toggle_night_mode
Ҳужжат 11.12.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳаси ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳаларида кадрларни узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларни ўқитишни халқаро тажриба ва замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарори билан:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт);
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги раҳбар ҳамда мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва илмий ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш буюртмачи билан тузиладиган шартнома асосида Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади;
олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори ҳамда касбий таълим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, махсус фан ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълим усталари 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарорида белгиланган тартибларга мувофиқ қайта тайёрланади ҳамда уларнинг малакаси оширилади;
Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларини сақлаш харажатлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
бюджетдан ташқари маблағлар жами харажатларнинг (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иш ҳақи оладиган ходимларни сақлаш ва малака ошириш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил қилишдаги барча харажатлар) ўрни тўлдирилгандан кейин қолган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган қисми Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга, қолган 50 фоизи эса уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
4. Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ҳамда мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва илмий ходимлари малакасини узлуксиз оширишнинг бевосита малака ошириш шакли билан биргаликда мустақил ва муқобил малака ошириш шакллари жорий этилсин.
5. Белгилансинки, мустақил (илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш, илмий журналларда мақолалар чоп этиш ва бошқалар) ва муқобил (сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ишини ҳимоя қилиш ва бошқалар) малака ошириш шакллари бўйича ўзининг малака ва кўникмаларини узлуксиз ошириб борган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берган ходимлар навбатдаги мажбурий малака ошириш ўқув курсларига жалб этилмайди ҳамда уларга малака аттестати тўғридан-тўғри тақдим этилади.
Бунда мустақил ва муқобил малака ошириш шакллари бўйича маълумотлар ходимлар томонидан «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида очилган электрон портфолиога киритиб борилади.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи модулни яратсин:
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ҳамда мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва илмий ходимлари малакасини узлуксиз ошириш шакллари (мустақил ва муқобил) бўйича маълумотларни киритиб борувчи электрон портфолио очиш;
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ҳамда мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ва илмий ходимларини қайта тайёрлашга жалб этиш;
онлайн тест синовларини ўтказиш, электрон дарслик, ўқув қўлланма ва онлайн видеодарслар жойлаштириш.
Бунда ушбу модул Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорларда яратилади.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари тизим ходимларининг доимий равишда соҳа бўйича билимларини ошириш ва мустаҳкамлаш мақсадида:
ишга қабул қилинаётган ходимларни махсус ишлаб чиқилган бир ойлик дастур асосида онлайн ўқитсин;
ҳар олти ойда ходимларни онлайн тест синовларидан ўтказсин, қониқарсиз натижа кўрсатган ходимлар билан тизимли ишларни ташкил этсин;
ҳар ҳафтада камида бир соатлик дарслар ташкил этсин, унда соҳанинг малакали кадрлари, педагог ва мутахассислари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳадаги янгиликлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокамаларига алоҳида эътибор қаратсин;
ходимлар томонидан ҳар ҳафтада ахборот тизимида ўрганиб чиқилган мавжуд электрон дарслик, ўқув қўлланма ва видеодарслар натижалари бўйича тест синовлари топширилишини таъминласин, уларнинг натижаларини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ моддий рағбатлантириш бўйича тўлов миқдорини белгилашда инобатга олсин.
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ҳафта муддатда:
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни;
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтини 2026-2027 йилларда ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқласин.
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтига биттадан енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 декабрь,
783-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий таркибий бўлинмалар ходимлари ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассис кадрларининг (кейинги ўринларда — соҳа мутахассислари) узлуксиз малакаси ҳар уч йилда камида бир марта Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан доимий равишда оширилади.
3. Институт соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбарлари, бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассис кадрларининг соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — қайта тайёрлаш, малака ошириш ва қисқа муддатли курсларда таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
Вазирлик марказий аппарати — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг департамент бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассис кадрлар функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар;
илмий ходимлар — илмий-тадқиқот муассасаларида инновацион фаолиятни амалга оширувчи лаборатория (бўлим) мудири, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлар лавозимидаги шахслар;
малака ошириш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ соҳа раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат ўқув курси;
масофавий малака ошириш — ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва офлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;
тингловчи — қайта тайёрлаш, малака ошириш ва қисқа муддатли курсларда белгилаган тартибда ўқиётган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар кадрлар, мутахассислар ва илмий ходимлар;
узлуксиз малака ошириш — раҳбар кадрлар, мутахассислар ва илмий ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи кўп босқичли тизим;
ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанларининг (курслар) номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;
қайта тайёрлаш — соҳада фаолият юритаётган кадрларда мутахассислигидан ташқари бошқа йўналишда халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;
қисқа муддатли курслар — Вазирлик тизимига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ташкилот ва идоралар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбар кадрлари ва мутахассислари учун ташкил этиладиган ўқув курси.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
5. Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг бевосита ва билвосита шаклларини ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этиш орқали Вазирлик марказий аппарати, раҳбар кадрлари ва мутахассислари, илмий ходимларининг ўзини ўзи мустақил шахсий ва касбий ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмий ҳамда замонавий тенденциялар асосида доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўладиган касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда янгилаб бориш узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг мақсади ҳисобланади.
6. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
соҳа мутахассисларининг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ қишлоқ хўжалигида юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш учун зарур даражада касбий ва амалий тайёргарликни ошириш;
узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тўғридан-тўғри ва касбий фаолиятга боғлиқ билвосита шаклларининг амалиётга тўлиқ жорий этилишини таъминлаш ва мониторингини юритиш;
соҳа мутахассисларининг касбий салоҳиятидан келиб чиқиб, уларни касбий эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали Вазирлик марказий аппарати, раҳбар кадрлари ва мутахассислари, илмий ходимларининг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.
3-боб. Узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларини ташкил этиш шакллари ва босқичлари
7. Узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
соҳа ва мутахассислик, касбий фаолияти бўйича мустақил малака ошириш;
соҳа ва мутахассислик, касбий фаолияти бўйича муқобил малака ошириш;
таълим дастурлари асосида Институтда бевосита ўқиш.
8. Мутахассислик ва касбий фаолият бўйича мустақил малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш;
«Устоз-шогирд» тизими асосида иқтидорли ва истеъдодли ёшлар билан ишлаш;
илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;
илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;
рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;
монография, муаллифлик ижодий ишлари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш;
ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма, тавсиянома) тайёрлаш ва нашр қилиш;
фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;
охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда малака ошириш, стажировка ўташ.
9. Мустақил малака ошириш шакллари қуйидагича амалга оширилади:
илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш — ўзининг ташаббуси билан яратилган илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига кенг татбиқ этиш;
илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш — фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ҳамда технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулари, инновацион йўналишлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) қилиш;
илмий журналларда мақолалар чоп этиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган илмий нашрлар, шу жумладан, электрон илмий-техник журналларда эълон қилиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш — машғулот олиб бораётган фанлари бўйича ижодий иш натижаларини республика ҳамда халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш;
илмий лойиҳаларда иштирок этиш — халқаро лойиҳалар ва дастурлар, шунингдек, фан ҳамда технологик тараққиётнинг бугунги даражаси билан кадрлар тайёрлаш таълим мазмуни, сифатини ошириш орасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳаларга, хўжалик шартномалари асосида бажариладиган ишларга, шунингдек, халқаро миқёсдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилиш ёки иштирокчи сифатида фаолият юритиш;
халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ва инновацион ғояларини халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли ёки импакт-факторли илмий журналларда эълон қилиш;
рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш — соҳанинг долзарб масалаларига йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида маҳсулот ва ишланмаларни яратиш;
монография, муаллифлик ижодий ишлари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш — айнан илмий-тадқиқот мавзуси натижалари ёки муаллифлик ижодий ишлари асосида тайёрланган асар (каталог)ни нашр этиш;
ўқув адабиётларини тайёрлаш — давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, услубиёти ва дидактик талаблар асосида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланмаси, методик қўлланма)ни яратиш ва белгиланган тартибда таълим амалиётига жорий этиш;
илмий раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги — илмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги, раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрланган ва ҳимоя қилинган диссертация;
хорижий мамлакатларда малака ошириш — ишдан ажралган ҳолда, тўғридан-тўғри шаклда хорижий мамлакатларда касбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада амалга ошириш, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ошириш;
хорижий мамлакатларда стажировка ўташ — ишдан ажралган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий мамлакатларда иш тажрибаси, амалий кўникмалари ва касбий билим даражасига эга бўлиш мақсадида маълум вақт давомида билим, малака ва кўникмаларини ошириш.
10. Қуйидагилар муқобил малака ошириш шакллари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
охирги 3 йилда докторлик (PhD ёки DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш;
охирги 3 йилда ўсимликларнинг янги нав ва дурагайларини, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки ишлаб чиқариш агротехнологияси муаллифи бўлиши;
охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 2 ҳафта ёки 72 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ёки стажировка ўташ.
11. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлари электрон портфолио тизимига шахсан ходимларнинг ўзи томонидан киритилади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.
Мустақил малака ошириш шакллари бўйича ходимларнинг фаолияти ушбу Низомга 1-иловадаги Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг мустақил ва муқобил малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
12. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг мустақил малака ошириш шакллари учун белгиланган 100 балли тизимда:
камида 55 баллни тўплаган ходимлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Бунда онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтмаган ходимлар Институтда таълим дастурлари асосида бевосита ўқишга тавсия этилади;
86 — 100 баллни тўплаган ходимларга тўғридан-тўғри малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.
13. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри малака ошириш сертификати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.
14. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни кундузги ўқиш шаклида соҳа мутахассисларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бевосита касбий ривожланишни ташкил этишнинг мақбул йўлларини танлаш, касбий билим ва кўникмаларни доимий янгилаш имкониятини бериш орқали ташкил этилади.
15. Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда, малака ошириш жараёни масофадан ўқитиш усуллари қўлланган ҳолда ҳам ташкил этилиши мумкин.
16. Малака ошириш курсининг ўқув дастурларини (кейинги ўринларда — ўқув дастури) ўзлаштириш муддати 2 ҳафта (72 соат ёки 12 кредит)дан ҳамда қайта тайёрлаш курсининг ўқув дастури 4 ҳафта (144 соат ёки 24 кредит)дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланади (қисқа муддатли курслар бундан мустасно).
Институт, заруратга кўра, ўқув курсларининг давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиш, шунингдек, янги малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини жорий этиши мумкин.
17. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқув жараёни, қоида тариқасида, 25 нафардан кам бўлмаган тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Бунда аудитория машғулотлари барча турларининг давомийлиги Институт томонидан белгиланади, лекин ўқув машғулотлари 80 дақиқадан ошмаслиги ва ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус 10 дақиқадан кам бўлмаслиги лозим.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Институт директорининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича ташкил этилади.
18. Вазирлик Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда шартнома асосида ўқитиш қийматларини белгилайди (олий таълим ва касбий таълим ташкилотларининг раҳбар ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бундан мустасно).
4-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби
19. Соҳа мутахассисларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ) ҳузуридаги Институт томонидан амалга оширилади.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 5 ноябрга қадар қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг малака оширадиган мутахассислари рўйхатини шакллантиради ва Вазирликка тақдим қилади.
Вазирлик ҳар йили 10 ноябрга қадар Институтга Вазирлик марказий аппарати, раҳбар кадрлари ва мутахассислари, илмий ходимлари орасидан йўналишлар кесимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича тингловчиларнинг сони ва муддатларини кўрсатган ҳолда буюртма беради.
Қишлоқ хўжалиги тизимида фаолият кўрсатаётган номутахассис ходимлар Институтнинг қайта тайёрлаш курсларига жалб этилади.
21. Институт Вазирликнинг буюртмасига асосан ҳар йили 1 декабрга қадар йўналишларнинг ўқув дастури ва ўқув режаси асосида ўқув машғулотларини ўтказадиган профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассисларнинг рўйхатини ҳамда режа-графикларни ишлаб чиқади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларининг ўқув дастури ва ўқув режаси Вазирлик томонидан тасдиқланади.
22. Институт томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларининг ўқув машғулотларини ўтказиш учун Миллий марказ, соҳага алоқадор бошқа олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчилари, тажрибали ва амалиётчи мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш асосида жалб қилинади.
Институт Миллий марказ билан келишилган ҳолда малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнига хорижий экспертларни ҳам жалб қилиши мумкин.
23. Институтда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқитишнинг замонавий шакллари, услублари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланиб, тасдиқланган машғулотлар дастурлари асосида амалга оширилади.
24. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий шакллари қўлланади:
маъруза;
семинар;
амалий (лаборатория машғулотлари) машғулотлар.
Ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — сайёр (кўчма) машғулотлар ва дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий тақдимотлар, жамоада ишлаш ва бошқалар ҳам қўлланиши мумкин.
25. Масофавий таълим шаклидаги ўқув курсларида ўқув жараёни махсус таълим платформаларида онлайн (реал вақт режимида) ва офлайн (тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.
26. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш (олий ва касбий таълим ташкилотларининг раҳбар ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бундан мустасно) Институт билан улар фаолият юритаётган ташкилот ва идоралар ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилади.
27. Ўқув машғулотлари Институтнинг биносида, амалий ва сайёр (кўчма) дарс машғулотлари ўқув режасига мувофиқ Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида, Тошкент давлат аграр университетида, шунингдек, замонавий бошқарув ва илғор инновацион агротехнологиялар жорий қилинган агрокластерлар ва фермер хўжаликлари экин ер майдонларида ҳамда бошқа кўргазмали объектларда ўтказилади.
28. Амалий ва сайёр (кўчма) дарс машғулотлари ўтказиладиган объектлар Миллий марказ билан келишилган ҳолда танланади.
29. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш машғулотлари якуни бўйича тингловчиларнинг олган билими ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таянч билимлари ва таҳлилий фикрлашни аниқлаш нуқтаи назаридан Аттестация комиссияси томонидан суҳбат ёки тест асосида 100 балли тизимда қуйидагича баҳоланади:
0 — 54 балл — «ўтмади» (маълумотнома берилади);
55 — 100 балл — «ўтди» (сертификат берилади).
Бунда тест ва суҳбат саволлари ўқув дастурининг мазмуни ва касбий фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини олиб борган тренер (ўқитувчи)лар томонидан тузилади.
Баҳолаш тест синовлари шаклида ўтказилганда, тест топшириқлари жами 50 та саволдан иборат бўлиб, топшириқларни бажариш учун 100 дақиқа ҳамда ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл ажратилади;
баҳолаш суҳбат асосида ўтказилганда, жами саволлар сони 5 тадан иборат бўлиб, ҳар бир саволга тўғри жавоб учун 20 балл ажратилади.
30. Суҳбат ва тест жараёнлари видеоёзувга олинади ва бир йил давомида Институтда сақланади.
31. Тингловчиларнинг олган билимларини холисона баҳолаш мақсадида Институт директорининг буйруғи билан Аттестация комиссияси тузилади.
Аттестация комиссияси аъзолари сони, қоида тариқасида, тоқ сондан — раис ва камида тўрт нафар аъзодан иборат бўлади.
Аттестация натижалари қайдномага қўйилади ҳамда Аттестация комиссияси раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.
Ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган (суҳбат ёки тестдан ўтган) тингловчиларга Аттестация комиссиясининг хулосаси асосида Институт томонидан ушбу Низомга 2 ва 2а-иловага мувофиқ намунадаги сертификат берилади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини аъло баҳоларга ўзлаштирган тингловчиларни кейинги ўқув курсларига тренер сифатида тайёрлаш мақсадида улар халқаро молия институтларининг маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкаларга юборилади.
Аттестация синовларини топширмаган (суҳбат, тестдан ўтмаган) тингловчиларга сертификат берилмайди. Мазкур ҳолатда тингловчиларга малака ошириш курсида қатнашгани тўғрисида маълумотнома берилади.
Бунда аттестация синовларини топширмаган (суҳбат, тестдан ўтмаган) ҳамда узрли сабабларга кўра синовларга келмаган тингловчилар бир йил мобайнида ўз ҳисобидан пулли асосда ўқишнинг тегишли ёки турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси якунида аттестациядан ўтиши шарт.
5-боб. Тренер (ўқитувчи)ларни тайёрлаш тартиби
32. Вазирлик марказий аппарати, раҳбар кадрлари ва мутахассислари, илмий ходимлари учун дарс машғулотларини ўтказадиган ўқитувчиларнинг малакаси тренер (ўқитувчи)лар томонидан оширилади.
33. Тренер (ўқитувчи)лар Институтда Вазирликнинг буюртмаси бўйича шартнома асосида, тасдиқланган ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ соҳадаги етук олимлар, тажрибали амалиётчилар ва хорижий экспертлар томонидан тайёрланади.
34. Тренер (ўқитувчи)ларнинг ўқув дастури ва ўқув режалари ҳар бир йўналишнинг ўзига хослигини инобатга олиб, Институт томонидан ишлаб чиқилади ва тегишлича Миллий марказ билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
35. Институт томонидан тренер (ўқитувчи)ликка соҳа бўйича олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари, қишлоқ хўжалиги, халқаро лойиҳа ва бошқа ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ва амалиётчилари ҳамда хорижий мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш асосида жалб қилинади.
36. Институтда тренер (ўқитувчи)ларни тайёрлаш курслари қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
Вазирлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассис кадрларининг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
тизимдаги олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари кадрларининг педагогик маҳоратини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар ҳамда илмий ходимлар тадқиқотларини ташкил этиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассисларини соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича ўқитиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий агробизнес (фермерликка) ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга ўқитиш.
37. Тренер (ўқитувчи)лар Институтда бир ҳафтадан (36 соат) кам бўлмаган ўқув машғулотини, шундан 18 соатлик аудитория машғулотлари, 6 соатлик амалий ёки сайёр дарс машғулотлари ҳамда 12 соатлик мустақил машғулотларни ўтказади.
38. Институт томонидан ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тренер (ўқитувчи)ларга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунадаги гувоҳнома берилади.
Гувоҳнома тренер (ўқитувчи)лар учун уч йил давомида Институтда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида тегишли йўналиш бўйича дарс бериш учун асос бўлади.
39. Имтиҳонни топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тренер (ўқитувчи)ларга гувоҳнома берилмайди. Бундай ҳолатда уларга ўқув курсида қатнашгани тўғрисида маълумотнома берилади.
Бунда тренер (ўқитувчи)лар Институтда қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш курсларида машғулотлар ўтказишга жалб этилмайди.
Узрли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган тренер (ўқитувчи)лар учун имтиҳон Институт томонидан қўшимча равишда ташкил этилади.
6-боб. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби
40. Вазирлик марказий аппарати, раҳбар кадрлари ва мутахассислари, илмий ходимлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассислари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий агробизнес (фермерликка) ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга Институтда шартнома асосида ўқитилади.
41. Вазирлик тизимига кирмайдиган, лекин қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқларига алоқадор муассасалар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ҳамда раҳбар кадрлари қисқа муддатли курсларда Институт билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали малака оширади.
Қисқа муддатли курслар Институт томонидан мустақил равишда ёки буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув дастурлари ва ўқув режасига мувофиқ ихтиёрий ташкил этилади.
Бунда ўқув курсларининг давомийлиги, ўқув юкламасининг ҳажми, ўқитиш шакллари ҳамда ўқув курслари якунлари бўйича қабул қилинадиган якуний синов имтиҳони Институт томонидан буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тингловчилар ўқув курсларига буюртмачининг мурожаатига асосан Институт директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
42. Қисқа муддатли курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ушбу Низомга 4-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади. Сертификат, қоида тариқасида, электрон шаклда расмийлаштирилади.
Якуний синов имтиҳонини топширмаган тингловчига бир маротаба қайта топшириш учун уч ойгача муддат берилади.
Қайта топшириш натижасида ҳам якуний синов имтиҳонидан ўта олмаган тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашгани тўғрисида маълумотнома берилади.
7-боб. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни молиялаштириш
43. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг мутахассислари ва раҳбар кадрлари, Вазирлик тизимидаги ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари мутахассис ва раҳбар кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Давлат бюджети маблағлари;
тингловчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
44. Агрокластер, кооперациялар, фермер хўжаликлари ва бошқа алоқадор ташкилотларнинг мутахассислари ва раҳбар кадрлари малакасини ошириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
45. Тренер (ўқитувчи)ларни Институтда тайёрлаш харажатлари Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
8-боб. Узлуксиз малака ошириш жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва вазифалари
46. Институт:
тасдиқланган ўқув дастури ва ўқув режаси бўйича тингловчиларга юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассислар томонидан машғулотларнинг тўлиқ ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;
тингловчиларни зарур ўқув материаллари билан таъминлайди, мавжуд ўқув ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратади;
тингловчиларнинг мурожаатига мувофиқ имкониятларидан келиб чиқиб, ётоқ жой билан таъминлайди;
электрон портфолио тизими кўрсаткичлари бўйича тингловчиларнинг фаолиятини тизимли таҳлил этиб боради ва якунлари бўйича тегишли кўрсаткичларини инобатга олади;
тингловчиларга ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидалари ва ўқув жараёнларининг ташкил этилиши билан таништиради;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари давомида тингловчиларнинг давомати ва фаол иштирокини мониторинг қилиб боради ҳамда тегишлича Миллий марказга ёки Вазирликка кундалик маълумот тақдим этиб боради.
47. Вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа алоқадор ташкилотлар:
Институт билан малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ тўловларни ўз вақтида амалга оширади;
тингловчиларнинг тасдиқланган режа-график бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўз вақтида қатнашишини таъминлайди;
мустақил равишда малака ошириш шакллари бўйича фаолият олиб бораётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг Институтнинг электрон портфолио тизимига киритилишини таъминлайди.
48. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;
Институт ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
49. Тингловчилар:
белгиланган тартибда ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқиши;
ўқув машғулотларида ўз вақтида шахсан ўзлари иштирок этиши ва онлайн ўқув машғулотларида веб-камерасини ёққан ҳолда қатнашиши;
ўқув дастурларида назарда тутилган назорат турларини ва якуний синов имтиҳонларини топшириши;
ўз билимлари, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
Институтга тегишли бўлган мол-мулкни асраб-авайлаши, Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши лозим.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
50. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан чиқарилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизоми ва Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
узрли сабабларсиз қайта тайёрлаш курслари бўйича ўқув машғулотларини 30 академик соатдан ва малака ошириш курслари бўйича ўқув машғулотларини 16 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
51. Тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, Институт бу ҳақида уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотга хабар беради.
Тингловчи ушбу Низомнинг 53-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларга кўра тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, ушбу тингловчи учун тўланган тўлов миқдори қайтарилмайди.
52. Электрон портфолио тизимига киритилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига ходимлар шахсан масъул ҳисобланадилар.
Электрон портфолио тизимидаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний эмаслиги тасдиқланганда, тегишли ходимларнинг электрон портфолио натижалари бекор қилинади.
9-боб. Малака ошириш курслари якуни бўйича аттестация натижалари юзасидан шикоят қилиш
53. Аттестация натижаси бўйича олган баллидан норози бўлган тингловчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун Институт директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
54. Апелляция комиссияси Институтнинг илмий-педагог кадрлари (Апелляция комиссияси умумий таркибининг 40 фоизигача), шунингдек, тегишли соҳа бўйича корхоналарнинг (ташкилотларнинг) малакали мутахассислари, турдош олий таълим ташкилотларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари орасидан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
55. Апелляция комиссияси таркибига жорий йилда Аттестация комиссияси ишида иштирок этган комиссия аъзолари киритилмайди.
56. Аттестацияда қўйилган баллидан норози бўлган тингловчилар аттестация баллари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
57. Шикоятлар уларни қабул қилиш тўхтатилган кундан бошлаб уч иш кунида суҳбат жараёнида ёзиб олинган видеоёзув асосида кўриб чиқилади.
Мурожаат этувчи Апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.
58. Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
шикоятни асосли деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш тўғрисида;
шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
суҳбат ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш тўғрисида.
59. Аттестацияни қайтадан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мурожаат этувчи навбатдаги малака ошириш курслари аттестациясига жалб қилинади.
60. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тингловчилар белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
10-боб. Якунловчи қоидалар
61. Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассис ва раҳбар ҳамда илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
62. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Мустақил ва муқобил малака ошириш шакллари бўйича ходимларнинг фаолиятини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мустақил малака ошириш шакллари

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Балл

I. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш

100

1.

Илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш

10

Халқаро миқёсда —

6

Республика миқёсида —

4

2.

«Устоз-шогирд» тизими асосида иқтидорли ва истеъдодли ёшлар билан ишлаш

6

Республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари, кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин учун:

халқаро миқёсда —

4

республика миқёсида —

2

3.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш

6

Халқаро миқёсда —

4

Республика миқёсида —

2

4.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш

6

Ҳар бир илмий мақола учун —

2

5.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш

6

Халқаро миқёсда —

4

Республика миқёсида —

2

6.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш

10

Халқаро лойиҳалар —

8

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар:

лойиҳа раҳбари сифатида —

8

лойиҳа иштирокчиси сифатида —

4

Хўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишлар:

раҳбар сифатида —

4

иштирокчи сифатида —

2

Давлат буюртмаси асосида яратилган ижодий ишлар:

якка муаллиф сифатида —

4

ҳаммуаллиф сифатида —

2

7.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш

10

Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун —

5

8.

Рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш

10

Рационализаторлик таклифи —

6

Инновацион ишланмаларга муаллифлик —

4

9.

Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш

10

Якка муаллифликда —

10

Ҳаммуаллифликда —

5

10.

Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма, тавсиянома) тайёрлаш ва нашр қилиш

10

Якка муаллифликда:

дарслик —

10

ўқув қўлланмаси —

7

Ҳаммуаллифликда:

дарслик —

5

ўқув қўлланмаси —

3

Методик қўлланма ёки тавсиянома:

якка муаллифликда —

2

ҳаммуаллифликда —

1

11.

Фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш

10

Охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга —

10

12.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда малака ошириш, стажировка ўташ

6

Охирги 3 йилда 3 кундан икки ҳафтагача бўлган муддатда

6

II. Муқобил малака ошириш шакллари

1.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш

2.

Охирги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш

3.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача ёки 72 соатдан 144 соатгача бўлган малака ошириш ёки стажировка ўташ

4.

Охирги 3 йилда ўсимликларнинг янги нав ва дурагайларини, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки ишлаб чиқариш агротехнологиясининг муаллифи бўлиш (патент асосида)

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш курсларида ўқигани тўғрисида давлат намунасидаги сертификат
ШАКЛИ

 

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi

 

Oʻzbekiston Respublikasi

 

__________________________________________________________________

(malaka oshirish kursining nomi)

 

Malaka oshirish kursini tugatganligi haqida

 

SERTIFIKAT

МО № 000000

 

__________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___-yil____________________dan 20____-yil __________________gacha

 

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sohasi kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash institutida jami __________ soatga moʻljallangan _________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(malaka oshirish kursining nomi)

oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

 

Muhr oʻrni

 

Direktor ______ _____________

Sana _________ _____________ ________ Qayd raqami__________

 

Малака ошириш курсини тамомлаганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида, юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Malaka oshirish kursini tugatganligi haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки ҳарф — МО ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш орқали турли ранглар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг қайта тайёрлаш курсларида ўқигани тўғрисида давлат намунасидаги сертификат
ШАКЛИ

 

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi

 

 

Oʻzbekiston Respublikasi

__________________________________________________________________

(qayta tayyorlash kursining nomi)

 

 

Qayta tayyorlash kursini tugatganligi haqida

 

 

SERTIFIKAT

QT № 000000

 

 

__________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

 

20__-yil__________________dan ____________ 20___-yil __________________gacha

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi sohasi kadrlarining malakasini oshirish va qayta tayyorlash institutida jami _________ soatga moʻljallangan __________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(qayta tayyorlash kursining nomi)

oʻquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.

 

Muhr oʻrni

 

Direktor ____ _____________

Sana _______ _____________ ________ Qayd raqami __________

 

Қайта тайёрлаш курсини тамомлаганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида, беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кулрангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида, юқорида давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash kursini tugatganligi haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки ҳарф — QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақамига эга. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш орқали турли ранглар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда тўртта ҳимояга эга.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

 

НАМУНА

 

 

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi)

 

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XOʻJALIGI VAZIRLIGI

QISHLOQ XOʻJALIGIDA BILIM VA INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

QISHLOQ XOʻJALIGI SOHASI KADRLARINING MALAKASINI OSHIRISH VA QAYTA TAYYORLASH INSTITUTI

 

Qishloq xoʻjaligi sohasida rahbar va mutaxassislar, ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar, ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarining malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida mashgʻulotlar oʻtkazish uchun

 

 

TRENERLIK GUVOHNOMASI

TG № 000000

 

20____-yil «____» ___________

_____________________

 

(berilgan joyi)

 

 

_________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20____-yil «____»-___________dan 20____-yil «____»-_____________gacha

 

_______________________________________________________________dagi

(taʼlim muassasasining nomi)

 

_________________________________________________________________

(trenerlik kursining nomi)

 

_______________________________soatlik kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi.

 

Institut direktori __________ _______________________________

______________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

M.Oʻ.

 

20___-yil «_____»-_________________ gacha amal qiladi.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

 

НАМУНА

 

 

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi)

 

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ XOʻJALIGI VAZIRLIGI

QISHLOQ XOʻJALIGIDA BILIM VA INNOVATSIYALAR MILLIY MARKAZI

QISHLOQ XOʻJALIGI SOHASI KADRLARINING MALAKASINI OSHIRISH VA QAYTA TAYYORLASH INSTITUTI

 

Qishloq xoʻjaligi soha va tarmoqlariga aloqador muassasalar, agroklasterlar, kooreratsiyalar, fermer xoʻjaliklari va boshqa tashkilotlarning oʻz mutaxassislari va rahbar kadrlarining qisqa muddatli malaka oshirish kurslarida oʻtgani toʻgʻrisida

 

 

SERTIFIKAT

QXМО № 000000

 

20____-yil «____» ___________

_____________________

 

(berilgan joyi)

 

 

__________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20____-yil «____»___________ dan 20____-yil «____»-_____________ gaсha

 

________________________________________________________________da

(taʼlim muassasasining nomi)

 

__________________________________________________________________

(qisqa muddatli malaka oshirish kursining nomi)

 

_______________________________soatlik kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi.

 

Institut direktori __________ _______________________________

______________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

M.Oʻ.

 

20___-yil «_____»-_________________ gacha amal qiladi.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2025 йил 10 декабрдаги 783-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини белгилайди.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), унинг республика тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида фаолият кўрсатаётган хусусий ветеринар ва чорвадор мутахассисларни амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — қайта тайёрлаш, малака ошириш ва қисқа муддатли курсларда таълим олиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
тингловчи — қайта тайёрлаш, малака ошириш ва қисқа муддатли курсларда белгилаган тартибда ўқиётган ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар кадрлар, мутахассислар ва илмий ходимлар;
ветеринария хизмати мутахассислари — давлат ветеринария ташкилоти раҳбарлари, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг ветеринария врачлари, ветеринария участкаси мудирлари, ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг ветеринария врачлари, идоравий, ишлаб чиқариш ва хусусий ветеринария хизмати мутахассислари ва фельдшерлари;
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари — илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар кадрлари ҳамда катта ва кичик илмий ходим лавозимидаги шахслар;
малака талаблари — тингловчиларнинг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
малака ошириш — тегишли ўқув дастурлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий билим ва маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларни раҳбар ва педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини ўзи касбий ривожлантириш шакли;
муқобил малака ошириш — мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, раҳбар ва педагог кадрларнинг алоҳида (индивидуал) касбий маҳорат натижалари тасдиғи амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;
қайта тайёрлаш — соҳа раҳбар ва мутахассис кадрларида мутахассислигидан ташқари бошқа йўналишда халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;
қисқа муддатли курслар — ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган ташкилот ва идоралар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбар кадрлари ва мутахассислари учун ташкил этиладиган ўқув курси;
узлуксиз малака ошириш тизими — раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи кўп босқичли тизим;
ўқув дастури — ўқув курсининг таълим мазмунини, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг мақсадга мувофиқ усулларини ташкил этишни назарда тутадиган, ахборот манбаи бўлган, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув курсининг асосий мазмуни ва методик тузилишини аниқлаб берувчи асосий ҳужжат;
ўқув режаси — блоклар ва ўқув фанлари (курслар)нинг номларини, уларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар ҳажмини ҳамда тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш шаклларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат;
чорвадор (зоотехник) мутахассислар — чорвачилик (қорамолчилик, қўй-эчкичилик, қоракўлчилик, йилқичилик, туячилик), паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш, сақлаш, кўпайтириш ва уларни идентификациялаш билан шуғулланувчи мутахассислар.
3. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш бўйича мутахассисликлар ва лавозимлар номенклатураси Қўмита томонидан тасдиқланади.
4. Институт ветеринария хизмати мутахассислари ва чорвадор (зоотехник) мутахассис кадрлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини такомиллаштиришнинг илмий-методик асосларини, ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этади ҳамда механизмлари ва услубларини белгилайди.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган ветеринария хизмати мутахассислари ва чорвадор (зоотехник) мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ҳамда илмий ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шартнома асосида ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт томонидан амалга оширилади.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси ушбу Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ белгиланади.
5. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган ветеринария хизмати мутахассислари ва чорвадор (зоотехник) мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари (кейинги ўринларда — соҳа мутахассислари) малака ошириш курсларида ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда ўқитилади.
6. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш курслари ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
7. Чорвачилик соҳа ва тармоқларига алоқадор муассасалар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларининг малакаси қисқа муддатли курсларда Институт билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали оширилади.
Қисқа муддатли курслар Институт томонидан мустақил равишда ёки буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув дастурлари ва ўқув режасига мувофиқ ихтиёрий ташкил этилади.
Бунда ўқув курсларининг давомийлиги, ўқув юкламасининг ҳажми, ўқитиш шакллари ҳамда ўқув курслари якунлари бўйича қабул қилинадиган якуний синов имтиҳони Институт томонидан буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Тингловчилар ўқув курсларига буюртмачининг мурожаатига асосан Институт директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
8. Қисқа муддатли курсларни муваффақиятли тамомлаган чорвачилик соҳа ва тармоқларига алоқадор муассасалар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ва раҳбар кадрларига ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунадаги сертификат берилади.
Якуний синов имтиҳонини топширмаган тингловчига бир маротаба қайта топшириш учун уч ойгача муддат берилади.
Қайта топшириш натижасида ҳам якуний синов имтиҳонидан ўта олмаган тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашгани тўғрисида маълумотнома берилади.
2-боб. Узлуксиз малака оширишнинг мақсад ва вазифалари
9. Соҳа мутахассисларини ветеринария ҳамда чорвачилик соҳасидаги халқаро тажрибани ва зарур касбий билим ва кўникмаларини мустақил янгилаш ҳамда ўзлаштириш, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ уларнинг касбий лаёқати ва маҳоратининг доимий ривожланишини таъминлаш узлуксиз малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.
10. Қуйидагилар узлуксиз малака оширишнинг вазифалари ҳисобланади:
касбий лаёқат ва маҳоратни янада ошириш;
соҳа мутахассисларининг мустақил фикрлаш кўникмаларини узлуксиз ривожлантириш, шунингдек, уларнинг билимларини янада такомиллаштириш;
ахборот технологиялари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан фойдаланишнинг амалий кўникмаларини шакллантириш;
ветеринария хизмати мутахассисларига ҳайвонларни даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий усулларини, шунингдек, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказишда қўлланадиган технологиялар хусусиятларини ўргатиш;
чорвадор мутахассисларга ҳайвонларни белгиланган меъёрлар асосида озиқлантириш ва сақлашнинг инновацион усулларини ҳамда селекция-наслчилик тадбирларини самарали ташкил қилишни ўқитиш;
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг касбий малака ва кўникмаларини ошириш, соҳада долзарб мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, статистик таҳлил қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;
соҳа мутахассисларига ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бўйича назарий билимлар бериш.
3-боб. Узлуксиз малака ошириш тизимини бошқариш
11. Қўмита:
узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига умумий раҳбарлик қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларидан олинадиган маълумотлар асосида ҳар йили декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида келгуси йилда малака оширишга юборилаётган соҳа мутахассисларининг рўйхатини шакллантиради ҳамда рўйхатга мувофиқ декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида малака ошириш курсларидан ўтишнинг ҳар йилги жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
малака оширишнинг тўлиқ ҳамда сифатли ўтказилиши юзасидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади;
малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлайди;
узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
12. Институт:
узлуксиз малака оширишнинг илмий-услубий асослари, ўқув-услубий ҳужжатлари ва ягона таълим механизмини ишлаб чиқиш жараёнларини ташкил қилади;
ветеринария ва чорвачилик соҳасига оид фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва узлуксиз малака оширишни ташкил этади ҳамда улар бўйича маълумотлар базасини яратади;
таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар ташкил этилишини таъминлайди;
ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот тузилмаларининг моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техник базани яратади;
соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг инновацион илмий ютуқларини, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
минтақалар учун хос бўлган ҳайвонлар касалликларини ҳисобга олган ҳолда малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва дастурларини шакллантиради ҳамда ўқув курсларини ташкил қилади;
малака ошириш курсларида таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди;
ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибани умумлаштирган ҳолда даволаш ва ташхис қўйишнинг замонавий, самарали усуллари ҳамда янги технологияларнинг ўқув жараёнига жорий қилинишини таъминлайди;
Қўмитанинг малакали мутахассислари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг профессор-ўқитувчилари таркиби, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, ветеринария хизмати мутахассислари, кўп йиллик тажрибага эга чорвадор (зоотехник) ҳамда амалиётчи мутахассисларнинг малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказишга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари билан жалб этилишини таъминлайди;
малака ошириш бўйича хорижий тажрибани ва илғор таълим муассасалари ютуқларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнига хорижий экспертларни шартнома асосида жалб қилади;
тузилган шартномалар асосида номзодларни тингловчиликка қабул қилади, бунда қоида тариқасида, гуруҳлар 20 — 24 нафар тингловчидан иборат таркибда шакллантирилади;
малака ошириш курсларининг зарур даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Институт, заруратга кўра, ўқув курсларининг давомийлиги ва ўқув дастурларининг ҳажмига ўзгартириш киритиши, шунингдек, янги малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини жорий этиши мумкин.
13. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети:
малака ошириш курси тингловчиларига университет Ахборот-ресурс марказидан бепул фойдаланиш имкониятини яратади;
малака ошириш жараёни учун замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари ишлаб чиқилишини ва уларнинг малака ошириш жараёнига жорий этилишини ташкил қилади;
соҳа мутахассисларига малака ошириш даврида университетнинг ётоқхоналаридан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратади;
тингловчиларга университетнинг ўқув аудиторияларидан фойдаланишлари учун барча шароитларни яратади.
14. Қўмита тизимига кирувчи илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, йилқичилик ва бошқа тармоқ хўжаликлари:
малака ошириш амалиётини ўташга кўмаклашадилар;
илмий билимлар ва ветеринария амалиётининг интеграциясини таъминлайдилар.
15. Қўмита, ҳудудий бошқармалар, тизимида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат ветеринария ташкилотлари, хусусий чорвачилик комплекслари (кластерлар) ва жисмоний шахслар ветеринария хизмати мутахассислари ва чорвадор (зоотехник)ларни ўқитишнинг буюртмачиси ҳисобланади.
4-боб. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар
16. Таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланади.
17. Малака ошириш тизимида мутахассисликлар йўналишлари бўйича ўқув режа ва дастурлари Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг етакчи мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан илмий-тадқиқот институтларининг олимлари, лабораториялар ва чорвачилик хўжаликларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда улар таълим жараёнини услубий таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
18. Ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда соатларнинг модуллар бўйича 10 фоизгача ўзгартирилишига рухсат этилади.
19. Ўқув дастури мазмунига қўйиладиган талаблар ветеринария ва чорвачилик соҳаси раҳбар ҳамда мутахассис кадрлари ва илмий-тадқиқот институтларининг раҳбар ҳамда илмий ходимлари мутахассислик йўналишларига мувофиқ равишда уларнинг зарур билим ва кўникмаларини эгаллашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ўқув режа ва дастурларида ветеринария фани, техникаси, технологиялари, чорвачилик соҳасидаги ютуқлар акс эттирилиши, шунингдек, улар ветеринария ва чорвачилик таълими тизимида ягона узвийлик ва изчилликни таъминлаш талабларига жавоб бериши зарур.
20. Малака ошириш курсининг амалий, лаборатория ва сайёр дарс машғулотлари ўқув режа ва дастурларига мувофиқ илмий-тадқиқот муассасалари, ветеринария тизимига кирувчи тизим ташкилотлари ва етакчи чорвачилик хўжаликларида ўтказилади, унда даволаш ва ташхис қўйиш усулларини аниқлаш, чорвачиликда селекция-наслчилик тадбирлари бўйича билимларни ўзлаштириш ҳамда ветеринария хизмати раҳбар ва мутахассисларини ветеринария соҳасидаги фан ва технологияларнинг янги ютуқлари билан таништириш назарда тутилиши лозим.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Институт директорининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали бўйича ташкил этилади.
21. Институтнинг профессор-ўқитувчилари таркибига қуйидаги талаблар қўйилади:
ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини оширишга қўйиладиган талаблар асосида тингловчилар билан ўқув машғулотларини ўтказиш, назорат ва тингловчилар билимларини холисона баҳолаш кўникмаларининг мавжудлиги;
ўзига хос юксак сифатларнинг (талабчанлик, холислик, тартиблилик, ҳаққонийлик, хушмуомалалик) мавжудлиги;
таълим беришда (ўқитишда) касбий маҳорат ва ўз соҳаси бўйича чуқур билимга эга эканлиги;
таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ташаббускорлиги, ижодий маҳорати ва қобилиятларини ривожлантириш кўникмаларининг мавжудлиги.
5-боб. Узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш шакллари ва босқичлари
22. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг мустақил малака ошириши;
муқобил малака ошириш;
таълим дастурлари асосида ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларини Институтда бевосита ўқитиш.
23. Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг мустақил малака ошириши қуйидагиларни ўз ичига олади:
илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;
илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;
ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;
монография, муаллифлик ижодий ишлари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш;
ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашр қилиш;
фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига эга бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш;
хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўташ.
Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш — фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ҳамда технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулар, инновацион йўналишлар бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) билан иштирок этиш.
Илмий журналларда мақолалар чоп этиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган илмий нашрлар, шу жумладан, электрон илмий-техник журналларда эълон қилиш.
Кўргазма ва танловларда иштирок этиш — машғулот олиб бораётган фанлари бўйича ижодий иш натижаларини республика ҳамда халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш.
Илмий лойиҳаларда иштирок этиш — халқаро лойиҳалар ва дастурлар, шунингдек, фан ҳамда технологик тараққиётнинг бугунги даражаси билан кадрлар тайёрлаш, таълим мазмуни ва сифатини ошириш борасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳаларга, хўжалик шартномалари асосида бажариладиган ишларга, шунингдек, халқаро миқёсдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилиш ёки иштирокчи сифатида фаолият юритиш.
Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ва инновацион ғояларини халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли ёки импакт-факторли илмий журналларда эълон қилиш.
Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш — соҳанинг долзарб масалаларига йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида маҳсулот ва ишланмаларни яратиш.
Монография, муаллифлик ижодий ишлари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш — айнан илмий-тадқиқот мавзуси натижалари ёки муаллифлик ижодий ишлари асосида тайёрланган асар (каталог)ни нашр этиш.
Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашр қилиш — давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, услубиёти ва дидактик талаблар асосида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни яратиш ва белгиланган тартибда таълим амалиётига жорий этиш.
Фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига эга бўлган илмий даражали кадрлар тайёрлаш — илмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги, илмий раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрланган ва ҳимоя қилинган диссертация ишлари.
Хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўташ — ишдан ажралган ҳолда, тўғридан-тўғри шаклда хорижий мамлакатларда касбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада амалга ошириш, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ошириш.
24. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 36 соатдан кам бўлмаган муддатда малака ошириш ёки стажировка ўташ;
сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ишини ҳимоя қилиш.
25. Мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлари электрон портфолио тизимига шахсан раҳбар ва илмий ходимнинг ўзи томонидан киритилади ва кўрсаткичлар электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.
Мустақил малака ошириш шакллари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг фаолияти ушбу Низомга 4-иловадаги Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг мустақил малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
26. Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари мустақил малака ошириш шаклларига ажратилган 100 балли тизимда:
камида 55 баллни тўплаган ходимлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Бунда онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтмаган раҳбар ва илмий ходимлар Институтда таълим дастурлари асосида бевосита ўқишга тавсия этилади;
86 — 100 баллни тўплаган ходимларга тўғридан-тўғри малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.
27. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган Қўмита, унинг республика тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларига тўғридан-тўғри малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.
6-боб. Малака ошириш муддатлари
28. Малака ошириш курсларининг давомийлиги қуйидагича белгиланади:
раҳбар ходимлар учун — 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача (36 — 72 соатгача);
мутахассис ходимлар учун — камида 4 ҳафта (144 соатгача);
илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари учун — 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача (36 — 72 соатгача).
29. Раҳбар ходимлар учун ўқув курслари ветеринария соҳасини бошқаришнинг замонавий усулларини ўргатиш мақсадида ташкил этилади.
30. Малака ошириш курсларига ветеринария хизмати тизими ва чорвачилик соҳасида, илмий-тадқиқот муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга, бакалавр, магистр даражасига ёки ўрта (профессионал) маълумотга эга бўлган ветеринария хизмати ва чорвадор (зоотехник) мутахассислар юборилади.
31. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш тизимида ҳафталик ўқиш юкламаси кўпи билан 36 соатни ташкил қилади.
7-боб. Ветеринария хизмати ва чорвадор (зоотехник) мутахассисларга малака тоифаларини бериш
32. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрларни малака ошириш ўқув курслари якуни бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш уларни ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ва моддий рағбатлантириш мақсадида амалга оширилади.
33. Малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳасидаги мутахассисларга белгиланган тартибда малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
34. Ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳасидаги мутахассисларга малака тоифаси 3 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ичида ветеринария хизмати ва чорвадор (зоотехник) мутахассислар навбатдаги малака тоифасини олишлари учун ихтиёрий равишда малака ошириши ёки малака тоифасини ҳимоя қилиши мумкин.
35. Иккинчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳасидаги мутахассислар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) ветеринария хизмати мутахассислари — даволаш, профилактика ишлари ва ташхис қўйиш усулларини эркин қўллашдаги билимлари, махсус анжомлардан фойдаланиш кўникмалари даражаси;
б) чорвачилик (зоотехник) соҳаси мутахассислари — ҳайвонларнинг келиб чиқиши, зоти, зотдорлиги, уларни рацион асосида озиқлантириш ва зоогигиеник меъёр бўйича сақлаш кўникмаларига эга эканлиги.
36. Биринчи малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳаси мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) ветеринария хизмати раҳбарияти томонидан ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳасидаги мутахассислик учун зарур бўлган билим ва кўникмалар даражаси, ўз фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш маҳорати, шунингдек, илмий ва назарий билимлари даражаси тўғрисида берилган ижобий тавсифноманинг мавжудлиги;
б) иккинчи малака тоифасига эгалиги тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги ҳамда ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши.
37. Олий малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати ва чорвачилик соҳаси мутахассислари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
а) соҳа мутахассисининг ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илмий ютуқларни умумлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш кўникмалари, шунингдек, пайдо бўладиган касбий тармоқ масалаларини ҳал этишга ижодий ёндашиш қобилияти тўғрисида берилган ижобий тавсифноманинг мавжудлиги;
б) биринчи малака тоифасига эгалиги тўғрисидаги сертификатнинг мавжудлиги ва ветеринария хизмати ҳамда чорвачилик мутахассислигида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
в) ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлиши.
38. Илмий даражага эга бўлган ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги мутахассисларга олий малака тоифаси берилади. Бунда уларга ушбу Низомнинг 37-банди «б» кичик банди талаби татбиқ этилмайди.
39. Тегишли малака тоифаларига эга бўлган ветеринария хизмати, чорвачилик соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг ойлик иш ҳақларига сертификатнинг амал қилиш муддатига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидагича устамалар белгиланади:
иккинчи тоифа учун — 8,8 фоиз;
биринчи тоифа учун — 12,3 фоиз;
олий тоифа учун — 21,1 фоиз.
8-боб. Малака ошириш сифатини назорат қилиш
40. Малака ошириш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ички назорат:
базавий билимларни баҳолаш;
янги билимлар, кўникмалар ва касбий маҳоратни жорий назорат қилиш;
мутахассислик бўйича аттестация натижалари юзасидан якуний назорат;
б) Қўмита, шунингдек, ветеринария хизмати тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар томонидан ташқи назорат.
41. Якуний назоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича аттестация комиссияси (кейинги ўринларда — Аттестация комиссияси) таркиби Қўмита билан келишилган ҳолда камида етти нафар аъзодан, шу жумладан, Аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда Институт директорининг буйруғи билан ташкил этилади.
Аттестация комиссияси таркиби ҳар йили камида 20 фоизи янгиланган ҳолда қайта тасдиқланади.
42. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малака тоифасини олиш учун аттестация суҳбат шаклида холислик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилиб, аттестация натижаларига кўра малака тоифалари берилади.
43. Суҳбат саволларининг аниқ рўйхати Институт директори томонидан тасдиқланади.
44. Аттестация комиссияси:
аттестациядан ўтказиладиган талабгор ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;
аттестациядан ўтадиган талабгорга соҳага оид 5 та савол беради, унинг жавоблари натижалари бўйича очиқ овоз беради;
аттестация натижаси бўйича талабгорни баҳолайди;
аттестациядан ўтган талабгор фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
аттестация саволларини тузади ва уларни янгилаб боради.
Аттестация комиссияси йиғилиши унинг ишида аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Суҳбат жараёни видеоёзувга олинади ҳамда берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.
Суҳбат саволлари йўналишлари ва уларнинг натижалари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари бўйича амалга оширилади.
45. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари малакавий иш тайёрлайди ҳамда суҳбат жараёнига қадар тест синовларини топширади.
Малакавий иш мавзулари Институт директори томонидан тасдиқланади.
46. Тест синовлари базаси Институт томонидан ишлаб чиқилади ва доимий равишда янгилаб борилади.
Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлади ҳамда ишлаш учун бир соат вақт берилади, ҳар битта тўғри жавоб 1 баллдан баҳоланади.
47. Малака тоифасини бериш бўйича аттестация натижалари Аттестация комиссияси мажлисида эълон қилинади ва Аттестация комиссиясининг баёни билан расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.
48. Тингловчилар аттестацияга узрли сабабларга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, ветеринария хизмати раҳбарларининг асосли маълумотномаси ва бошқа сабаблар) кўра келмаган тақдирда, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Тингловчилар узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган тақдирда, аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда уларга нисбатан «аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси туширилсин» қарори қабул қилинади.
Аттестациядан ўтмаган тингловчилар тўғрисидаги маълумотлар Қўмитага тақдим этиб борилади.
9-боб. Малака ошириш курсларини тамомлаганлик тўғрисида ҳужжат
49. Ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва имтиҳонни муваффақиятли топширган тингловчиларга Аттестация комиссиясининг хулосаси асосида Институт томонидан сертификат берилади.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрларга малака ошириш курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда — Сертификат) ушбу Низомга 6-иловада келтирилган намунада 3 йил муддатга берилади.
Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларига малака ошириш курсларида аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ намунада 3 йил муддатга берилади.
Аттестациядан ўта олмаган тингловчиларга малака ошириш курсида иштирок этгани тўғрисида маълумотнома берилади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини аъло баҳоларга ўзлаштирган тингловчилар халқаро молия институтларининг маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкаларга юборилиши мумкин.
50. Сертификат қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси ва рақамига эга бўлади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
51. Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўта олмаган тингловчилар бир йил мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсидан қайтадан ўтади.
Малака ошириш курсларида такроран қатнашиб, ўқув курси якуни бўйича аттестациядан ўта олмаган ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малака тоифаси пасайтирилади ёки уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса белгиланган тартибда асосий иш жойида муҳокама қилинади.
52. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган тингловчилар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма равишда шикоят беришлари мумкин.
53. Электрон шаклда сертификат бериш тизими жорий этилгунга қадар олинган сертификат йўқотиб қўйилган ёки фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган тақдирда, унинг эгасига Институтга тақдим этилган аризага асосан уч иш куни ичида электрон шаклда тўлов ундирилмаган ҳолда олдинги қайд рақами кўрсатилган қайта (дубликат) сертификат берилади.
10-боб. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этиш
54. Апелляция комиссияси шикоятларни кўриб чиқиш учун Институт директори буйруғи билан суҳбат натижалари эълон қилинган кундан кечиктирмасдан уч кишидан иборат таркибда ташкил этилади.
55. Апелляция комиссияси таркиби Институтнинг раҳбар ходими, касаба уюшмаси вакили ва малака тоифасига эга бўлган бир нафар ветеринария мутахассисидан иборат бўлади.
56. Апелляция комиссияси таркибига Аттестация комиссияси таркибидан аъзо киритилмайди.
57. Шикоятлар уларни қабул қилиш тўхтатилган кундан бошлаб уч иш кунида суҳбат жараёнида ёзиб олинган видеоёзув асосида кўриб чиқилади.
Мурожаат этувчи апелляция комиссияси томонидан шикояти кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.
58. Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
шикоятни асосли деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш тўғрисида;
шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
суҳбат ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, Аттестация комиссияси қарорини бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш тўғрисида.
59. Аттестацияни қайтадан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мурожаат этувчи навбатдаги малака ошириш курслари аттестациясига жалб қилинади.
60. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тингловчилар белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
11-боб. Тингловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
61. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.
62. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Институт раҳбариятига таклифлар киритиш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Институтнинг ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш;
Институт ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
63. Тингловчилар:
белгиланган тартибда ўқув режаси ва дастурлари асосида ўқиши;
ўқув машғулотларида ўз вақтида шахсан ўзлари иштирок этиши;
ўқув дастурларида назарда тутилган назорат турларини ва якуний синов имтиҳонларини топшириши;
ўз назарий билимларини, касбий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
Институтга тегишли бўлган мол-мулкни асраб-авайлаши, Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиши лозим.
Тингловчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
64. Тингловчи қуйидаги ҳолатларда тингловчилар сафидан чиқарилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизоми ва Институт тингловчиларининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
узрли сабабларсиз қайта тайёрлаш курслари бўйича ўқув машғулотларини 30 академик соатдан ва малака ошириш курслари бўйича ўқув машғулотларини 16 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
шартнома мажбуриятларини бажармаганда;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;
вафот этганда.
65. Тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси тингловчилари сафидан чиқарилганда, Институт бу ҳақида уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотга хабар беради.
Тингловчи ушбу Низомнинг 64-банд учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларга кўра тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда, ушбу тингловчи учун тўланган тўлов миқдори қайтарилмайди.
66. Электрон портфолиога киритилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигига ходимлар шахсан масъул ҳисобланадилар.
Электрон портфолиодаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний эмаслиги тасдиқланганда тегишли ходимларнинг электрон портфолио натижалари бекор қилинади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
67. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
68. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда унинг республика тизим ташкилотлари, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари мутахассисларининг малакасини ошириш

Илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш

Ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида фаолият юритаётган хусусий ветеринария ва чорвадор (зоотехник) мутахассисларнинг малакасини ошириш

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ветеринария хизмати ва чорвадор мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари,

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Ветеринария хизматининг малака оширишга юбориладиган мутахассислари рўйхатини шакллантириш, малака ошириш курсларидан ўтишнинг ҳар йилги жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили 30 декабргача

2-босқич

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1. Машғулотларни Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказиш.

2. Илмий-тадқиқот институтлари, ветеринария хизмати тизимига кирувчи ташкилотлар ва етакчи чорвачилик хўжаликларида малака амалиёти ўтказилади.

Тасдиқланган малака ошириш курсларидан ўтишнинг ҳар йилги жадвали бўйича

3-босқич

Аттестация комиссияси

1. Аттестация натижаларини эълон қилади.

2. Ижобий баҳо олган ветеринария хизмати ва чорвадор (зоотехник) мутахассисларга аттестация натижалари бўйича ва Аттестация комиссиясининг қарорига биноан сертификат беради.

Аттестациядан ўтмаган ветеринария хизмати ва чорвадор мутахассисларга сертификат берилмайди.

Курс тугагандан сўнг

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

НАМУНА

 

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)

 

 

VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH QOʻMITASI

 

Chorvachilik soha va tarmoqlariga aloqador muassasalar, agroklasterlar, kooperatsiyalar, fermer xoʻjaliklari va boshqa tashkilotlar mutaxassislari va rahbar kadrlarining qisqa muddatli kurslardan oʻtganligi toʻgʻrisida

 

SERTIFIKAT

MO № 000000

 

20____-yil «____»-___________

_____________________

 

(berilgan joyi)

 

 

_____________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20____-yil «____»-_____________dan 20____-yil «____»-________________gacha

 

__________________________________________________________________________dagi

(taʼlim muassasasining nomi)

 

_____________________________________________________________________________

(qisqa muddatli malaka oshirish kurslarining nomi)

 

_____________________________________________soatlik kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi.

 

Institut direktori

(QR-kod)

___________________________

 

 

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___-yil «_____»-_________________ gacha amal qiladi.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Мустақил малака ошириш шакллари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларнинг фаолиятини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мустақил малака ошириш шакллари

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Балл

100

1.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш.

12

Халқаро миқёсда —

6

Республика миқёсида —

4

2.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш.

10

Ҳар бир илмий мақола учун —

5

3.

Кўргазма ва танловларда иштирок этиш.

8

Халқаро миқёсда —

8

Республика миқёсида —

4

4.

Илмий лойиҳаларда иштирок этиш.

10

Халқаро лойиҳалар —

8

Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар:

лойиҳа раҳбари сифатида —

8

лойиҳа иштирокчиси сифатида —

4

Хўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишлар:

раҳбар сифатида —

4

иштирокчи сифатида —

2

Давлат буюртмаси асосида яратилган ижодий ишлар:

якка муаллиф сифатида —

4

ҳаммуаллиф сифатида —

2

5.

Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш.

10

Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун —

5

6.

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш.

10

Ихтиро (патент) —

10

Рационализаторлик таклифи —

6

Инновацион ишланмаларга муаллифлик —

4

7.

Монография, муаллифлик ижодий ишлари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш.

10

Якка муаллифликда —

10

Ҳаммуаллифликда —

5

8.

Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашр қилиш.

10

Якка муаллифликда:

дарслик —

10

ўқув қўлланмаси —

7

Ҳаммуаллифликда:

дарслик —

7

ўқув қўлланмаси —

5

Методик қўлланма:

якка муаллифликда —

3

ҳаммуаллифликда —

1

9.

Фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш.

10

Охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга —

10

10.

Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда малака ошириш, стажировка ўташ

10

Охирги 3 йилда икки ҳафтадан — тўрт ҳафтагача —

10

Охирги 3 йилда икки ҳафтагача —

5

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларини суҳбат саволларининг йўналишлари ва баҳолаш мезонлари

I. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги раҳбар ва мутахассис кадрлар

Т/р

Саволлар йўналишлари

Балл

1.

Мамлакатда ветеринария ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти

20 балл

2.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида қўлланадиган махсус асбоб-ускуна ва анжомлардан фойдаланиш кўникмалари

20 балл

3.

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ўта хавфли юқумли касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича билим ва кўникмаларининг мавжудлиги

20 балл

4.

Компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси. Жумладан, ветеринария соҳасидаги ахборот тизимларидан фойдаланиш кўникмаси

20 балл

5.

Бутун жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг асосий фаолият турлари ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан мазкур ташкилотнинг ҳамкорлик алоқалари бўйича билимлари

20 балл

Жами

100

II. Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари

Т/р

Саволлар йўналишлари

Балл

1.

Мамлакатда ветеринария ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти.

5

2.

Фаолият йўналиши бўйича хорижий олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлиги. Жумладан, хорижий олимлар билан ҳамкорликда чоп этилган илмий мақолаларининг мавжудлиги.

5

3.

Давлат илмий дастурлари ёки халқаро илмий лойиҳалардаги иштироки тўғрисида.

5

4.

Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграцияси доирасида олиб бораётган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлик кўрсаткичлари хусусида.

5

5.

Илмий лойиҳаларни шакллантириш ва давлат илмий дастурлари доирасида танловларда иштирок этиш юзасидан билbм ва кўникмаларининг мавжудлиги.

5

Тест синови (50 балл)

6.

Тест синови

50

Малакавий иш ҳимояси

7.

Малакавий иш ҳимояси

25

ЖАМИ

100

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

НАМУНА

 

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)

 

VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH QOʻMITASI

 

Veterinariya xizmati va chorvador mutaxassislarni malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisida

 

SERTIFIKAT

MO № 000000

 

20____-yil «____»-___________

_______________________

 

(berilgan joyi)

 

 

_________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20____-yil «____»-____________ dan 20____-yil «____»-____________ gacha

 

____________________________________________________________________dagi

(taʼlim muassasasining nomi)

 

________________________________________________________________________

(malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarining nomi)

 

_______________________________________soatlik kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi.

 

Attestatsiya komissiyasining 20___-yil «_____»-________________dagi «____»-son

 

qaroriga binoan unga _______________________________________ malaka toifasi berildi.

(oliy, birinchi, ikkinchi)

 

Institut direktori

(QR-kod)

____________________________

 

 

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___-yil «_____»-_________________ gacha amal qiladi.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

НАМУНА

 

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)

 

VETERINARIYA VA CHORVACHILIKNI RIVOJLANTIRISH QOʻMITASI

 

Ilmiy-tadqiqot muassasalari rahbar va ilmiy xodimlarining malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisida

 

SERTIFIKAT

MO № 000000

 

20____-yil «____»-___________

_____________________

 

(berilgan joyi)

 

 

_________________________________________________________________________

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20____-yil «____»-____________ dan 20____-yil «____»-______________ gacha

 

_________________________________________________________________________dagi

(taʼlim muassasasining nomi)

 

____________________________________________________________________________

(malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarining nomi)

 

_____________________________________________soatlik kurslardan muvaffaqiyatli oʻtdi.

 

Institut direktori

(QR-kod)

____________________________

 

 

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

 

20___-yil «_____»-_________________ gacha amal qiladi.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2025 йил 10 декабрдаги 783-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбар ва мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқларида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар, агрокластерлар, кооперациялар, фермер хўжаликларининг раҳбар ва мутахассисларининг (кейинги ўринларда — соҳа мутахассислари) малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича (кейинги ўринларда — малака ошириш ва қайта тайёрлаш) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
3. Малака ошириш ва қайта тайёрлашга талабгор бўлган соҳа мутахассислари (кейинги ўринларда — талабгорлар) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
4. Талабгорлар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
5. Талабгорлар белгиланган шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
6. Давлат хизматлари марказлари қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда — Институт) дарҳол юборади.
7. Институт ариза белгиланган талабларга мослигини уч кун ичида кўриб чиқади ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашга қабул қилиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида талабгорга СМС-хабар юборади.
8. Талабгорлар малака ошириш ва қайта тайёрлашга қабул қилиш учун шартнома тузиш ҳақида СМС-хабар олгандан сўнг уч кун ичида электрон ёки ёзма (қоғоз) шаклда Институт билан шартнома имзолайди.
Шартномада малака ошириш ва қайта тайёрлаш вақти, муддати ҳамда тўлов миқдори аниқ кўрсатилади.
Шартнома имзоланган кундан сўнг беш кун ичида белгиланган тўлов талабгорлар томонидан тўланиши лозим. Талабгорлар томонидан ушбу муддатда тўлов тўланмаган тақдирда, улар малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.
9. Институт тўловни тўлаган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқув курслари бошланадиган муддатдан камида уч кун олдин талабгорларга СМС-хабар юборади.
10. Бир вақтнинг ўзида шартномалар бўйича тўловларни тўлаган талабгорлар сони белгиланган контингентдан ортган тақдирда, талабгорлар кетма-кетлик асосида малака ошириш ва қайта тайёрлашга қабул қилинади.
11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганда йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Йиғимлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли орган (Институт)нинг банк ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлигининг ривожлантириш жамғармаси Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
0,5 фоизи — тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ривожлантириш жамғармаси Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли орган (Институт)нинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
12. Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш ва қайта тайёрлаш учун белгиланган миқдордаги тўловни тўламаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечиш ҳуқуқига эга.
14. Талабгорлар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган (Институт) ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органининг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
17. Ариза берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
18. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Аризаларни кўриб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтига (кейинги ўринларда — Институт) юборади.

Дарҳол

3-босқич

Институт

Аризада тўлдирилган маълумотларнинг белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС — хабар юборади.

3 кун ичида

4-босқич

Талабгор,

Институт

Тарафлар ўртасида электрон ёки ёзма (қоғоз) шаклда шартнома имзолайди.

3 кун ичида

5-босқич

Талабгор

Шартнома имзолангандан сўнг шартномада белгиланган тўловни тўлайди.

5 кун ичида

6-босқич

Институт

Тўловни тўлаган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқув курслари бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.

Ўқув курслари бошланишидан 3 кун олдин

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
НАМУНА
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
АРИЗА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.1.

Ф.И.О.:

1.2.

Телефон рақами:

1.3.

Электрон почта манзили:

1.4.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

II. Юридик шахс бўйича маълумот

2.1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2.2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

2.3.

Жойлашуви: (почта манзили)

2.4.

СТИР:

2.5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

2.6.

Телефон рақами:

2.7.

Электрон почта манзили:

2.8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

2.9.

Ваколатли орган:

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти

2.10.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари:

□ агрономия;

□ ўсимликларни ҳимоя қилиш;

□ селекция ва уруғчилик;

□ пахтачилик;

□ дончилик (ғаллачилик, шоличилик);

□ мевачилик;

□ сабзавотчилик;

□ ўрмончилик;

□ манзарали боғдорчилик;

□ доривор ўсимликларни етиштириш;

□ балиқчилик;

□ иссиқхона хўжалигини юритиш;

□ ем-хашак етиштириш;

□ раҳбар ходимлар;

□ илмий ходимлар;

□ бошқа йўналишлар (талабгор томонидан ёзилади)

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 783-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илованинг 21-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қўмита тизимига кирувчи ташкилотларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган ветеринария хизмати турлари кенгайиши ҳамда пулли хизмат кўрсатиш ҳажмининг ортишини рағбатлантириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан зарур бўлган мутахассис ва ходимларни жалб қилиш учун Қўмита томонидан тасдиқланган штатларни жорий қилиш;»;
ўн бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн олтинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари Изоҳ қисмининг тўққизинчи хатбошиси «Кадастр» сўзидан кейин «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорида:
а) муқаддимаси, 1-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 5-банддаги «ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари» сўзлари «ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари» сўзлари «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Ветеринария хизмати мутахассисларининг» сўзлари «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «ветеринария хизматлари ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар, хусусий ветеринария хизматлари мутахассисларининг» сўзлари «ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш» сўзлари «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда — Малака ошириш маркази)» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7 ва 9-бандлардаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Аризаларни кўриб чиқиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига (кейинги ўринларда — Институт) юборади.

Дарҳол

3-босқич

Институт

Аризада тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС — хабар юборади.

3 кун муддатда

4-босқич

Талабгор,

Институт

Тарафлар ўртасида шартнома имзолайди.

3 кун муддатда

5-босқич

Талабгор

Шартнома имзолангандан сўнг шартномада белгиланган тўловни тўлайди.

5 кун муддатда

6-босқич

Институт

Тўловни тўлаган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.

1 кун муддатда

»;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида раҳбар ва мутахассис кадрлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
АРИЗА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.1.

Ф.И.О.:

1.2.

Телефон рақами:

1.3.

Электрон почта манзили:

1.4.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

II. Юридик шахс бўйича маълумот

2.1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2.2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

2.3.

Жойлашуви: (почта манзили)

2.4.

СТИР:

2.5.

Банк реквизитлари: (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

2.6.

Телефон рақами:

2.7.

Электрон почта манзили:

2.8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:

2.9.

Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

2.10.

Малака ошириш йўналиши:

□ ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория ходимлари

□ ветеринария мутахассислари

□ ветеринария фармацевтикаси мутахассислари

□ раҳбар ходимлар

□ чорвадор (зоотехник) мутахассислар

□ илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари

□ сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар (техник оссеминаторлар)

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 09/25/783/1154-сон)