2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3159-3]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 июндаги ЎРҚ-1072-сон «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 23 мартдаги 67-сон буйруғи (рўйхат рақами 3159, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3159/3151-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь,
676-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 12 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 24 ноябрдаги 676-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«ТҲда мажбурий ҳамда ЖИЭМда бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;».
2. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. ТҲга келтирилган шахслар (транзит тариқасида олиб келинаётганлар ҳам) ТҲга олиб келинган пайтдан эътиборан икки соат ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Ушбу кўрик тиббиёт ходими томонидан шахснинг атрофдагиларга эпидемиологик хавф туғдириши эҳтимолини аниқлаш, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлигини белгилаш, тана кўриги, антропометрия ва термометрия текширувларини ўтказиш, шунингдек тан жароҳатлари ва шикастланиш белгилари, яралар ҳамда уларнинг даражасини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
ТҲга келтирилган шахсни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш давомида ТҲнинг у билан бир жинсда бўлган ходими иштирок этади.
Мажбурий тиббий кўрикни ўтказишда ТҲга келтирилган шахснинг розилиги билан унинг адвокати ҳам иштирок этиши мумкин.
14. Мажбурий тиббий кўрик натижасида аниқланган касалликлар ёки шикастланишлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ тиббиёт ходими томонидан журналга қайд этилади ҳамда ушбу Қоидаларнинг 11-иловасида кўрсатилган намунадаги тиббий маълумотнома расмийлаштирилади.
Тиббий маълумотноманинг бир нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахсга имзо қўйдириб таништирилганидан кейин унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади, иккинчи нусхаси мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилган шахсни ТҲга олиб келган ходимларга топширилади.
Тиббий маълумотноманинг кўчирма нусхаси ТҲга олиб келинган шахснинг ёки унинг адвокатининг талабига асосан тегишинча ТҲга олиб келинган шахсга ёки унинг адвокатига тақдим этилади.
ТҲга олиб келинган шахслар бошқа ТҲга ўтказилганда ёки процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун олиб чиқилиб, ТҲга қайтарилганда улар ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.».
«16. ТҲга олиб келинган шахс мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида унинг танасида жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар аниқланган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг 12-иловасига мувофиқ уч нусхада далолатнома тузилиб, далолатнома тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи ва шахсни олиб келган қоровул бошлиғи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси қоровул бошлиғига, иккинчи нусхаси тергов ҳибсхонаси бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчига, учинчи нусхаси даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлимига берилади ҳамда тиббиёт ходими томонидан билдирги орқали муассаса раҳбариятига ахборот берилади.
Мажбурий тиббий кўрик давомида аниқланган жароҳатлар, шикастланишлар ва яралар юзасидан ТҲга олиб келинган шахсга шу вақтнинг ўзида маълум қилинади ва зудлик билан ТҲ тезкор — қидирув хизмати ходимлари томонидан прокурорга хабар берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ТҲ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокуратурага юборилади.».
4. 17-банддаги «бирламчи тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«97. ЖИЭМга келтирилган барча шахслар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳати ва шикастланиш белгилари ва яралар бор ёки йўқлиги текширилади. Ҳар бир аниқланган тан жароҳати, шикастланиш ва яралар бўйича далолатнома тузилиб, бу ҳақда муассаса бошлиғининг ёрдамчиси — тезкор навбатчи хабардор қилинади ва тиббиёт ходими томонидан билдирги орқали муассаса раҳбариятига ахборот берилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИЭМ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокуратурага юборилади.».
6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 11 ва 12-иловалар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 11-ИЛОВА
8. Антропометрик ўлчовлар: Бўйнинг узунлиги: ______ см. Танасининг вазни: ________ кг.
9. Тана кўриги (тан-жароҳатлар, кўкариш, шилинишлар жойлашган жойи, ўлчами ва бошқалар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади) _________________________
16. Шахснинг шошилинч равишда ихтисослашган тиббий ёрдам ва қўшимча текширувларга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги _______________________________________________________________
18. Шахсни қабул қилиб олиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида тиббиёт ходимининг тавсияси: _________________________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидаларга 12-ИЛОВА
____-сон тергов ҳибсхонасига келтирилган шахсда аниқланган тан жароҳати ва шикастланиш белгилари тўғрисида