Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сон «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
1.
1-банддаги «1 — 29-иловаларга» деган сўзлар «1 — 34-иловаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
25-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг
1 — 5-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 30 — 34-иловалар билан тўлдирилсин.