2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «2025 — 2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ 2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш, мавжуд ва аниқланаётган янги турдаги ирсий ва генетик касалликлар бўйича тиббий ва ижтимоий хизматларни такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларни даволаш ва олдини олишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанадиган кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар турини 5 тадан 10 тага етказиш;
(б) кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларнинг дори воситалари, махсус озиқ-овқатлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражасини 95 фоиздан 99 фоизгача етказиш;
(в) кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш.
II. Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш
2. Ушбу қарор билан белгиланган мақсад ва устувор вазифаларга эришиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи 2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона;
(а) муковисцидоз, талассемия, гемофилия, тизимли бошланувчи ювенил артрит, туғма буллёзли эпидермолиз, бирламчи (туғма) иммунодефицит ҳолати, Дюшенн мушак дистрофияси, склерозлашган панэнцефалит, Гоше ва Помпе касалликларига чалинган беморларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва грант маблағлари ҳисобидан бепул дори воситалари, махсус озиқ-овқатлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш;
(б) аҳоли ўртасида кенг ахборот ва тарғибот кампаниясини ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий кузатувда бўлади ва даволаниш ишлари давом эттирилади.
III. Молиявий таъминот
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни;
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни назарда тутсин.
IV. Соғлиқни сақлаш йўналишидаги тадбирлар бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ соғлиқни сақлаш йўналишидаги қуйидаги тадбирлар бўйича харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади:
(а) вирусли гепатитнинг «С» ва «В» турларини эрта ташхислаш ва вирусга қарши махсус даволаш ишларини ташкил этиш;
(б) эндокринологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш;
(в) нефрология ва гемодиализ хизматини такомиллаштириш;
(г) гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш;
(д) буйрак ва жигар трансплантацияси амалиётларини ўтказиш.
Бунда ушбу йўналишлар бўйича дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунга қадар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва асосланган ҳисоб-китоблар асосида маблағлар режалаштирилади.
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
6. Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида қарор ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Президент Администрациясига ахборот киритиб борсин;
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тизимли равишда аҳоли ўртасида кам учрайдиган (орфан) ва ирсий-генетик касалликларнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш ва соғлом бола туғилиши бўйича тарғибот ишларини мунтазам равишда амалга ошириб борсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
11. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
ПҚ-331-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-331-сон қарорига 1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Бажариш муддати
Маблағ
(ҳисоб-китоблар асосида)
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
1.
Муковисцидоз касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Дорназа-альфа, микросферали панкреатин) ва махсус озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
85 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
14,5 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
74 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
12,6 млрд сўм
Грантлар ва ҳомийлик хайриялари
2.
Гемофилия касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (VIII, IX қон ивиш омиллари) билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
50 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
9,5 млрд сўм
160 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
30,3 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари,
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3.
Талассемия касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Деферозирокс, дефираксамин) билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
77,6 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
14,6 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
115,4 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
21,7 млрд сўм
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси
4.
Буллёз эпидермолиз касаллигига чалинган болаларни тиббий буюмлар (декспантенол, мупироцин) ва махсус озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
82,5 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
16,5 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
5.
Тизимли бошланувчи ювенил артрит касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Тоцилизумаб) билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
20 млрд сўм,
шундан
2026 йил учун
3 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
19,5 млрд сўм,
шундан
2026 йилда
3 млрд сўм
Грантлар ва ҳомийлик хайриялари
6.
Гоше билан оғриган беморларни махсус дори воситалари (Имиглюцераза)билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
92,9 млрд сўм,
шундан
2026 йил учун
16,8 млрд сўм
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
7.
Помпе билан оғриган беморларни махсус дори воситалари (Алглюкозидаза-альфа)билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
45,4 млрд сўм,
шундан
2026 йил учун
4,8 млрд сўм
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8.
Бирламчи (туғма) иммун танқислиги билан оғриган беморларни махсус дори воситалари (одам иммуноглобулини-G) билан бепул таъминлаш.
Дюшен мушак дистрофияси билан касалланган беморларни патогенетик дорилар (дефлазакорт) билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
28,4 млрд сўм,
шундан
2026 йил учун
5,3 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
10.
Ўткир ости склерозлашган панэнцефалит билан оғриган беморларни махсус дори воситалари (одам иммуноглобулини-G) ва махсус озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2026 — 2030 йиллар
68,7 млрд сўм,
шундан
2026 йил учун
11,9 млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11.
Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш масалалари юзасидан аҳолининг хабардорлик даражаси ва саводхонлигини ошириш.
Аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, мақолалар, теледастур ва радиоэшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш.
2026 — 2030 йиллар
Ҳисоб-китоблар асосида
Ижрочилар маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
Изоҳлар:
1. Мазкур дастур доирасида молиялаштириш манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар миқдорига нарх ўзгаришлари ҳамда инфляция даражасига мутаносиб равишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ йиллик индексация қилиб бориш орқали аниқлик киритилади.
2. 2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар 961,2 млрд сўм:
шундан:
млрд сўм
Давлат бюджети маблағлари
—
412,2
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
—
317,2
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари
—
138,3
Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредитлари
—
93,5
2026 йил учун:
—
172,3
шундан:
Давлат бюджети маблағлари
—
75,3
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
—
59,9
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари
—
21,5
Халқаро молия ташкилотларининг грант ва кредитлари
—
15,6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-331-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2030 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини мониторинг қилиш
РЕЖАСИ
Т/р
Индикатор (субиндикатор) номи
Ўлчов бирлиги
Жорий ҳолат
(йиллик)
Мақсадли кўрсаткичлар
Ижро учун масъул идоралар
Маълумот беришга масъул идоралар
2026
2027
2028
2029
2030
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
МАҚСАД: БЕМОР БОЛАЛАРНИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА МАХСУС ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
I. Ресурс кўрсаткичлари
1.
Ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари.
млн сўм
0
75 329
78 729
82 848
86 357
88 642
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2.
Жалб этиладиган грант ва хайрия маблағлари.
млн сўм
0
15 588
17 111
19 239
20 333
21 318
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
3.
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси.
млн сўм
0
59 861
61 649
63 562
65 625
66 467
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси ИАТМ
4.
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари.
млн сўм
0
21 531
23 919
27 830
31 741
33 264
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
II. Фаолият кўрсаткичлари
1.
Дори воситаларини харид қилиш.
сон
0
1900
2000
2150
2200
2250
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2.
Тиббий жиҳозларни харид қилиш.
сон
0
320
320
320
320
320
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
3.
Махсус озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш.
сон
0
600
600
600
650
650
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4.
Ажратилган маблағларнинг мақсадли ўзлаштирилганлиги (харид қилинган дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва махсус озиқ-овқат маҳсулотларининг тарқатилиши).
фоиз
0
100
100
100
100
100
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
5.
Олиб борилган тарғибот тадбирлари.
сон
0
28
30
32
34
36
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
III. Натижадорлик кўрсаткичлари
1.
Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларнинг дори воситалари билан таъминланганлиги.
фоиз
0
96
97
97
98
98
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
2.
Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларнинг тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги.
фоиз
0
95
96
96
97
97
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
3.
Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларнинг махсус озиқ-овқатлар билан таъминланганлиги.
фоиз
0
95
96
96
97
97
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
масъул жамғармалар
4.
Аҳолининг кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликлар ва уларнинг вужудга келиш сабабларидан хабардорлик даражаси (сўровнома асосида).
фоиз
0
95
96
96
97
97
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-331-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорининг 7-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази комплекс фойдаланишга топширилиши сабабли Марказнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиаллари фаолияти босқичма-босқич тугатилади ҳамда ушбу ҳудудлар аҳолиси учун ҳудудий даражада кўрсатилиши белгиланган тиббий хизматлар Марказда кўрсатилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-185-сон қарорида:
(а) 12-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(а) меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг меҳнат шартлари ўзгарадиган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари шаффоф имтиҳонлар асосида белгиланган тартибда қайта ишга расмийлаштирилади. Бунда:
(i) имтиҳонлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда ташкил этилади;
(ii) ходимлар малакасини аниқлашда биринчи навбатда ўтказилган имтиҳон натижалари инобатга олинади ҳамда имтиҳонда энг яхши натижа кўрсатган ходимлар ишга қабул қилинади»;
1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 — 21 нафар.
2. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларининг чекланган сони 21 нафар этиб белгиланади.
3. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида бўлим тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
4. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ киритилади.
5. Туман (шаҳар) тиббиёт бўлимларининг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ белгиланади.
* Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланадиган меъёрлар асосида киритилади;
туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимларининг умумий чекланган сонига киритилмайди;
ушбу ходимларга туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 июндаги «Республикада аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 384-сон қарорида:
(а) 3-илова қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
Бунда ушбу тартиб 2025 йил 1 июлдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилган ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида — 2026 йил 1 январга қадар, бошқа тиббиёт муассасаларида — 2026 йил 1 апрелга қадар амалда бўлади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 07/25/331/1014-сон)