Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республика қийматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачилари, компаниялар, фондлар, маслаҳатчилар, депозитарийлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган корхоналар (ташкилот) га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
2-банди ўттиз учинчи хат бошидаги жадвалдаги «Марказий банк» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.