Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»нинг 155-банди
иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.