Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/2-сон қарори (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 670-модда) билан тасдиқланган Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг
61-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«АҚШдаги хорижий корхоналарнинг устав фондини шакллантириш (ёки капиталда иштирок этиш) учун инвестиция фаолияти бўйича резидентлар операциялари — Ўзбекистон Республикаси банкларидаги резидентлар ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш, АҚШдаги филиалларини айланма маблағлар билан тўлдириш резидентлар ҳисобварақларидаги валюта маблағлари доирасида амалга оширилади.».
2. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.