Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун
хавфсизлик қоидаларида:
1) 2-бобнинг 10-параграфи
номидаги ва
71-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2)
72-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3)
77-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4)
78-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5)
198 ва
219-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун
хавфсизлик қоидаларида:
1)
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2)
78-банддаги «канализацияси» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3)
82-банддаги «Саноат канализацияси» деган сўзлар «Ишлаб чиқариш оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун
хавфсизлик қоидаларида:
1)
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи
номидаги ва
64-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3)
65-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4)
70-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5)
71-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6)
252-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7)
262-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2104, 2010 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун
хавфсизлик қоидаларида:
1)
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи
номидаги ва
58-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3)
61-банддаги «канализация» деган сўз «маиший оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4)
62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.».