toggle_night_mode
Ҳужжат 29.07.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Маҳсулот сотишнинг бозор тамойиллари ва механизмларини кенг жорий этиш, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига нархларни шакллантириш бозор механизмини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби 22-бандининг бешинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида назарда тутилган монопол маҳсулотларнинг айрим турлари» сўзлари «монопол маҳсулотлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 5-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 июль,
179-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-cон, 231-модда; 2010 й., 42-43-сон, 364-модда)