1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қароригаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилаш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 октябрь,
665-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, улар бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ»;
бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;
ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағлар инобатга олинади».
а) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «аввалги йиллардан» сўзлари «аввалги йиллар Дастурлари доирасида йилдан йилга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида танлаб олинади ва лойиҳалаштирилади»;
в) 271-банддаги «жорий» сўзи «келгуси» сўзи билан алмаштирилсин;
«17. Қурилиш ишлари тугалланган объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси рухсатномаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан фойдаланишга қабул қилинади».
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади;
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида молиялаштирилади»;
в) 41-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади».
5. Қуйидаги мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 21-ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имкони бўлган ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни таъминловчи, шунингдек, шу мақсадларда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;
вегетация даври — 1 апрелдан 30 сентябргача бўлган давр;
ирригация объектлари — вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари;
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағларнинг тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатрда назарда тутилишини таъминлайди.
4. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларида қурилиш-монтаж ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажарилади.
5. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш ва уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантириш
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар тизимли равишда ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганган ҳолда, ирригация объектлари рўйхатини шакллантиради.
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 15 мартга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Бунда таклифлар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган ирригация объектлари рўйхатидан суғориш мавсуми бўлмаган даврни инобатга олган ҳолда, танлаб олинади. Ирригация объектларини қуриш (реконструкция қилиш) муддати суғориш мавсуми бўлмаган даврдан ошган тақдирда, бундай лойиҳалар алоҳида лотларга (қисмларга) бўлинган ҳолда амалга оширилиши таклиф этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 апрелга қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
3-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини молиялаштириш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.
11. Буюртмачилар 15 майга қадар ажратилган маблағлар доирасида ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларининг давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқланишини таъминлайди ва улар билан шартномалар тузади.
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда 1 сентябрга қадар уларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 сентябрга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлаб, уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.
14. Буюртмачилар ирригация объектлари бўйича:
1 октябрга қадар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади;
5 октябрга қадар давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларнинг белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
15. Ирригация объектларини молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
ажратилган аванснинг қурилиш муддати мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
Агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, ирригация объектларига биринчи ойда улар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
16. Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишлари 10 октябрдан кечикмаган ҳолда бошланади ҳамда кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ишлар қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
4-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар
Ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганади ҳамда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари (кейинги ўринларда — ирригация объектлари) рўйхатини шакллантиради.
ҳар йили 1 мартга қадар
2-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги
Белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
ҳар йили 15 мартга қадар
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
ҳар йили 1 апрелга қадар
4-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди.
ҳар йили 15 апрелга қадар
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратади.
ҳар йили 1 майга қадар
6-босқич
Буюртмачилар
Ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларини давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқлайди ва улар билан шартномалар тузади.
ҳар йили 15 майга қадар
7-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
ҳар йили 1 августга қадар
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.
ҳар йили 1 сентябрга қадар
8-босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлайди ва уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.
ҳар йили 1 сентябрга қадар
9-босқич
Буюртмачилар
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади.
ҳар йили 1 октябрга қадар
Давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларни молия органларида рўйхатдан ўтказади.