toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 8 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияларига мувофиқ Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга тўлиқ интеграциясини таъминлаш, монопол соҳаларни изчил равишда бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш, йирик давлат корхоналарига берилган махсус (эксклюзив) ҳуқуқларни бекор қилиш ҳамда қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилишда, шунингдек табиий газнинг улгуржи ва чакана савдосида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали очиқ ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги ҳамда «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш, табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш тартибини жорий этиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун қора ва рангли металл парча ва чиқиндилари, табиий газ савдоси соҳасига хусусий секторни ва инновацияларни жалб этишга, шунингдек рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда) иловасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

 

37. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

 

нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш

 — БҲМнинг 10 баравари

магистраль газ қувурларини, нефть қувурларини ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш

 — БҲМнинг 10 баравари

табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси

 — БҲМнинг 30 баравари

 

 

»;

қуйидаги мазмундаги 56-банд билан тўлдирилсин:

«

56. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш

 — БҲМнинг 30 баравари

рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш

 — БҲМнинг 30 баравари

».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
48-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

48.

Нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун лицензия (бундан табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш мустасно)

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш;

нефть, газ ва газ конденсатини реализация қилиш.

»;

қуйидаги мазмундаги 62, 63 ва 64-позициялар билан тўлдирилсин:

«

62.

Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш);

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

қора металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш;

қора металл парча ва чиқиндиларини реализация қилиш.

63.

Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш);

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

рангли металл парча ва чиқиндиларини қайта ишлаш;

рангли металл парча ва чиқиндиларини реализация қилиш.

64.

Табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (бундан нефть, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш мустасно)

Табиий газнинг улгуржи савдоси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

табиий газнинг чакана савдоси.

»;

2) 4-илованинг I бўлими қуйидаги мазмундаги 58, 59 ва 60-позициялар билан тўлдирилсин:

«

58.

Қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

300

59.

Рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

300

60.

Табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

300

».

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 январь,
ЎРҚ-1113-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 03/26/1113/0046-сон)