1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг, ноқонуний сотиш (бериш)нинг, ўзлаштириб олишнинг ва уларнинг сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом (илова қилинмоқда) тасдиқлансин ва амалга киритилсин.
2. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жазо тўғрисидаги қонунлар мажмуасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласинлар ва 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида тақдим этсинлар.
3. Молия вазирлиги Марказий банкда Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазо сифатида ундириб олинадиган пул маблағларининг бир қисмини ўтказиш учун энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счёти очилишини таъминласин. Белгилаб қўйилсинки, қайд этиб ўтилган счётнинг пул маблағларидан Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига мувофиқ кейинчалик солиқ солинмасдан фойдаланилади.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Қ. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 9 март,
124-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида
НИЗОМ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ушбу Низом ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан, улар қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, иқтисодий жазолар қўллашни назарда тутади.
(I бўлимнинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
II. ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ҚЎЛЛАНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЖАЗОЛАР
1. Ушбу Низом билан қуйидаги иқтисодий жазоларни қўллаш назарда тутилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
1.1. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун:
а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, шунингдек, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда сарфланган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон , 411-модда)
в) нефть маҳсулотларини асоссиз равишда ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан ноқонуний равишда ҳисобдан чиқарилган нефть маҳсулотларининг 3 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
д) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар ва корхоналар томонидан, шунингдек, нефть маҳсулотларини ишлатувчилар томонидан уларнинг сифати бузилганда, шунингдек, нефть маҳсулотларини ташиш қоидаларига риоя қилмаслик сифати бузилган нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ва уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;
(«д» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
е) нефть маҳсулотларини маҳсулот етказиб берувчилардан тамғасиз вагон-цистерналарда ёки қоидани бузган ҳолда қабул қилиб олиш ва ташиш нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва ташишни амалга оширувчи ташкилотлардан ташилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг 50 фоиз қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
ж) етказиб берувчи ва сотувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан кондициясиз нефть маҳсулотларининг автоцистерналар тамғаланмасдан ва нефть маҳсулотлари сифати паспортларисиз берилиши сотилган кондициясиз нефть маҳсулотларининг 50 фоиз қийматини ҳамда уларнинг сифатини тиклашга сарфланган барча харажатлар пулини айбдорлардан ундириб олишга сабаб бўлади;
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
(«и» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
1.2. Газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун:
а) шартномалар тузмасдан газ етказиб бериш газ таъминоти ташкилотларидан, объект (қурилма)ни газ тармоғидан албатта узиб қўйган ҳолда, газ уланган пайтдан бошлаб сарфланган газнинг 10 баравар қийматини ундириб олишга сабаб бўлади;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
(«г» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
з) ушбу ишларни бажаришга «Ўздавнефтгазинспекция»нинг рухсатисиз корпорациясининг газдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатисиз ишлатувчиларнинг газ ишлатиладиган қурилмаларида ишга тушириш ва режимли-созлаш ишларини амалга ошириш бу ишларни бажарувчи ташкилотлардан ишга тушириш ва режимли-созлаш ишлари смета ҳажми қийматининг 10 фоизини ундириб олишга ва барча ишларнинг тўхтатилишига, объект (қурилма)нинг газ тармоғидан узиб қўйилишига олиб келади.
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори асосида чиқариб ташланган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
(«б» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
в) фойдаланувчилар томонидан электр ва иссиқлик қурилмаларининг энергия таъминоти ташкилотлари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматини корхона ва ташкилотлардан 10 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«в» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрь 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37 -сон, 411-модда)
г) корхоналар ва ташкилотлар томонидан электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти мақсадларида тегишли рухсатларсиз фойдаланиш бу мақсадларда фойдаланилган электр энергияси тарифини улардан 5 баравар миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
е) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг иш тартиби бузилиши ёки уларга риоя қилмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«е» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
ж) саноат корхоналари ва ташкилотлари томонидан қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларининг сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматини улардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«ж» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
з) электр ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш схемасининг бузилиши ёки ўзгартирилиши ҳисобга олиш асбоблари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб фойдаланилган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматини айбдорлардан 50 фоиз миқдорда ундириб олишга сабаб бўлади;
(«з» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
и) электр ёритгичлардан корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек ҳудудлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан ортиқча, асоссиз, ишлаб чиқариш заруриятисиз фойдаланиш ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб белгиланган ушбу мақсадларда фойдаланиладиган электр энергияси қийматини 50 фоиз миқдорда улардан ундириб олишга олиб келади;
(«и» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
к) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техникавий ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техникавий ҳолати ва улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича энергия таъминоти ташкилоти талабининг мунтазам бажарилмаслиги бу қурилмалар ва тармоқлар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, ташиладиган ёки бу қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергиянинг ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чоралар қўллашга сабаб бўлади.
(2 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
1. Ушбу Низомда назарда тутилган иқтисодий жазолар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилган далолатномалар (баённомалар)га асосан қўлланади. Иқтисодий жазолар бўйича ундириб олинадиган суммалар миқдори нефть маҳсулотлари, газ ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар бундан мустасно
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
4. Ёқилғи-энергетика ресурсларидан, нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун ушбу Низомда назарда тутилган ундириб олинадиган пул корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг ҳисоб-китоб счётига ўтказилади. Унинг 90 фоизи энергияни тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счётга ўтказилади, қолган 10 фоизи эса «Ўздавнефтгазинспекция» ҳамда «Ўздавэнергоназорат» агентлиги» ихтиёрида қолади ва кейинчалик унга солиқ солинмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 февралдаги 94-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда)
5. Бу суммалар ўз вақтида ўтказилмаган ҳолларда уларни айбдор шахслардан акцептсиз ундириб олиш «Ўзэнергияназорат» томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича молия органлари томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 июндаги 220-сонли қарори таҳририда)
6. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори асосида 6-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
7. Энергия тежаш бўйича махсус республика тармоқлараро счётдаги пул маблағларидан кейинчалик солиқ солинмасдан ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг қарорига кўра белгиланган мақсадлар бўйича энергияни тежаш муаммоларини, энергияни тежайдиган технологиялар ва ишлаб чиқаришларни яратиш ва жорий этишни, ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш ва улардан фойдаланишни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш тизими тартибини, энергия тежамкорлигининг норматив ҳуқуқий негизни такомиллаштиришни маблағ билан таъминлаш учун фойдаланилади.
8. Агар нефть маҳсулотлари, газ, электр ва иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ортиқча сарфлаш, исроф қилиш қишлоқ хўжалиги ишларини ноқулай об-ҳаво шароитларида амалга ошириш, табиий офатлар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан бўлса, иқтисодий жазолар қўлланилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори билан 6 ва 7-бандлар тегишли равишда 7 ва 8-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)