1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини мунтазам жамоат транспорти хизмати билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Олис ҳудудлардаги аҳолини жамоат транспорти хизмати билан таъминлаш ва жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари]
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ҳар йили 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикасида туманлар марказларини олис ҳудудлар билан боғловчи норентабель мунтазам микроавтобус йўналишлари (кейинги ўринларда — норентабель микроавтобус йўналишлари) рўйхати тасдиқланади.
2. Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
норентабель микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш бўйича давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини;
ЯИДХП орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқишни «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизими орқали амалга ошириш имконияти яратилишини таъминласин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.03.00 Иш берувчига етказилган зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлиги / 05.06.03.08 Зарарни қоплаш тартиби]
ташувчилар норентабель микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш юзасидан ЯИДХП орқали 2026 йил 1 февралдан бошлаб мурожаат қиладилар;
норентабель микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб беришда талаб этиладиган маълумотларни (ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.03.00 Товарлар, ишлар ёки хизматлар етишмовчилиги натижасида етказилган зарарни ундириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
3. Норентабель микроавтобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар, зарур маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети параметрларида назарда тутган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қопланади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 ноябрь,
725-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 ноябрдаги 725-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасида, истисно тариқасида, тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус ва микроавтобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель йўналиш ҳисобланади»;