1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
АЛОҚА СОҲАСИДА АХБОРОТ-МАЪЛУМОТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 23 сентябрда 1412-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, ахборот-маълумот хизматини кўрсатиш бўйича телекоммуникация операторлари ва телекоммуникация хизмати провайдерларига умумий талабларни ўрнатиш мақсадида, буюраман: