toggle_night_mode
Ҳужжат 16.12.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2773-13]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруққа илованинг 7-банди 2026 йил 28 февралдан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 декабрь,
305-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 30 октябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 28 октябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 1 декабрдаги 305-сон буйруғига
ИЛОВА
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;».
2. 25-банднинг 2-кичик банди ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товарлар соддалаштирилган йўлак ёки ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича халқаро битимлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда декларантнинг хоҳишига кўра графанинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи ёки махсус идентификация рақами кўрсатилади.».
3. 92-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 4-илованинг 47-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

47.

«Дарё порти» чегара божхона пости

22011

».

5. 10-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
а) 57-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

57.

Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун рухсатнома

438

ДОЗВ

»;

б) қуйидаги мазмундаги 592 — 594 -позициялар билан тўлдирилсин:

«

592.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома

442

ОКРН

593.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар учун кўрик далолатномаси

443

МККД

594.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари учун экинбоплик хулосаси

444

ЭКХ

»;

д) 70-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

70.

Божхона қиймати асос қилиб олинган БЮДси

805

АсосГТД

»;

э) қуйидаги мазмундаги 1084 — 10811-позициялар билан тўлдирилсин:

«

1084.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари учун рақамли QR кодли ёрлиқ жамланмаси

876

ҚРКЙ

1085.

Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказишда субъектлар (резидентлар) ўртасидаги ҳисоб варақ-фактура

877

БХФ

1086.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича йиғма далолатнома

878

СВАКТ

1087.

Ҳисоб-китоб даврида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузувчининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси

879

АКЦГ

1088.

Газ транспортировкаси бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси

880

ГАЗШ

1089.

Табиий газни ўлчаш жойларидан олинган, олиб кирилганлиги ва чиқилганлигини тасдиқловчи далолатномалар

881

АКЦ

10810.

Электр энергиясининг давлатлараро тижорат узатилиши тўғрисида далолатнома

882

КАКТ

10811.

Электр энергиясини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

883

АКТПС

».

7. 13-илованинг «Божхона органлари томонидан ундириладиган божхона божлари ва солиқлари» боби қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:

«

11.

Қўшимча божхона божи

21

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 10/25/2773-13/1169-сон)