1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3197, 2019 йил 19 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/3197/4037-сон) билан тасдиқланган Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 январь,
1-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 19 январь
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2026 йил 14 январь
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 27 январдаги 1-сон қарорига ИЛОВА
Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);».
«3. Полигонлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилади ҳамда полигонлар қурилиши учун мўлжалланган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.».
3. 5-банддаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«29. Қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш майдони — полигоннинг чиқиндилар кўмиб ташланадиган асосий қисми ҳисобланади. У қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилишнинг йиллик ҳажмидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига асосан полигон майдонининг 85 — 95 фоиз қисмида жойлаштирилади.».
5. Қуйидаги мазмундаги 501-банд билан тўлдирилсин:
«501. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ полигонлар ҳудудида «ноль чиқинди» тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш ва қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналар ташкил этилиши мумкин.».
6. 51-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 10/26/3197-4/0099-сон)