1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3457-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 480-сон «Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 5 августдаги 22-сон буйруғи (рўйхат рақами 3457, 2023 йил 21 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2023 й., 10/23/3457/0724-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди 2026 йил 2 февралдан бошлаб кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 сентябрь,
13-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 сентябрдаги 13-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
«темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;»;
«темир йўл станцияси — поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесиштириш ва қувиб ўтиш операцияларини, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, бериш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш операцияларини, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник операцияларни амалга ошириш имконини берадиган, асосий темир йўллардан ташқари темир йўлларнинг қўшимча гуруҳларига эга бўлган алоҳида пункт;».
2. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги «, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, техник эксплуатация норма ва қоидалари)» деган сўзлар « ва стандартлар) ҳамда темир йўл транспортидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«4) фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилишни талаб қиладиган юкларни ушбу норма ва қоидаларга риоя қилишни талаб қилмайдиган юклар билан бирга ташиш;».
«340. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш озиқ-овқат хавфсизлигига доир қонунчилик ҳужжатлари ҳамда амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.».
5. 486-банднинг биринчи хатбошисидаги «, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, техник фойдаланиш (норма ва қоидалари)» деган сўзлар «ва стандартлар) ҳамда темир йўл транспортидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 10/25/3457-1/0951-сон)