Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 апрелдаги ПҚ-161-сон «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
қуйидаги мазмундаги ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
б) қуйидаги мазмундаги 1421-банд билан тўлдирилсин:
«1421. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 9 қаватдан юқори турар жой объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.».
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
б) қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 9 қаватдан юқори жамоат биноларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.».
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.01.06-25 «Сейсмик ҳудудларда баланд биноларни лойиҳалаш»;
йигирма биринчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектларини ШНҚ 2.01.06-25 га мувофиқ актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари (демпфер ускуналари) билан лойиҳалашга йўл қўйилади.».