toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ТАРКИБИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, ПЕДАГОГ КАДРЛАР ВА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 508-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар билими ва улар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда холисона баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
2. Бошқарма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш бош бошқармаси ва Халқ таълими вазирлигининг Давлат таълим стандартлари бўйича республика инспекциясига ажратилган маблағ ва штатлар сони доирасида ташкил этилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги икки ҳафта муддатда мазкур тугатиладиган бўлинмаларини моддий-техника ресурсларини Давлат тест маркази балансига ўтказсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
4. Давлат тест маркази;
бир ой муддатда узлуксиз таълим тизими педагог, профессор ўқитувчилари ва раҳбар кадрларини ҳамда таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш низомларини, шунингдек, таълим муассасалари давлат аттестацияси жадвалини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг якуний аттестациясини тест синовлари асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998-1999 ўқув йили давомида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари билими даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган рейтинг тизими, ҳамда улар тайёргарлигининг босқичли ва якуний назоратига тест усули қўлланилиши воситаларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази янгидан ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқитувчи-педагоглар аттестация натижалари асосида ишга қабул қилинишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
7. Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг бюджет харажатлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Бошқармани тегишли бино билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 февралдаги 64-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
11 март 1998 й.,
109-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 289-модда)