Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 августдаги 541-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2012 йил 30 июлдаги 01-172-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академияси магистратурасига қабул қилишда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2384, 2012 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 378-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.