ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Молиявий кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, республиканинг молия, банк, ҳисоб-кредит муассасалари, бошқа корхоналари ва ташкилотларининг уларга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ таъминлаш мақсадида:
1. 1991 йил 1 июндан бошлаб СССР Давлат банкининг Тошкент ҳисоб-кредит техникуми, Тошкент халқ хўжалиги институтининг «Молия-кредит» ва «Ҳисоб-иқтисодиёт» факультетлари негизида ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молия институти ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши (ўртоқ Б.С. Хамидов) ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ўз ичига олган тегишли қарор лойиҳасини тайёрласин.