Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 январдан бошлаб вақтинча, бир йил муддатга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун, марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумининг 50 фоизи ваколатли банкларга мажбурий равишда сотилиши белгилаб қўйилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1999 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган экспортдан (пахта толасидан ташқари) олинган барча валюта тушумини мажбурий равишда сотиш, марказлаштирилмаган экспортдан олинган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий равишда сотиш, шунингдек корхоналар томонидан ўз валюта маблағларини биржадан ташқари валюта бозорида сотиш тўлов кунида биржадан ташқари валюта бозоридаги сотиб олиш курси бўйича амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари валюта маблағларининг ўз вақтида сотиб олинишини таъминласинлар.
Валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий равишда сотишдан олинган валюта ресурслари 1999 йилда озиқ-овқат товарларини барқарор импорт қилувчи Марказий банкнинг лицензия эгаларига конвертацияга, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун истеъмол товарларини тендер асосида харид қилишга йўналтирилсин.
7. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 9-бандининг
3-хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 8 сентябрдаги 384-сон қарори 1-банди а) кичик бандининг
4-хатбоши.
8. Республика вазирликлари ва идоралари идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.