1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ, ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН ТУШГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш устидан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон фармойиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган кимошди савдосида ва танловларда сотиладиган давлат мулкига ҳақ тўлаш, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 1-илованинг 2, 3, 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)