1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 августдаги ПФ-138-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишни ташкил қилиш, натижаларини тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида инобатга олиш ва тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар илмий ҳамжамият билан тадбиркорлик субъектларининг илмий ва инновацион ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
тадбиркорлик соҳасида илмий ишланмалар, инновацион лойиҳалар, жумладан, хорижда қўлланадиган илғор услуб ва технологияларни амалиётга жорий этиш;
ишлаб чиқариш ва хизматларнинг янги ҳамда замонавий турларини яратиш, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион менежментни ривожлантириш;
илмий ишланмаларни тижоратлаштириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий ҳамжамият ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ва тадбиркорлик субъектларининг инновацион салоҳиятини кучайтириш;
янги ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ушбу фаолиятни тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида инобатга олиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш мақсадида қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган махсус электрон платформани (кейинги ўринларда — Махсус платформа) ишлаб чиқсин:
яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун батафсил маълумотларни акс эттирувчи электрон шаклда юритиладиган Янги ишланмалар базасини ташкил этиш;
илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестрини юритиш орқали илмий тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлик субъектлари учун очиқ маълумотлар майдонини яратиш;
сунъий интеллект технологиялари жорий этилиши орқали йўналишлар бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлик субъектларини аниқлаш, уларни ўзаро боғлаш, тегишли хабарларни юбориш ҳамда ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштириш имкониятини яратиш;
илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлик субъектлари ўзаро ҳамкорлик келишувини имзолагандан кейин Махсус платформа орқали шартномаларни электрон кўринишда шакллантириш ва имзолаш имкониятини яратиш;
илмий ишланмаларга асосан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномасига эга бўлган илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлик субъектларига Агентлик томонидан эълон қилинадиган янги ишланмаларни тижоратлаштиришни молиялаштириш танловларида (кейинги ўринларда — танловлар) иштирок этиш учун аризалар юбориш имкониятини яратиш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни киритиш имкониятини яратиш;
Махсус платформа орқали ҳамкорлик шартномаларини имзолаган тадбиркорлик субъектларининг илмий ҳамкорлик реестрини жорий қилиш;
илмий ҳамкорлик реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида қўшимча балл бериш мақсадида «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасига ўзаро интеграция қилиш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
3. Агентлик Махсус платформада янги ишланмалар базаси ҳамда илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестри юритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.12.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Солиқ қўмитаси Агентлик билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Махсус платформа орқали илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни ҳамкорликда йўлга қўйган олимлар ва тадбиркорлик субъектларининг тажриба-синов ишлари учун сарфланадиган харажатлари Агентлик томонидан ҳар йили ўтказиладиган янги ишланмалар танловлари доирасида Инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
илмий ҳамкорлик реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида қўшимча балл берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
илмий лойиҳалар бўйича имзоланган келишувлар ёки шартномалар тарафлар томонидан имзоланиб, рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни илмий тадқиқоти сифатида танлаган изланувчи ёки олимларга Агентлик томонидан эълон қилинадиган танловларда устуворликлар берилади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 февраль,
75-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 февралдаги 75-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига киритилаётган қўшимчалар
1. 10-банднинг «в» кичик банди куйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«илмий тадқиқот натижасида яратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этган тадбиркорлик субъектлари».
2. Қуйидаги мазмундаги 344-банд билан тўлдирилсин:
«344. Тадбиркорлик субъектлари илмий тадқиқот натижасида яратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиши орқали илмий ҳамкорлик реестрига киритилган бўлса — 5 балл берилади.
Бунда лойиҳа Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг Махсус платформасида илмий тадқиқот натижасида яратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиб, илмий ҳамкорлик реестрига киритилган кундан эътиборан 12 ой давомида қўшимча балл берилади».
3. 2-илова қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:
«
27.
Тадбиркорлик субъектлари илмий тадқиқот натижасида яратилган янги ишланмаларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиши орқали илмий ҳамкорлик реестрига киритилгани
Кунлик
Солиқ қўмитаси
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2026 й., 09/26/75/0172-сон)