ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 25 январдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 3138, 2019 йил 22 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2019 й., 10/19/3138/2656-сон) билан тасдиқланган Патологик-анатомик тадқиқотлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Лабораториянинг масъул ходими топширилган кесмадан 10 кундан кўп бўлмаган муддатда микропрепарат тайёрлайди. Микропрепаратни тайёрлаш қўшимча вақт талаб этган тақдирда, мазкур муддат яна 10 кунгача узайтирилиши мумкин.
Бунда лабораториянинг масъул ходими муддат узайтирилганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида патологоанатомни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.».
2.
21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Топширилган намуналар тегишли лаборатория томонидан 7 кундан кўп бўлмаган муддатда лаборатор текширувдан ўтказилади. Топширилган намуналарнинг лаборатор текшируви қўшимча вақт талаб этган тақдирда, мазкур муддат яна 10 кунгача узайтирилиши мумкин.
Бунда лаборатор текширувни амалга ошираётган масъул ходим муддат узайтирилганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида патологоанатомни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.».