1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қўшма қарори
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрда қабул қилинган 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 10, 1184-модда; 2025 йил, № 6, 826-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 ноябрь,
1439-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 17 ноябрь,
КҚ-266-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрда қабул қилинган 1439-V/КҚ-266-V-сонли Қўшма қарорига ИЛОВА
«Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«9. Миллий мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилаётган номзодлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ҳисса қўшганлиги;
ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таълим, бандлик, тадбиркорлик ва маънавий-маърифий тарбия борасида фидокорона фаолият кўрсатганлиги;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолида экологик маданиятни ошириш борасида, хусусан чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво тозалиги, дарахт экиш акциялари, «яшил иқтисодиёт», қайта тикланувчи энергия манбалари ёки экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида илмий-амалий ишлар қилганлиги, инновацион ечимлар ва технологиялар яратганлиги;
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни, етим ва кам таъминланган болаларни, кексаларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилаётганлиги, шу билан бирга хайрия ишларини, волонтёрлик фаолиятини амалга оширганлиги ёки саховат кўрсатганлиги;
жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини, ўрни ва нуфузини ошириш, оила ва жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ёки республика миқёсида юксак ҳисса қўшиб келаётганлиги».
3. 10-банднинг биринчи хатбошиси «ҳужжатларни илова қилган ҳолда» деган сўзлардан кейин «ngo.gov.uz электрон тизими орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«20. Миллий мукофот совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг тегишли қарори асосида тақдирланади ҳамда уларга мазкур жамоат фонди маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти, Миллий мукофот махсус статуэткаси ва сертификати топширилади».
Совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг тегишли қарори асосида тақдирланади.
Миллий мукофот тақдим этиладиган йил декабр ойининг биринчи ҳафтасида