Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги ПФ-2010-сон
Фармонининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорининг
9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 1 июлдан бошлаб:
пахта толасини марказлаштирилган тартибда экспорт қилишдан тушган валюта тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мажбурий равишда сотиш Марказий банкнинг тўлов кунидаги Расмий курси бўйича амалга оширилади;
марказлаштирилган тартибдаги бошқа экспортдан тушган валюта тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий равишда сотиш, шунингдек марказлаштирилмаган экспортдан тушган валюта тушумининг 30 фоизини мажбурий равишда сотиш ҳамда корхона томонидан бўш валюта маблағларини биржадан ташқари валюта бозоридаги сотиб олиш курси бўйича амалга оширилади;
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 310-сон қарори 1-бандининг
«б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.