корхона ва ташкилотлар кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби
9. Мазкур Низом 1-бандининг «в» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда корхоналар ва ташкилотларнинг махсус кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартибига (рўйхат рақами 611, 1999 йил 22 январь) мувофиқ, валюта тушумини белгиланган тартибда инкассация қилган ҳолда амалга оширилади.
12. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
13. Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этадилар.
Мазкур Низомга риоя қилиниши устидан назорат қилиш Марказий банк ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг зиммасига юкланади.