Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 мартдаги 171-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига
6-банддан «аҳолига маиший хизмат кўрсатиш» сўзлари шунингдек, мазкур қарорга
10-иловадан «аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари Ўзбекистон республика уюшмаси: заргарлик буюмларини тузатиш ва тайёрлаш корхоналари ва устахоналари» сўзлари чиқариб ташланган ҳолда ўзгартириш киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кўрсатиб ўтилган корхоналарни акцияларнинг назорат пакетини давлат ихтиёрида сақланган ҳолда очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни назарда тутсин.