1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
«Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2430-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 162-сон «Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2430, 2013 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 113-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 ноябрь,
9-мҳ-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 24 ноябрь
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2025 йил 24 ноябрь
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2025 йил 19 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотларида (бундан буён матнда спорт иншоотлари деб юритилади) футбол бўйича спорт мусобақалари ва томоша тадбирларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш тартибини белгилайди.»;
«1. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинлар (мухлислар):
спорт иншооти ҳудудига ва трибуналарига чипталар ёки кириш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар бўйича кириш ва спорт иншоотининг умумий сиғими доирасида уларда кўрсатилган жойларни эгаллаш;
спорт иншооти ҳудудида жойлашган сақлаш камералари, гардероблар, буфетлар, қаҳвахоналар, маълумотлар бюроси, телефонлар, киоскалар ва шу кабилардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
пластик сурнайлар, дастаси пластикдан бўлган байроқчалар, дастаси йўқ байроқлар, фотоаппаратлар, мобиль телефонларни спорт иншоотига олиб кириш ҳуқуқига эга.»;
«4. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) мажбуриятлари:»;
иккинчи хатбошидаги «келишга» деган сўз «келиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «кўрсатишга ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажаришга мажбур» деган сўзлар «кўрсатиш ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 5-банддаги «чоғида» деган сўз «вақтида» деган сўз билан алмаштирилсин;
«9. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинларнинг (мухлисларнинг) мажбуриятлари:
жамоат тартибига ва умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларига риоя қилиш;
спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
спорт иншоотига ташриф буюриш тартибига риоя қилиш;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш;
бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмаслик;
бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмаслик;
шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар бериш;
фавқулодда вазиятларда ваҳима кўтармаслик, фуқароларни эвакуация қилишга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, спорт иншооти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг эвакуацияга доир қонуний талабларини бажариш;
давлат рамзларига, шунингдек Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
футбол бўйича спорт мусобақалари ташкилотчилари, спорт иншооти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг ушбу Қоидалар талабларига, умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга доир қонуний талабларини бажариш.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)