1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 23 августдаги ПФ-938-сон Фармонни бажариш ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Зарурат бўлганда 1994 йилнинг IV чораги якунлари бўйича мазкур Низомга зарур тузатишлар ва аниқликлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кам таъминланган оилаларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўловларини амалга ошириш учун бюджетдан ва бюджетдан ташқари маблағларни ажратиш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш тартибини 1 сентябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари шу йилнинг 15 сентябргача бўлган муддатда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағлар қўрғонлар, қишлоқлар, овуллар, маҳаллалар фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банки муассасаларидаги янгидан очилаётган махсус счётларига ўтказилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, маҳаллий молия органлари, меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий органлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдам берсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (назорат-тафтиш Бош бошқармаси) шу йилнинг ноябрида кам таъминланган оилаларга ҳар ойда бериладиган моддий ёрдам тўловлари харажатларини маблағ билан таъминлаш ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш тартибининг бажарилишини текшириш-тафтиш қилишни амалга оширсин. Текшириш натижалари Ҳукуматга маълум қилинсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 24 август,
434-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига ИЛОВА
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ жорий этилган кам таъминланган оилаларни ҳисобга олиш, уларга ҳар ойлик моддий ёрдам (бундан кейин «моддий ёрдам» деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Кам даромадли оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ва унинг миқдорини белгилаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — қўрғон, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролари йиғинлари, йиғинни ўтказиш имкони бўлмаганда кўчалар, турар жойлар, қишлоқ, овул маҳаллалари фуқаролари вакилларининг йиғилиши томонидан қабул қилинади.
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кам таъминланган оилаларни аниқлашда ва уларга моддий ёрдам тайинлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак:
оилалар ва фуқаролар томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларига боқимандаларча ёндашишга йўл қўймаслик;
оила аъзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигини оширишда оила масъулиятини ошириш, ҳар томонлама жисмоний ва маънавий ривожланиш, билим ва касб-ҳунар даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш.
4. Ҳар ойлик моддий ёрдам оилага 3 (уч) ой муддатга тайинланади ва тўланади. Ушбу муддат тугагач, агар оилада моддий аҳвол яхшиланмаган бўлса, ёрдам мазкур Низомда белгиланган янги муддатга тайинланиши мумкин.
5. Қуйидагилар оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
республика бюджети маблағлари;
маҳаллий (вилоят, шаҳар ва туманлар) бюджет маблағлари;
бюджетдан ташқари турли манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхона ва хўжаликларнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар).
Мазкур маблағлар қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла фуқаролари ўзини ўзи бошқариш органларининг жамғарма банкининг тегишли муассасаларидаги махсус счётларига ўтказилади ва олиб қўйилмайди.
8. Объектив сабабларга кўра оиланинг биринчи навбатдаги эҳтиёжларини таъминлай олмайдиган кам даромадли оилалар ва ёлғиз фуқаролар (балоғатга етмаган болалари бўлган кўп болали оилалар; боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини қисман йўқотган сурункали касал оилалар; ишсизларнинг оилалари; ёлғиз пенсионерлар ва бошқа ўта муҳтож оилалар) ҳар ойлик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
9. Оилага моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ариза ва тўланадиган ёрдамни ҳисобга олиб бориш қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқоли) нинг котиби томонидан юритилади.
10. Аризачининг моддий ёрдамга муҳтожлик даражасини ва унга бериладиган ойлик моддий ёрдамнинг миқдорини белгилаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида махсус комиссиялар тузилади, унинг таркибига ушбу органларнинг раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларнинг раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари, котиби, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ҳамда молия органларининг, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимларининг вакиллари кирадилар.
12. Текширув натижалари 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, уни комиссиянинг барча аъзолари имзолайдилар. Далолатномада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
текширилаётган оиланинг таркиби, унда бирга яшовчиларнинг ҳаммаси, қариндошлиги бўлган ва бирга умумий рўзғор юритувчилар ҳисобга олинади;
оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва меҳнат бўлимида рўйхатга олинмаган меҳнатга қобилиятли ёшдаги аъзолари, бола икки ёшга тўлгунга қадар унга қаровчи аёллар, шунингдек, 18 ёшгача бўлган ўқувчилар бундан мустасно;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
оиланинг текшириш вақтидаги жами пул даромадларининг манбалари ва миқдори;
томорқа участкаси майдони ва ундан даромад олиш имкониятлари;
оила мол-мулкининг қиймати (дала ҳовли, автомобиль, мотоцикл ва зеб-зийнатларнинг мавжудлиги);
оиланинг муҳтожлик даражаси ҳақидаги комиссия хулосаси ва ҳар ойда бериладиган моддий ёрдамнинг тавсия қилинаётган миқдори ҳақида комиссия хулосаси.
13. Комиссия оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги аризани оилада моддий таъминотнинг етарлилиги, анчагина мол-мулк жамғармаси мавжудлиги, шунингдек, меҳнат фаолиятидан бош тортиш ҳоллари аниқланган тақдирда рад этиш ҳуқуқига эгадир.
14. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари ва комиссия хулосаси бўйича ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати тузилади ҳамда йилнинг ҳар чорагида бир марта қўрғон, қишлоқ, овул, маҳалла фуқароларининг йиғини (йиғилиши) муҳокамасига киритилади.
15. Моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш учун рўйхатга киритиладиган оилалар сони, шунингдек, ҳар бир муайян оила учун ҳар ойлик тўловлар миқдори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан мустақил равишда, шу мақсадлар учун уларнинг счётида мавжуд бўлган маблағлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори энг кам иш ҳақининг ўша вақтда амалда бўлган 1,5 дан 3 (уч) бараваригача миқдорда белгиланиши керак.
Комиссия томонидан белгиланган ҳар ойлик моддий ёрдамнинг миқдори фуқароларнинг умумий йиғини (йиғилиши) да тасдиқланади ва фақат шундан кейингина тўланади.
III. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
16. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақида қарор қабул қилишда аризачининг фуқаролар йиғинида (йиғилишида) қатнашиши шарт. Аризачининг йиғинда (йиғилишда) қатнашишига имкон бермайдиган касаллик, бошқа узрли сабаблар бўлганда йиғинда (йиғилишда) оиланинг вояга етган аъзоларидан бири унинг ваколати вакили бўлиб қатнашиши шарт.
Фуқаролар йиғини (йиғилиши) га унинг мажлисига аризачи ишлайдиган корхона ёки муассаса раҳбарларини, туман солиқ, молия органлари, меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш туман бўлимлари ва бошқа идораларнинг вакилларини таклиф қилиш тавсия этилади.
17. Оилага моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги қарор унинг учун фуқаролар йиғини (йиғилиши) да қатнашганларнинг кўпчилик қисми овоз берган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
Қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
18. Оилага ҳар ойлик моддий ёрдам тайинлаш ҳақидаги қарор 2-иловага мувофиқ шаклдаги йиғин (йиғилиш) баёни тарзида расмийлаштирилади, баённи раис (оқсоқол) ва котиб имзолайди ва у беш кун муддатда аризачига маълум қилинади.
Моддий ёрдам тайинлаш рад этилган тақдирда йиғилиш баёнида унинг асосланган сабаблари қайд этилади ва бу ҳақда фуқаролар йиғини (йиғилиши)да аризачига маълум қилинади.
Йиғин (йиғилиш) қарори устидан шикоят қилишга йўл қўйилмайди.
IV. Оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш тартиби
19. Моддий ёрдам оладиган оилалар ҳисоби ва ҳар ойлик тўловлар миқдори қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла йиғини раиси (оқсоқоли)нинг котиби томонидан махсус дафтарда қайд этиб борилади.
20. Котиб фуқаролар йиғини (йиғилиши) баёни асосида ҳар ойнинг 1 (биринчи) кунигача қўрғон, қишлоқ, овул ёки маҳалла бўйича оилаларга моддий ёрдам тўлаш ведомостини тузади ва тўлов топшириқномаси билан бирга жамғарма банкининг тегишли бўлимига тақдим этади.
Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдамни тўлаш ведомости қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланади ва нусха кўчириш қоғоз воситасида икки нусхада тузилади. Биринчи нусха котиб томонидан жамғарма банкининг тегишли бўлимига топширилади, иккинчиси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида пул ҳужжатлари қаторида алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Аризачиларга пулларни бериш ҳар ойнинг биринчи кунидан бошлаб, ведомость бўйича, жамғарма банкининг махсус счётлар очилган бўлимларида амалга оширилади. Олувчи томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар кейинги ойда навбатдаги ёрдам пули билан бирга тўланади.
21. Аризачи узоқ (бир ойдан кўпроқ) вақт бўлмаган ёки вафот этган ҳолларда моддий ёрдам оиланинг балоғатга етган бошқа аъзосига тўланиши мумкин, бунда ёрдамни олиш учун мазкур ҳолатлар содир бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай мурожаат қилинган бўлиши керак.
23. Кам таъминланган оилаларга ҳар ойлик моддий ёрдам тўловига ажратилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан фойдаланилмаган маблағлар йил тугагач олиб қўйилмайди ва улар фуқаролар йиғини (йиғилиши) қарорига биноан аҳоли яшайдиган жойларни ободонлаштиришга, газлаштиришга, сув билан таъминлашга, шунингдек бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилиши мумкин.
24. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамнинг тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
2. Оилада доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва меҳнат биржасида рўйхатга олинмаган _______ киши бор (йўқ), улардан _______ киши бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан шуғулланувчи аёллар, _________ киши 18 ёшгача бўлган ўқувчилардир.
3. Оиланинг текширув вақтидаги жами даромади бир ой ҳисобига ______________________ ___________________________________________________ сўмни ташкил қилади.
(сўз билан)
Шу жумладан:
барча оила аъзоларининг иш ҳақи ________________________________________________
даромадларини ва мулкий аҳволини ҳисобга олиб уни:
а) ҳар ойда _____________________________________________________ сўм миқдорида моддий ёрдамга муҳтож деб ҳисоблайди;
б) муҳтож эмас деб ҳисоблайди ва моддий ёрдам тайинлашни рад этишни тавсия қилади.
Моддий ёрдам тайинлашни рад этишнинг бошқа сабаблари: ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________
аризасини кўриб чиқиб ва моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган оиланинг даромадлари ҳамда мулкий аҳволини текшириш далолатномаси бўйича комиссия хулосаси асосида, бевосита ва очиқ овоз бериш йўли билан