1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мактабгача таълим ва тарбия тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, инновацион мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ташкил этиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, болаларни ўйинга йўналтирилган таълим асосида миллий ғурур ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар мактабгача таълим ва тарбия тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, ижодий, жисмоний ва ҳар томонлама етук шахс бўлиб ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
(б) таълим-тарбия жараёнини илғор тажрибаларга мувофиқ инновацион технологиялар асосида ташкил этиш;
(в) соҳага хусусий секторни кенг жалб қилишни янада қўллаб-қувватлаш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш учун қўшимча рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.
II. Мактабгача таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:
(а) бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастурини мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритиш;
(б) мактабгача таълим тизимида болаларни тарбиялаш, ривожлантириш ва уларга таълим беришни ижобий муносабатлар орқали амалга ошириш мақсадида ўйинга асосланган таълимни жорий этиш;
(в) мактабгача таълим ва тарбия тизимини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган ва Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
(а) бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастурлари мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида тўлиқ ёки қисқа муддатли гуруҳларда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
(б) мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилади;
(в) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
(i) мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим жараёнлари олий маълумотли педагоглар, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари томонидан олиб борилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
(ii) мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия олган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ҳамда ушбу маълумотлар умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномада қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2027/2028 ўқув йилига қадар бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилишини инобатга олган ҳолда унинг қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
(а) 2026 — 2028 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан ташкил этилади;
(б) давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият олиб боради ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида ўйинга асосланган таълим ва тарбия жараёнларини амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
(в) раҳбар ва педагог ходимлари, жисмоний тарбия йўриқчиси, мусиқа раҳбарлари, психолог, тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан ҳар ойлик қўшимча устама жорий этилади. Бунда маъмурий-бошқарув ва педагог ходимлар лавозимига қабул қилиш олий маълумотли, юқори салоҳиятли номзодлар орасидан танлов асосида амалга оширилади;
(i) болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичларига мос равишда ижод ва санъат, фан ва математика, жисмоний фаоллик ва саргузашт, тил ва тасаввур ҳамда робототехника ва илк алгоритмлаш йўналишларида тематик ўйингоҳлар ташкил этилади;
(ii) симуляцион вазиятлар орқали болаларда касбларга қизиқиш уйғотиш, экологик маданиятни шакллантириш каби йўналишлар бўйича таълим-тарбия жараёни амалга оширилади;
(iii) соҳавий олийгоҳ, малака ошириш ва илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда илғор педагогик технологияларни ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқотлар олиб борилади, уларнинг натижаларини педагоглар ва ота-оналар ўртасида оммалаштириш бўйича чоралар кўрилади.
6. Белгилансинки, «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги лавозимлар киритилади:
(а) ҳар бир «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотига 1 та штат бирлигидан Болаларни ривожлантириш инновацион маркази фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича директор ўринбосари;
(б) ҳар бир тематик ўйингоҳ учун 1 та штат бирлигидан иборат тарбиячи-йўриқчи.
7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда 2026 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни ишлаб чиқсин:
(б) мактабгача таълим ташкилоти ва умумий ўрта таълим ташкилоти бир ҳудудда жойлашишини назарда тутувчи намунавий лойиҳани.
8. Белгилансинки, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
(а) педагогика олий таълим ташкилотларида мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш халқаро илғор тажрибаларга мос равишда такомиллаштирилган таълим дастурлари асосида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
(б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун тегишли олий таълим ташкилотларида дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида) мактабгача таълим йўналишида тўлов-шартнома асосида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунда таълим жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмлари жорий этилади;
(в) янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига, биринчи навбатда, олий маълумотли тарбиячилар ишга қабул қилинади. Бунда белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомга мувофиқ тарбиячилар танлов асосида саралаб олинади.
III. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги имтиёзлар жорий этилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
(а) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар бундан мустасно) бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуйидаги қўшимча имтиёз ва шартларда мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишга рухсат берилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
(i) ижара тўловлари 30 йил муддат давомида ундирилмайди ва ушбу муддат тугагандан сўнг мазкур мактабгача таълим ташкилоти давлат балансига топширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
(ii) ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида электрон давомат асосида давлат-хусусий шериклик битими амал қилиш муддати давомида субсидия берилади. Бунда мазкур имтиёз Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда 2024 йилдан бошлаб ташкил этилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам татбиқ этилади;
(iii) ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатнинг 50 фоизи миқдори ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади;
(б) ушбу туман (шаҳар)лардаги мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари]
(i) 7 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 5 миллиард сўмгача кредит маблағлари мактабгача таълим ташкилотини 18 ойгача бўлган муддат ичида қуриш шарти билан берилади;
(ii) ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари белгиланган тартибда аукцион орқали ажратилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар демографик ўсиш, аҳоли жойлашуви ва зичлигини инобатга олган ҳолда мақбул ер участкалари рўйхати эълон қилиб борилади;
(iii) нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг тарбиячиларга ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячилар учун белгиланган миқдорда уч йил давомида электрон давомат асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ҳар 30 нафар тарбияланувчи учун бир штат бирлиги миқдорида тарбиячи ҳисобга олинади;
(iv) мазкур банднинг «б» кичик бандидагиимтиёзлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
(а) мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ҳамда ушбу рўйхат ҳар молиявий йил учун янгилаб борилади. Бунда рўйхат Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган 3 — 7 ёшли болаларнинг умумий сони тўғрисидаги маълумотларга асосланган ҳолда шакллантирилади ва ушбу маълумотлар ҳаққонийлигига мазкур қўмита жавобгар ҳисобланади;
(б) мазкур Фармоннинг 9-банди «б» кичик банди «i» ва «iii» хатбошиларидаги имтиёзлар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида қуриладиган янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этадиган тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоят ҳокимлари мазкур Фармоннинг 9-банди «б» кичик банди «ii» хатбошисининг сифатли ижросини таъминлашга шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагилар юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказлари бундан мустасно) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этадиган (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) тадбиркорлик субъектларига 2030 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкасини нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олгандан кейин уч йил давомида:
(ii) мактабгача таълим қамрови 70 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектларига — 1 фоиз этиб белгилаш;
(iii) болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларининг амалда фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари учун мазкур имтиёзни мос равишда татбиқ этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
(б) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида қуриладиган янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этадиган (давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) тадбиркорлик субъектларига 2030 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкасини нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олгандан кейин уч йил давомида 5 фоиз этиб белгилаш ва ушбу имтиёзни фақат кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўллаш.
12. Қуйидагилар:
(а) Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
(в) Ҳудудий педагогик маҳорат марказлари балансидаги собиқ педагогика коллежлари негизида ташкил этиладиган ва қўшимча ўрин яратиладиган таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мазкур Фармонга 3-иловада белгиланган умумий ўрта таълим мактаби, ихтисослаштирилган мактаб ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйсин.
14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида:
(i) мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида ҳар йили 5 минг ўриндан кам бўлмаган қўшимча қувват яратиш назарда тутилади;
(ii) «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш, жиҳозлаш ва ҳудудларини ободонлаштириш ишлари назарда тутилади;
(б) мазкур Фармонда белгиланган тадбирлар харажатлари 2026 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари]
15. Белгилансинки, 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасида қўшимча қувватларни яратиш, шу жумладан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида имтиёзли кредит ресурслари ва субсидиялар ажратиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан 200 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги маблағлар йўналтирилади.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2026 йилдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари доирасида мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи биноларини (ёзги айвонча, ошхона, ҳожатхона ва атрофини ўраш) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ҳар йиллик ҳудудий дастур ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда ижросини таъминласин.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
17. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар мазкур Фармонда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги юзасидан ўрганишлар ўтказиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиб борсин.
18. Қуйидагилар:
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 — 2030 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоизлик пункт юқори ставкада кредитлар ажратиш учун зарур маблағларни тижорат банкларига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ажратиб бориш чораларини кўрсин;
(б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу Фармоннинг 9-бандида назарда тутилган имтиёзларни тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
20. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова белгилансин.
22. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
ПФ-19-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш
механизми
Ижро муддати
Молиялаштириш
манбалари
Масъул ижрочилар
I. Мактабгача таълим ташкилотларида
таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда қонунчиликни
такомиллаштириш
1.
Мактабгача ёшдаги болалар
ривожланиши ва таълимига оид талабларни такомиллаштириш.
1. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланиши ва таълимига оид
талабларни амалиётчи мутахассислар иштирокида қайта кўриб чиқиш.
«Илк қадам» ўқув дастурини
мактабгача таълим ташкилотларида кенг жорий этиш.
1.
Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Илк қадам» ўқув дастурини жорий
этиш бўйича ментор-тренерларни тайёрлаш.
Бунда
мактабгача таълим ташкилотлари ва ҳудудий Педагогик маҳорат марказларининг
малакали педагоглари жалб қилиш.
2026 йил апрель
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова)
2.
«Илк қадам» ўқув дастурини мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари
томонидан амалиётга жорий этиш бўйича каскад усулида тренинглар ташкил этиш.
2026 йил май — август
3.
3 ёшгача бўлган болаларни
ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.
1. Болаларнинг илк ёшидан жисмоний, ақлий, ҳиссий ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш мақсадида 3 ёшгача
бўлган болаларни ривожлантириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2027 йил март
-
Соғлиқни сақлаш
вазирлиги
(А. Худаяров),
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги
(М. Оллоёров)
2. 3 ёшгача бўлган болаларни ривожлантириш дастурини тажриба-синовдан ўтказиш.
2027 йил сентябрь
3. 3 ёшгача бўлган болаларни ривожлантириш дастурини тасдиқлаш.
2027 йил декабрь
4.
Мактабгача таълим ташкилотлари
ва ота-оналар ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатиш, болаларни зарарли
таъсирлардан ҳимоя қилиш ва уларни тарбиялашда ота-оналарга психологик ва
услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Оналар мактаби» лойиҳасини амалга ошириш.
1.
Мактабгача таълим ташкилотлари ва ота-оналар ўртасида самарали ҳамкорлик
ўрнатиш, болалар тарбиясида ота-оналарга психологик ва услубий ёрдам кўрсатиш
мақсадида «Оналар мактаби» лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
(а)
боланинг ривожланишига қаратилган муҳит яратиш бўйича мактабгача таълим
ташкилотлари ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
(б)
ота-оналар учун бола тарбиясида муҳим бўлган илмий асосланган маълумотларни
визуал ва қисқа видеоконтент кўринишида яратиш.
3.
Мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим ташкилотларида психологик
қўллаб-қувватлашни самарали ташкил этиш, педагоглар ҳамда ота-оналарга
тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида Психология илмий-тадқиқот институтини
ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва
белгиланган тартибда киритиш.
2026 йил июль
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Олий таълим, фан ва
инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),
Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги
(О. Фозилкаримов)
5.
Мактабгача таълим ташкилотларида ўйинга
асосланган таълим жараёнини жорий этиш бўйича «Бола, ўйин ва педагог» лойиҳасини амалга ошириш.
1. Мактабгача таълим ташкилотларида ўйинга
асосланган таълимни жорий этиш бўйича янги методикани давлат мактабгача
таълим ташкилотларида тажриба-синовдан ўтказиш.
2026 йил апрель
Белгиланган тартибда
жалб қилинган халқаро ташкилотлар маблағлари
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Мактабгача таълим ташкилотларида ўйинга
асосланган таълимни жорий этиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш.
2026 йил август
3.
«Методик маҳорат куни» ва «Методик маҳорат соати» тадбирлари ўқув-режа
дастурларига ўйинга асосланган таълим фаолиятини ташкил этиш бўйича мавзулар
киритиш.
2026/2027 ўқув йили
6.
Мактабга тайёрлов босқичини
умумий ўрта таълим таркибига киритиш юзасидан қонунларга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Мактабгача таълим ва
тарбия тўғрисида»ги қонунларига мактабга тайёрлов босқичини умумий ўрта
таълим таркибига киритиш бўйича ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи
қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2026 йил март
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги
(О. Фозилкаримов)
2.
Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига
киритиш.
2026 йил апрель
II. Педагог кадрлар салоҳиятини
ошириш
7.
Мактабгача таълим ташкилотлари
психологлари учун педагог ходимларнинг касбий мотивация даражасини ошириш
ҳамда эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлашга қаратилган тренинглар ташкил
этиш.
1.
Педагог ходимларнинг касбий мотивация даражасини ошириш ва эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлашга
қаратилган тренингларни ўтказиш режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш.
2026 йил март
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова)
2.
Педагог ходимлар касбий мотивация даражасини ошириш ва эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлашга
қаратилган тренингларни ҳар бир ҳудудда босқичма-босқич ўтказиш.
Режа-жадвал асосида
ҳар йили
3.
Педагог ходимларнинг эмоционал барқарорлигини таъминлаш учун видеомаҳсулотлар (подкаст ва бошқалар) тайёрлаш.
2026 йил давомида
8.
Оилавий нодавлат мактабгача
таълим ташкилотлари педагоглари ўртасида «Йилнинг энг намунали тарбиячиси»
танловини ташкил этиш.
1.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил апрель
Ижрочиларнинг ўз
маблағлари
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2.
Тасдиқланган низом асосида танловни ўтказиш.
Белгиланган муддатда
9.
Мактабгача
таълим йўналиши бўйича халқаро тажрибаларга мос равишда бакалаврлар тайёрлаш
тизимини жорий этиш.
1. Мактабгача таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни
назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:
(а)
мактабгача таълим йўналиши ва мутахассислигининг таълим дастурларини халқаро
тажрибалар асосида такомиллаштириш. Бунда мактабгача таълим ташкилотлари
тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний
тарбия бўйича машғулотлар олиб бориш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби
зарур билим ва кўникмаларни эгаллаган педагогларни тайёрлашни назарда тутиш;
(б)
мактабгача таълим йўналишида давлат ва нодавлат мактабгача таълим
ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун
дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун
мактабгача таълим ташкилотида) тўлов-шартнома асосида мактабгача таълим
йўналишида бакалаврлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
(в)
дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун
мактабгача таълим ташкилотида) таълим жараёнларини ташкил этишда
талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик
таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмларини жорий этиш.
2026 йил апрель
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Олий таълим, фан ва
инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фозилкаримов)
2.
Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажрибаларга мос равишда
бакалаврларни тайёрлашни йўлга қўйиш.
2026/2027 ўқув
йилидан бошлаб
10.
Нодавлат
мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий ривожланиши учун
шароитлар яратиш.
1. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий
ривожланишини таъминлашга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Тарбиячи»
таълимни бошқариш платформасини (LMS) яратиш.
2026 йил декабрь
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Рақамли технологиялар
вазирлиги
(Ш. Шерматов)
2.
Замонавий педагогик методикалар, инновацион таълим технологияларига оид
видеодарслар, услубий қўлланмалар, тестлар ҳамда интерфаол машғулотларни
ишлаб чиқиш ва уларни «Тарбиячи» LMS платформасига жойлаштириш.
2027 йил март
III. Мактабгача таълим
ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш
11.
Ота-оналар
ва мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида рақамли ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
1.
Мактабгача таълим ташкилотларида ходимлар ва
тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритишга мўлжалланган мобил дастурни
барча давлат боғчаларида амалиётга жорий этиш.
2026 йил апрель
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Рақамли технологиялар
вазирлиги
(Ш. Шерматов)
2. Ходимларнинг иш вақти табелини электрон шаклда ҳисоблаш,
тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш
жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
2026 йил май
3.
Ота-оналар бадал тўловларини назорат қилиш ва мониторингини юритиш, шунингдек, уларнинг таълим
жараёни, соғлиғи, овқатланиши ва кунлик машғулотлари тўғрисида маълумот
тақдим этиш имконини берувчи мобил илова техник топшириғини ишлаб чиқиш ва
экспертизадан ўтказиш.
2026 йил август
4. Техник топшириқ асосида белгиланган тартибда мобил илова яратиш
ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этиш, шунингдек,
босқичма-босқич барча мактабгача таълим ташкилотларида мобил иловадан
фойдаланишни йўлга қўйиш.
2026 йил декабрдан
бошлаб
12.
Давлат
мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови
миқдорларини қайта кўриб чиқиш.
Давлат
мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови
миқдорларини қайта кўриб чиққан ҳолда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини
Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда ота-оналар тўлови базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган ҳолда белгиланишини
назарда тутиш.
2026 йил апрель
-
Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги
(Э. Каримова),
Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги
(О. Фозилкаримов)
13.
Аҳолига
сифатли мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича қўшимча қулайликлар
яратиш.
1.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа андозасидан келиб чиқиб 2026 — 2028 йилларда
қўшимча «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.
2.
Ҳудудлар ва массивларда янги кўп қаватли бинолар қурилишида келгусида уларда
яшовчи оилалар фарзандлари учун мутаносиб равишда ҳар бир хонадон ҳисобидан
камида бир нафар бола ўрни яратилишини назарда тутган ҳолда мактабгача таълим
ташкилотлари барпо этилишини таъминлаш.
2026 — 2028 йиллар
давомида
-
Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ҳудудий педагогик маҳорат марказлари балансидаги собиқ педагогика коллежлари негизида ташкил этиладиган ва қўшимча ўрин яратиладиган таълим ташкилотлари
РЎЙХАТИ
T/р
Педагогик маҳорат марказлари
Собиқ педагогика коллежи номи
Қуввати
Янги ташкил этилаётган ва қўшимча ўрин яратилаётган таълим ташкилоти
1.
Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат маркази
Тўрткўл педагогика коллежи
720
Умумий ўрта таълим мактаби
2.
Андижон вилояти педагогик маҳорат маркази
Асака педагогика коллежи
1 200
Умумий ўрта таълим мактаби
3.
Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази
Зомин педагогика коллежи
540
Умумий ўрта таълим мактаби ва давлат мактабгача таълим ташкилоти
4.
Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази
Наманган педагогика коллежи
1 065
Наманган давлат педагогика институтига қўшимча бино
5.
Самарқанд вилояти педагогик маҳорат маркази
Тойлоқ педагогика коллежи
720
Ихтисослаштирилган мактаб
6.
Сурхондарё вилояти педагогик маҳорат маркази
Ангор педагогика коллежи
735
Умумий ўрта таълим мактаби ва давлат мактабгача таълим ташкилоти
7.
Фарғона вилояти педагогик маҳорат маркази
Марғилон педагогика коллежи
1 250
Фарғона давлат университетига қўшимча бино
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонига 3-илова «Мактабгача таълим ташкилотлари» блокидан кейин «Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари» блоки билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-152-сон Фармонининг 7-бандида:
(а) биринчи хатбошидаги «тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан» сўзлари «эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда инклюзив таълим гуруҳларини очиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-16-сон Фармонига 15-илованинг 18-позицияси «2025» ҳамда «IV чорак» устунларидаги «960 000» рақами «150 000» рақами билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги ПФ-231-сон Фармонига 5-илованинг 1-2-позициялари «Ижро муддати» устунидаги «2026 йил январь» сўзлари «2026 йил июнь» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги «2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-256-сон Фармонида:
(а) 8-банднинг «б» кичик банди «вазирлик ва идоралар» сўзларидан кейин «(Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарорига 1-илованинг 93-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«93. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида у билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти, шу жумладан, кўп квартирали уй-жойларнинг нотурар қаватларида ва/ёки юридик ёки жисмоний шахсларга қарашли нотурар биноларни ижарага олиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
ижарага олинаётган объект давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабига тегишли ер майдони ва бино-иншоотларида ташкил этилмаган бўлиши лозим.
Битим амал қилиш даврида ижара шартномаси бекор бўлган ёки ижара муддати тугаган тақдирда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидия вақтинча тўхтатилади.
Давлат-хусусий шерикликнинг мазкур шакли 75 нафардан кам бўлмаган бола ўрнини яратишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилади».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-346-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: