1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР, ХИЗМАТЛАРГА НИСБАТАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 12 мартда 1123-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 28 январда 26-сон ва 2002-24-сон қарор билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1123-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2002 й., 7-сон; 2003 й., 4-сон) 5-бандидаги «в» кичик банди чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
12-сон
Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ж. Б. САЙФИДДИНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 январь,
2004-11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 124-модда)