Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2772, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадаги «ЎРМВ» АТ» деган сўзлар «ЎРИМВ» АТ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Бюджет тизими бюджетларининг ҳамда бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳисоби бўйича операцияларни юритиш мақсадида бюджет тизими бюджетларининг тегишли даражалари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларидан маблағ олувчилар учун иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда давлат мақсадли жамғармалари (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) ва бошқа мақсадли жамғармаларни тақсимловчи органлар томонидан, шунингдек, бюджет ташкилотлари ва ДМЖнинг чет эл валютасидаги маблағлари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати қўмитаси деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан «ЎРИМВ» АТда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.».
«бошқа мақсадли жамғармалар (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) — маблағлари қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан шакллантириладиган, муайян соҳаларни молиялаштириш учун қонунчилик ҳужжатлари билан ташкил этиладиган, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига кирмайдиган жамғармалар;»;
«бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади).».