Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Пахта ва бошоқли дон экинлари етиштириш ҳамда сотишни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил ҳосилидан олинган пахта ва бошоқли дон экинларининг харид нархларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмга қайта ҳисоблаган ҳолда жаҳон нархлари даражасининг 50 фоиз миқдорида (сотиш харажатлари чиқариб ташланган ҳолда) белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий рағбатлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида» 1994 йил 22 августдаги ПФ-937-сон Фармонининг
3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.