2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун замонавий талабларга мувофиқ рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (кейинги ўринларда — Бутунжаҳон туризм ташкилоти) шафелигида ташкил этилган Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) дунёнинг энг нуфузли топ-10 рейтингига кирган таълим ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатиш ва мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
(б) 2025 — 2028 йилларда туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган 2,8 минг нафар мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
(в) 1 ойгача бўлган малака ошириш ҳамда 8 ойгача бўлган қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш.
II. Академия фаолиятини йўлга қўйиш
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
(а) Академия «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг (кейинги ўринларда — Университет) ташкилий тузилмасига киради;
(б) Академияда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
(в) қайта тайёрлаш ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга ва малака ошириш ўқув курсларини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга сертификат берилади;
(г) 2025 йил 1 декабрдан бошлаб туризм соҳаси субъектлари мутахассислари ўз маблағлари ҳамда иш берувчи ва буюртмачи ташкилотларнинг маблағлари (бюджетдан ташқари маблағлари) ҳисобидан шартнома асосида қайта тайёрланади ва малакаси оширилади;
(д) Университет васийлик кенгашига Академиянинг тузилмасини ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
(ж) Академияга Туризм қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Университет ректори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(а) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
(б) замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун юқори малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлашни таъминлаш;
(в) таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, талабалар ва ёш мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларидаги таълим муассасаларига етакчи хорижий таълим ташкилотлари тажрибасини жорий қилиш;
(г) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
(д) таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
(ж) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
(з) етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ҳамкорликда ўқув дастурларини амалга ошириш.
4. Туризм қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
(а) Академия тузилмасида туризмнинг экологияга салбий таъсирини камайтириш йўналишида халқаро илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Глобал яшил туризм стартаплари лабораториясини (кейинги ўринларда — Лаборатория) ташкил этиш;
(б) Университет тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Бадиий галерея» ўқув лабораториясини ташкил этиш.
III. Молиявий ресурслар
5. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
(в) илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
(г) илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида пуллик таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
(д) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
(ж) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(а) 2027 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар йили Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатларнинг 100 нафар иқтидорли мутахассисларига Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларида таълим олиш учун махсус грант ажратилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
(б) Академияни сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Туризм қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
(в) Академия ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш Университет ходимлари учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги мақсадлар учун 50 миллиард сўмгача маблағлар Академияга ажратилишини таъминласин:
(а) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида мутахассислар тайёрлаш бўйича дунёнинг энг нуфузли топ-10 рейтингига кирган таълим ташкилоти билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
(б) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида халқаро тан олинган етакчи хорижий ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиш орқали Академиянинг профессор-ўқитувчилари ҳамда республиканинг туристлар оқими юқори бўлган ҳудудларидаги меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларининг халқаро даражада малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш;
(в) туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрловчи халқаро тан олинган таълим ташкилотларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
8. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб «Бадиий галерея» ўқув лабораторияси ва Лаборатория фаолияти Университет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
9. Туризм қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
(а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Академияда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар жалб этилишини;
(б) Университет васийлик кенгаши билан биргаликда туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган муддатларда ўқув жараёни бошланишини таъминласин.
10. Ташқи ишлар вазирлиги Туризм қўмитаси билан биргаликда дипломатик каналлар орқали Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатларнинг мутахассисларига Академияда махсус грант дастури асосида таълим олишда мазкур қарор билан берилган имкониятлар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.03.00 Ҳадя;
11. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўн кун муддатда Самарқанд шаҳри Гўрўғли кўчаси 13-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар туташ ҳудудлари билан биргаликда Университет балансига беғараз ўтказиб берилишини таъминласин.
12. Самарқанд вилояти ҳокимлиги вилоят стоматология поликлиникасини кўчириш ҳамда унга зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин.
13. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Академия фаолиятини такомиллаштириш, «Бадиий галерея» ўқув лабораторияси ва Лаборатория фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Туризм қўмитаси раиси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.М. Бобоев белгилансин.
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 ноябрь,
ПҚ-350-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 07/25/350/1069-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)