toggle_night_mode
Ҳужжат 14.01.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3755]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 декабрь,
29-сон
Келишилди:
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2025 йил 12 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 29-сон буйруғига
ИЛОВА
Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Касалликлар номи

1.

Ўмров ва тўш суяги синиши*

2.

Елка камари синиши*

3.

Қовурғалар синиши*

4.

Чап ўмров суяги чиқиши туфайли ўтказилган операциялар*

5.

Чап ўмров суягининг сохта бўғими синиши*

6.

Умуртқа поғонасининг компрессион синиши*

7.

Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич)

8.

Бронхиал астма (IV босқич)

9.

Ўпканинг интерстициал зарарланиши (фиброз ва бошқалар)

10.

Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмининг (чап ёки ўнг) олиб ташланиши (лобектомия, пневмонектомия)**

11.

Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи

12.

Оғир юрак-қон томир касалликлари (ўтказилган инфарктлар, ишемия ва бошқалар)

13.

III даражали (морбид) семизлик (Тананинг масса индекси ≥ 40)

14.

Паст бўйлик (нанизм) 150 сантиметрдан паст**

15.

Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар

16.

Тананинг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларнинг оғир шакллари (экзема, псориаз ва бошқалар)

17.

Ўмров, курак, елка, тўш суяклари ва қовурғаларда ички ва ташқи имплантларнинг мавжудлиги

18.

Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган очиқ турдаги операциялар

19.

Стомалар мавжуд бўлиши

20.

Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма)

Изоҳ: Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича QR-кодли (матрик штрихли код) электрон тиббий маълумотнома мазкур рўйхатга иловада келтирилган шаклда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади.
Тиббий маълумотнома бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан у даволанган нодавлат тиббиёт ташкилотининг тегишли хулосаси асосида ҳам берилиши мумкин.
Тиббий маълумотнома 1 йил муддатга берилади, бундан мазкур изоҳнинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган муддатлар мустасно.
* Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар юзасидан қўйилган ташхислар бўйича белгиланган муддатлар (2 ой, 4 ой, 6 ой, 1 йил) доирасида берилади.
** Тиббий маълумотнома ушбу касалликлар учун доимий муддатга берилади.
Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхатига
ИЛОВА

Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар бўйича

ТИББИЙ МАЪЛУМОТНОМА ШАКЛИ
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

1. Маълумотнома берувчи ташкилот номи

-

2. Фамилияси, исми, отасининг исми

-

3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

-

4. Туғилган санаси

5. Доимий яшаш жойи

-

6. Маълумотнома рақами

-

7. Маълумотноманинг амал қилиш муддати

2 ой 4 ой 6 ой 1 йил доимий

8. Маълумотнома тасдиқланган сана
 

20___ йил «___» ________________________


 

QR-код сканер қилинганда, ушбу ҳужжатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсидан https://ssv.uz генерация қилинади.

Бошқа ахборот ресурсларидан шакллантирилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли эмас.

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3755/0039-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)