toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда транспорт соҳасини ривожлантиришга, ташишларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлашга, транспорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга транспортда ташишларга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартларга амал қилиниши борасида ташувчиларнинг масъулиятини ошириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда коррупцияга барҳам бериш, транспорт соҳасидаги назоратнинг самарадорлигини янада ошириш учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш зарурияти юзага келмоқда.
Шунингдек транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан транспорт соҳасидаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонун транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга ҳамда ташувлар самарадорлигини ва сифатини ошириш орқали юк ҳамда йўловчилар ташишдаги хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи қисмининг диспозициясидаги «қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳамда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг» деган сўзлар «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Объектларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини ёки Транспорт назорати инспекциясини хабардор қилмасдан ёхуд рўйхатдан ўтказмасдан қуриш»;
2) қуйидаги мазмундаги 1131-модда билан тўлдирилсин:
«1131-модда. Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини ҳамда йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 119-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«119-модда. Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш
Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёнғинга қарши ва авария қутқарув воситалари билан таъминланмаган ёки қонунчилик талабларига зид равишда қайта жиҳозланган кемалардан ёхуд кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемани ёки моторли кичик ҳажмли кемани кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томондан бошқариш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемалардан ёки кичик ҳажмли кемалардан, шунингдек кемалар ёки кичик ҳажмли кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш, техник носозлиги бўлган, фойдаланилиши тақиқланган кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Халқаро автомобиль ташувларини ҳамда М3 ва N3 тоифали автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро (400 км ва ундан ортиқ масофада) ташишни рақамли назорат ускуналарисиз (тахографсиз, носоз тахографдан фойдаланган ҳолда ёки тахографни ўчириб қўйган ҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида) амалга ошириш, шунингдек халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Юк автотранспортида товар-транспорт юк хатларини, халқаро юк ташишда йўл варақаларини, шунингдек йўловчилар автотранспортида чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини юритиш бўйича белгиланган талабларни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;
5) 1252-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро йўналишларда ташиш билан автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириши ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз шуғулланиш, рухсатнома тўлдириш бўйича талабларни бузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўналишларга риоя этмаслик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
6) қуйидаги мазмундаги 1254-модда билан тўлдирилсин:
«1254-модда. Автомобиль транспортида мунтазам йўналишларда йўловчиларни ташиш қоидаларини бузиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, белгиланган йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
7) 132-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши
Кема ҳайдовчилари томонидан кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариш, шунингдек кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
8) қуйидаги мазмундаги 1331-модда билан тўлдирилсин:
«1331-модда. Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши
Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
9) 145-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
10) 1461-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
11) 1763-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
13) қуйидаги мазмундаги 1989-модда билан тўлдирилсин:
«1989-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
14) 245-модданинг биринчи қисмидаги:
«99 (йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«133» рақамидан кейин «1331» рақами билан тўлдирилсин;
«1461-моддасида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«1763, 1764» рақамлари чиқариб ташлансин;
«1987» рақамидан кейин «1989» рақами билан тўлдирилсин;
биринчи қисмидаги «123, 125, 1251, 126-моддаларида» деган сўзлар «123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун)» деган сўзлар «147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларида сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «54, 123, 125, 1251, 126-моддаларида» деган сўзлар «54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандидаги «54, 123, 125, 1251, 126-моддаларида« деган сўзлар «54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «132» рақами «132, 1331 (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «119 ва 132-моддаларида» деган сўзлар «119, 132 ва 1331-моддаларида (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 251-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ушбу Кодекснинг 116, 1163, 117-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир»;
18) 2541-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2541-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 1131-моддасида, 123-моддасида (сув транспорти соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 125-моддасининг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1252, 1254-моддаларида, 144-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 145-моддасининг иккинчи қисмида, 1461-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмасликка оид қисмида), 1763, 1764-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва инспекторлари.
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 1331-моддаларида (кемаларга оид қисмида), 1989-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади»;
19) 2684-модда чиқариб ташлансин;
20) 291-модда биринчи қисмининг «а» кичик бандидаги «1251-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «1251-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Кема ҳайдовчиларини кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2541-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 179-модда; 2018 йил, № 7, 433-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 10, 981-модда) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш транспорт соҳасидаги қуйидаги давлат органлари томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 2-илова қуйидаги мазмундаги 126 ва 127-позициялар билан тўлдирилсин:

«

 

 

 

126.

Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун рухсатнома

Йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш.

Йўл объектини балансида сақловчи ташкилотлар, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги

127.

Қурилиши тугалланган йўл объектидан фойдаланиш учун рухсатнома

Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар қурилиши ва реконструкцияси тугалланган йўл объектидан фойдаланиш.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари

 

 

 

»;

2) 3-илова 19-позициясининг «Хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар» деган устуни «инспекциялари» деган сўздан кейин «автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 4-илованинг II бўлими қуйидаги мазмундаги 116 ва 117-позициялар билан тўлдирилсин:

«

116.

Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун рухсатнома

200

117.

Қурилиши тугалланган йўл объектидан фойдаланиш учун рухсатнома

100

».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 августда қабул қилинган «Транспорт тўғрисида»ги ЎРҚ-706-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 798-модда) қуйидаги мазмундаги 81-модда билан тўлдирилсин:
«81-модда. Транспорт тизимини режалаштириш
Транспорт инфратузилмасини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва қайта режалаштириш ишлари фақат транспорт хизматларига бўлган талабни (жорий ва прогноз кўрсаткичларни) комплекс ўрганишлар натижалари асосида шакллантирилган узоқ муддатли бош режаларга мувофиқ амалга оширилади.
Транспорт инфратузилмасини режалаштириш ҳамда лойиҳалаштиришда экология ва атроф-муҳитга нисбатан салбий таъсир минимал бўлиши керак.
Транспорт инфратузилмасини режалаштириш қуйидаги кетма-кетликдаги устуворликларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
пиёдалар учун;
велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун;
жамоат транспорти ва махсус транспорт учун;
бошқа транспорт воситалари учун.
Транспорт оқимига таъсир кўрсатувчи объектларнинг қурилишини режалаштириш босқичида транспорт тармоғига тушадиган юкламаларни ҳисобга олган ҳолда ечимлар ишлаб чиқилиши керак».
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
ЎРҚ-1118-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон)