1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг қимматлашганлиги муносабати билан ҳамда ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органларининг аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи учун жавобгарлигини ошириш, транспорт хизматининг барқарор ишлашини таъминлаш ва йўловчи ташиш транспорти хизматларига тарифларни асосли шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ҳокимликларига 1994 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифларини йўловчилар ташишнинг амалда шаклланаётган харажатларини қоплашни таъминлашни ва аҳоли манфаатларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
2. 1994 йил 16 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус, трамвай, троллейбус, метро) хизматларининг чекланган тарифлари бир марта юришга 30 тийин миқдорида белгилансин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. 1994 йил 1 октябрдан бошлаб шаҳар атрофидаги йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар билан йўловчиларни ташишда шартномавий (эркин) тарифларга ўтилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда шаҳар транспорти ишида тартиб ўрнатиш, унинг бир маромда ишлашини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва даражасини ошириш, шаҳар транспортининг мавжуд паркини янгилаш учун зарур маблағларни қидириб топиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
5. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.